Р е ж а: Суйиладиган хайвонларни гўшт корхоналарига қабул қилиш



Download 35,65 Kb.
bet4/8
Sana20.02.2022
Hajmi35,65 Kb.
#461119
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3. Вет сан маъруза

Қонсизлантириш усуллари

Қонсизлантириш катта ҳайвонларда, ҳушсизлантирилгандан сўнг тезликда бажарилиши керак. Қонсизлантириш муҳим жараён бўлиб, гўштнинг сифатига, товарлилик ҳолатига ва сақланишида катта рол ўйнайди. Сўйилган ҳайвонларни қонсизлантириш даражаси кўпгина омилларга боғлиқ: яъни молларни асаб системасига, алоҳида айтиш мумкинки юрак қон томирлар системасини бошқарадиган, мияни ҳаракатлантириш марказига. Шу билан биргаликда юрак-қон томирлар системаси ишига қуйидагилар таъсир қилиши мумкин: ҳар хил касалликлар, молларни сўйишдан олдинги қўрқиш, оғриқ ва чарчоқ. Шунинг учун ҳайвонларга сўйишдан олдин, яхши дам бериш, ҳамда уларни сўйиш жойига ҳайдашда уриш, думини қайириши мумкин эмас. Булар олинадиган гўшт ва гўшт махсулотларини сифатига катта таъсир кўрсатади.


Суйиладиган ҳайвонларни қонсизланиши, сўйиши усулига қараб иккига бўлинади:

  1. Ётган ҳолда-горизонтал

  2. Осилган ҳолда-вертикал

Сўйиш пунктлари ва майдончаларда ҳайвонлар асосан ётган ҳолатда, жиҳозланган гўшт корхоналарида эса осиб қўйилган ҳолатда қонсизлантирилади. Осиб қўйиш йўли билан қонсизлантиришни афзаллик томонлари бўлиб, қон кўп ажралиб чиқади ва гўштнинг санитария ҳолати яхшиланади.
Қонсизлантириш техникаси сўйиладиган ҳайвонларнинг турига ва қонни қайси мақсадда ишлатилишига боғлиқ. Озиқ-овқат ёки тиббиёт эҳтиёжи учун ишлатиладиган стерилланган қонни “Троакар” шаклдаги пичоқ билан, техник мақсадларда ишлатиладиган қон оддий усулда олинади. Оддий усулда қонсизлантириш учун верикал ҳолатда осиб қўйилган қорамолни томоғининг териси 25-30см узунликда кесилиб, қизилўнгачга ип боғланади. Сўнгра уйқу артерияси ва веналари пичоқ билан кесилиб ҳайвон қонсизлантирилади. Бунда кекирдак ва қизилўнгачни кесиб юбормаслик керак, чунки қонни ифлосланишига олиб келади.
Қорамолларни горизантал (ётган ҳолда) усулда қонсизлантириш ҳам худди шундай техникада олиб борилади, фақат қизилўнгач боғланмайди.
Қўй-эчкиларни қонсизлантиришда ўткир пичоқни бўйиннинг пастки жағига яқин жойдан, қулоқни орқа томонидан тиқилиб, иккинчи томонини худди шу еридан чиқарилади. Бунда пичоқни шундай тиқиш керакки артерия ва вена қонтомирлари кесилиб қизилўнгач зарарланмаслиги керак.
Чўчқаларни қонсизлантиришда қон томирлари бўйин билан кўкрак қафасининг туташган жойидан кесилади. Лекин бунда кўкрак қафасини ичидаги томирларни кесиб юбормаслик керак, чунки бу ҳолда кўкрак қафасида қон тўпланиб қолади.
Отни ва туяларни қонсизлантириш, худди қорамолларни қонсизлантириш каби бўлади. Оқизилган қон махсус идишларга йиғиб олинади ва кейинги қайта ишловга жўнатилади.Фақат соғлом ҳайвонлардан олинган қонни озиқ-овқат ва дори препаратларини тайёрлашда ишлатиш мумкин. Бунинг учун қон В.Ю.Вольфрес пичоғи ёрдамида олинади.
Пичоқ ичи ғовак трубасимон бўлиб, зангламайдиган пўлатдан ишланади, узунлиги 51 см ва кенглиги 22-24 мм, қорамол учун. Трубани бир томони овалсимон қилинган кесик бўлиб, чархланиб ўткирланади.
Трубада айлана шаклда ушлайдиган дастаси бўлади. Труба шаклидаги пичоқнинг иккинчи томони 1 м резина шиланги кийдирилади. Молларни қонсизлантиришдан олдин бўйинни териси кесилиб, қизилўнгачни ип билан боғлайди, кейин эса стерилланган пичоқ кўкрак қафасига, кекирдакнинг ўнг томонидан, юракни ўнг бўлмасига киритилади. Қон юрак бўлмасидан пичоқни тешиги орқали, шилангга кейин эса стерилланган идишга тушади. Бир стерилланган идишга 6-8 бош молни қонини олиш мумкин. Идишлар ҳайвонга қўйилган рақам билан рақамланади. Олинган қонларни дори-дармон ва озиқ- овқат тайёрлаш учун ишлатишга рухсат бериш, қони олинган молларни гўштини ветеринария назоратидан яхши ўтгандан сўнг берилади.
Труба шаклдаги пичоқ, қон 30-40 секунд оққандан кейин суғуриб олинади, бу пичоқ олинган жой оддий пичоқлар билан кенгайтирилади ва кейин олинган қон техник мақсадлар учун ишлатилади. Чўчқаларни қонсизлантиришда шу пичоқни кичик ўлчамдагиларини (25-30 см) ишлатиш мумкин.
Ҳайвонларни горизонатал ҳолатда (ётқизилган ҳолатда), қонсизлантирилганда қизилўнгачга шпагат ўрнатилмайди (боғланмайди), бўйиннинг вена ва уйқу артерияси қон томирлари кесилиб олинган кон техник мақсадларда ишлатилади. Қонсизлантириш жараёнида турли хил ҳайвонларда тирик оғирлигига нисбаттан қуйидаги фоизларда қон чиқади:
Қорамоллардан-4,2%
Чўчқалардан-3,5%
Қўй эчкилардан-3,2%
Қонсизлантириш 6-8 мин давом этади. Бу вақт давомида ҳайвон умумий қонининг қуйидаги миқдорини йўқотади:
Қорамоллар-55-65%
Чўчқалар 40%гача
Қўй эчкилар 45%гача



Download 35,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish