“Рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида cтатистика тизимини янада такомиллаштириш” мавзусидаги мавзусида ҳалқаро илмий-амалий конференциясининг



Download 52,5 Kb.
Sana05.03.2022
Hajmi52,5 Kb.
#483537
Bog'liq
2 5219817511679169911

“Рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида cтатистика тизимини янада такомиллаштириш” мавзусидаги мавзусида ҳалқаро илмий-амалий конференциясининг




АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4796-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент молия институтида 2022 йил 18 март куни соат 10 00 да “Рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида cтатистика тизимини янада такомиллаштириш” мавзусида ҳалқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилади.
Конференциянинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4796-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 августдаги “2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 526-сон қарорлари ижроси бўйича Рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида cтатистика тизимини янада такомиллаштириш ва соҳага инновацион ва рақамли теҳнологик дастурий мажмуаларни қўллашни янада ривожлантириш борасида илмий-амалий таклифларни тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни маҳаллий ва хорижий иқтисодчи олимлар, соҳа мутахассислари, ёш тадқиқотчи-изланувчилар иштирокида муҳокама қилиш, натижаларни баҳолаш, иқтисодиётни инновацион тараққий эттириш юзасидан илғор хориж тажрибаларини Ўзбекистон амалиётида қўллаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Республика илмий-амалий конференция ўз ишини 2022 йил 18 март куни Тошкент вақти билан соат 1000 да бошлайди.
Конференция қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

  1. Ўзбекистон статискасининг асосчиларидан бири профессор Ё.Абдуллаевнинг ижодий ва илмий фалиятига доир изланишлари ва ҳаёт йўллари борасидаги қарашлар.

  2. Ракамли иқтисодиёт шароитида мамлакатнинг ижтимоий иқтисодий ривожланиши истиқболлари.

  3. Рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида аҳолини рўйҳатга олишнинг долзарб масалалари.

  4. Статистика рақамли иқтисодиётни шакллантириш манбааларидан бири сифатида.

  5. Рақамли иқтисодиёт шароитида статистика тизимини такомиллаштириш истиқболлари



Конференцияга тақдим этиладиган илмий тезисларни расмийлаштирилишга талаблар:
1. Илмий тезислар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади. Илмий тезислар ҳажми 4 бетдан кўп бўлмаган ҳолда, электрон вариантда тақдим этилади.
2. Илмий тезислар Microsoft Word дастури матн редакторида, 14 ўлчамли Times New Roman шрифтида, 1,5 интервалда, юқори ва пастдан 2,0 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см қолдирилган ҳолда расмийлаштирилган бўлиши керак. Ушбу талабларга жавоб бермайдиган илмий тезислар қабул қилинмайди. Матнда фойдаланилган мисол, кўчирма ва маълумотлар аниқлиги учун жавобгарлик муаллиф зиммасида бўлади.
3. Мавзу (бош ҳарфлар билан), бир интервал пастдан муаллифлар Ф.И.Ш., лавозими, кейин ташкилот номи, телефон рақами ва электрон почта манзиллари кўрсатилади.
Илмий тезислар 2022 йил 10 мартча қабул қилинади, ташкилий қўмита берилган муддатдан кеч тушган, конференция мавзусига ва баён этилган талабларга мос келмаган илмий тезисларини қабул қилмаслик ҳуқуқига эга.
Конференция мавзусига мос тезисларни чоп этиш учун бир бетига 15 минг сўм миқдорида тўлов амалга оширилади.
Конференцияни ўтказиш учун масъул: Тошкент молия институти “Иқтисодиёт, бошқарув, солиқлар ва суғурта” кафедраси. Иштирок этувчилар рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумотлар олиш учун ташкилий ишлар бўйича масъуллар:
Абдурахмонов Абдуазим +998998484448,
Сайфуллаев Сиддиқжон + 998907605520,
Рузиев Алишер +998903264702.,


Манзил: 100000, Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 60а.
Download 52,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish