Р.Глиэр номидаги РИММ
ўқув ишлари бўйича директор
ўринбосари Х.Кутлимуратов
Р.Глиэр номидаги РИММнинг
Қашқар рубоб мутахассислиги бўйича 11-синф ўқувчиси
Анваров Мухаммадзиё Абдуқаххор ўғлига
ФИКРНОМА
Мен, Анваров Мухаммадзиё Абдуқаххор ўғлини 2015 йилдан буён яқиндан танийман. У Р.Глиэр номидаги РИММ Аньанавий ижрочилик бўлимининг қашқар рубоб мутахассислиги бўйича ўқиб юрган вақтдан буён, хор машғулотлари бўйича биздан таҳсил олиб келмоқда. 5 синфда эканлигиданоқ, машғулотларга ўта талабчанлиги ва тиришқоқлиги билан эътиборга тушиб, ҳозирга қадар таҳсил олиш даврида у ўз мутахассислигига қизиқувчан, тарбияли ўқувчи сифатида ўзини кўрсатди, турли танловларда ўз иқтидорини намоён этишга ҳаракат қилмоқда, қатор танловларнинг фаол иштирокчиси ва ғолиби бўлиб келмоқ.
Анваров Мухаммадзиё интизоми, ўз мақсади йўлида қатъиятлилиги, камтарин ва тўғрисўзлиги, меҳнатсеварлиги, ўзига ўта талабчанлиги билан устозлар эътиборини қозона олди. У биз фаолият олиб бораётган ўқув муассасанинг фаол ва иқтидорли ўқувчиларидан биридир.
Шу сабабли мен, Анваров Мухаммадзиё Абдуқаххор ўғлини “Мард ўғлон” Давлат мукофотига номзодлигини тавсия қилиш унинг иқтидори ва мутахассислигига берилган муносиб эътибор деган фикрдаман.
Хор дирижёрлиги бўлими
бошлиғи, ЎДК доценти Г.Мансурова
Р.Глиэр номидаги РИММнинг
Қашқар рубоб мутахассислиги бўйича 11-синф ўқувчиси
Анваров Мухаммадзиё Абдуқаххор ўғлига
ФИКРНОМА
Анваров Мухаммадзиё Абдуқаххор ўғли 2015 йилда Р.Глиэр номидаги РИММнинг
5 синфига ўқишга қабул қилинган. Ҳозирда мазкур таълим муассасасининг
11 синфда қашқар рубоби мутахассислиги бўйича таҳсил олиб келмоқда.
Ўтган йиллар мобайнида ўқишга ва танлаган мутахассислигига қизиқувчан, тиришқоқ, тарбияли ўқувчи сифатида ўзини кўрсатиб, турли танловларда иқтидорини намоён этишга ҳаракат қилиб келмоқда. У қатор танловларнинг фаол иштирокчиси ва ғолиби сифатида ҳам танилди.
Анваров Мухаммадзиё Абдуқаххор ўғли мутахассислик дарсларидан ташқари, умумтаълим фанларидан ҳам “яхши” ва “аъло” баҳоларга ўзлаштириб, ҳар томонлама қобилияти борлигини кўрсатиб келмоқда. Умумтаълим фанларидан математика, рус тили ва информатика фанларига қизиқади. Жамоат ишларида фаол қатнашиб келмоқда. Ўқувчилар ҳамда тенгдошлари орасида ҳурматга сазовор. Керакли пайтда улардан ўз ёрдамини аямайди. Ўз ишига пухта, самимий ва қизиқувчан, берилган топшириқларни ўз вақтида бажариб келмоқда.
Мен, синф раҳбари сифатида Анваров Мухаммадзиё Абдуқаххор ўғлини тиришқоқлиги, ўз ишига талабчанлиги ва фаоллиги учун “Мард ўғлон” Давлат мукофотига номзодлигини тавсия қилиш унинг иқтидори ва мутахассислигига берилган муносиб эътибор деган фикрдаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |