баµолаш усулини такомиллаштириш
Совершенствование методологии оценки эффективности
менеджмента в повышении качества высшего образования
Improving the methodology of assessing management efficiency
for better quality of higher education
УЎТ: 005.93:655
Калит сўзлар:
таълим, олий таълим, таълим сифати, бошқарув самарадорлиги, усул.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ҳар
бир тизим самарадорлигини оширишда мавжуд барча
ресурслардан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамият
касб этади. Ушбу жараёнда бошқарув механизмини та-
комиллаштириш муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Бошқарув фаолиятини такомиллаштириш бўйича тад-
бирларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ма-
саласи мунозарали тавсифга эга бўлиб, бу борада кўп-
лаб илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган [1].
Олий таълим тараққиётининг бугунги ҳолати, инте-
грациялашган глобал иқтисодий маконнинг узвий бир
қисми бўлган республикамизда таълим тизими фао-
лиятини ҳам жаҳон стандартлари даражасида ташкил
қилишни, халқаро таълим тизимига интеграциялашти-
риш, кадрлар тайёрлаш тизимини замонавий халқаро
меҳнат бозори талаби даражасида йўлга қўйишни талаб
этмоқда. Бу эса, республика олий таълим муассасала-
рини халқаро сифат менежменти талабларидан келиб
чиққан ҳолда сертификатлаштиришни тақозо қил-
моқда.
Самарадорликни баҳолаш мураккаб жараён ҳисоб-
ланиб, ушбу жараённи баҳолаш учун ҳозирда мавжуд
услубий ёндашувлар барчаси ҳам амалий ишлар учун
қўллашга лойиқ эмас. Шу билан биргаликда “самара”,
“самарадор”, “самарадорлик” каби атамалар мазмуни-
нинг ҳам бир-биридан фарқланиши баҳолашни бир қа-
дар қийинлаштиради.
Умуман, “самарадорлик” тушунчасини фанга би-
ринчи марта итальян олими Вильфредо Парето (1848-
1923) киритган, у чегараланган ресурслар бозорида то-
варлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда ишлаб
чиқариш самарадорлигини ўрганишга алоҳида эътибор
қаратган. Изланишлар натижасида у “самарадорлик
– бу, бозордаги шундай вазиятки, унда бирор киши
бозордаги ўз ҳолатини бошқага халақит бермасдан ўз-
гартира олмайди”, – деган хулосага келди. Шу тариқа бу
самарадорлик “Парето самарадорлиги” деб аталди [2,
115-б.].
К.Р. Макконнелл, С.Л. Брюлар эса самарадорликни
камёб ресурслардан оқилона фойдаланиб, инсонлар
эҳтиёжини қондириш, деб тушунтирадилар [3].
С. Фишер, Р. Дорнбуш, Р. Шмалензилар самарадор-
75
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ОЛИЙ ТАЪЛИМ
ликни талқин қилишда ишлаб чиқариш самарадорли-
гини имкониятлар чизиғи билан боғлашган. Улар агар
ишлаб чиқариш вариантлари шу имкониятлар чегара-
сида бўлса, ишлаб чиқариш ресурсларидан самарасиз
фойдаланилмоқда, деган хулоса чиқаришади [4].
Самарадорлик масалаларига Ўзбекистонлик олим-
лар Шарифхўжаев М., Абдуллаев Ё. [5], Ўлмасов А.,
Ваҳобов А.В. [6], Пардаев М.Қ., Абдукаримов А. [7],
Абдурахмонов К.Х. [8], Ғуломов С.С.лар [9] ишлаб
чиқаришдан олинган натижани ресурс сарфлари билан
боғлаган ҳолда ўз фикрларини билдирган.
Таълимнинг иқтисодий самаралилиги – миллий да-
ромад ўсишида таълимнинг аҳамиятини ифода этувчи
тушунча. Таълимга кетадиган молиявий сарфлар бутун
ҳажмини моддий неъматлар ишлаб чиқариш соҳаси
ходимлари маълумот ва малака даражасини ошириш
туфайли олинадиган миллий даромад ўсиши улушига
нисбати сифатида тушунилади [10]. Амалиётда ташқи
муҳитнинг самарадорликка таъсири ўрганилмаган. Шу
сабабли Ш.Н. Зайнутдинов ва А.О. Очиловалар бош-
қариш самарадорлигини баҳолашда олинган натижа-
лар (муассасанинг ташқи ва ички муҳити)ни зарурий
(лойиҳада белгиланмаган) фойда орқали ўлчаш мақ-
садга мувофиқ, деб ҳисоблайди [11]. Чунки, бу орқали
ташкилий тузилмани лойиҳалашда алоқаларнинг мус-
таҳкамлигини баҳолаш мумкин. Бу ўринда мустаҳкам-
лик бошқариш тизими алоқадорлик фаолиятининг
узлуксизлигини таъминлашни англатади. Бу кўрсаткич
орқали сифат ёки бошқариш тизимининг самарадорли-
ги тўғрисида фикр юритиш мумкин. Бошқаришни та-
комиллаштириш бўйича бир қатор масалалар миқдор
кўрсаткичи орқали ифодаланади.
Биз томондан ишлаб чиқилган олий таълим муасса-
саларининг фаолиятини инновацион бошқарув сама-
радорлигини баҳолаш услубига кўра ушбу тизим қуйи-
даги қисмларга ажратилади:
– фаолиятни бошқариш (ФБ);
– вазифаларни бошқариш (ВФ);
– натижаларни бошқариш (НБ).
Фаолиятни бошқариш – бу олий таълим муассаса-
ларида юқори малакага эга бўлган олий таълим муасса-
саси (ОТМ)нинг юқори малакали, рақобатбардош му-
тахассисларни тайёрлашдаги фаолияти давлат таълим
стандартлари талаблари ҳамда истеъмолчилари талаб-
ларига биноан аниқланади. Таҳлил натижалари шуни
кўрсатадики, олий таълим муассасасига фақат давлат
таълим стандартлари талабларини қондириш уларнинг
бозор муносабатларида рақобат муҳитида самарали
фаолият олиб боришига имкон бермайди. Олий таълим
учун бугунги кунда рақобатнинг юқори даражадалиги
ҳамда ОТМнинг инновацион тавсифдаги ривожлани-
ши юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни та-
лаб этади.
Олий таълим муассасаларини бошқариш самара-
дорлигини баҳолаш ва уни ошириш йўналишларини
аниқлашда қадамли, яъни босқичма-босқич услубидан
фойдаланишни лозим топдик (1-чизма).
I ҚАДАМДА ОТМни бошқариш самарадорли-
ги ҳолатини таҳлил қилиш ва зарурий маълумотларни
йиғиш амалга оширилади. Ушбу вазифа ишнинг иккин-
чи бобида амалга оширилди.
II ҚАДАМ. ОТМ фаолиятини бошқариш самара-
дорлигини баҳолаш услубини ишлаб чиқиш.
Мутахассисларни тайёрлашда ОТМ раҳбарияти-
нинг ушбу жараённи бошқаришдаги ташаббускорли-
ги, янгиликлари жорий этишга интилиши, шунингдек,
ташқи омиллар таъсирига мосланувчанликни таъмин-
лаш мақсадидаги юқори малакали профессор-ўқитув-
чилар билан таъминланганлик, моддий-техника таъми-
ноти каби фаолиятларни бошқариш жараёнларидир.
Олий таълим муассасасида аниқ бир фаолият кеси-
мида бошқарув жараёнлари вазифаларни бошқаришда
ўз аксини топади.
Натижани бошқариш – бу олий таълим муассасаси
томонидан амалга оширилган барча фаолият натижа-
ларини бошқариш, яъни натижавий кўрсаткичларни
таҳлил қилишни ўз ичига олади.
Шундай қилиб, ОТМ бошқарув самарадорлигини
учта даражадаги (параметрлардаги) бошқарув самара-
дорлиги тарзида қараш мумкин:
бу ерда,
– ОТМни бошқариш умумий самара-
дорлиги;
– фаолиятни бошқариш самарадорлиги;
– вазифаларни бошқариш самарадорлиги;
– натижаларни бошқариш самарадорлиги.
Ҳар бир ташкил этувчи таъсир доирасини аниқлаш
учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Локал
кўрсаткичларни ҳисоблаш қуйидагича амалга ошири-
лади:
76
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ОЛИЙ ТАЪЛИМ
Do'stlaringiz bilan baham: |