Р е ж а: Магматик тоғ жинслари, пайдо бўлиши, кимёвий ва минерологик таркиби, структураси, текструктураси



Download 166,87 Kb.
bet3/7
Sana20.02.2022
Hajmi166,87 Kb.
#460900
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5373000144516027006

Нордон жинслар. Магматик жинслар орасида энг қўп тарқалган. Уларга гранит ва унинг отқинди хиллари липорит, вулқон шишаси ва бошқалар киради. Гранит жуда мустахкам тоғ жинси, унинг ранги оч кулранг, пушти ёки қизил бўлади. Жинс хосил қилувчи минераллардан дала шпати (микдори 40-60%), кварст (25-30%), рангли минераллардан слюда, амфибол (5-10%), кам учрайдиган акстессор минераллар апатит, сфен, стиркон, пирит, магнетит ва бошқалар бор. Заррачаларнинг катталигига қараб майда, ўрта ва йирик донали гранитлар бўлади. Текстураси массивдир. Зичлиги 2,6-2,7 г/см3 бўлиб, сиқилишдаги мустахкамлик чегараси 160-250 МПа. Умуман гранитлар мустахкам ва нураш жараёнига чидамли бўлади. Лекин табиий холатда уларнинг мустахкамлиги дарзлик даражасига боғлиқдир.
Гранит Ўрта Осиё ва Ўзбекистонда кенг тарқалгандир. Улар асосан Қурама, Нурота, Тянъшан, Хисор ва бошқа тоғларда кенг тарқалгандир. Гранит жуда яхши қурилиш материали бўлиб, пардозлаш ашёси сифатида кенг қўлланилади. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон худудида гранит қазиб олаётган йирик қуйидаги конлар мавжуд: Чимган, Чаркасар, Гурмаксай, Козгансай, Тузбулақ ва бошқалар.
Липарит –кимёвий таркибига кўра гранитга яқин бўлса хам у эффузив-жинс хисобланади. Ранги оч сариқ ва оч кулрангдир. Структураси профили бўлиб, шишасимон массада, дала шпати, кварст, биотит минералларининг заррачалари учрайди. Зичлиги 2,4-2,65 г/см3 бўлиб, сиқилишдаги мустахкамлик чегараси 130-180 Мпа. Нураш жараёни натижасида чақиқ бўлакларга ажралиб аста-секин гилга айланади. У қурилиш материали сифатида хамда иморат ва иншоот деворларини пардозлашда кенг ишлатилади.
Липаритнинг кўриниши шишасимон бўлиб, вулқон шишасига обсиднан ва пемза киради.
Обсидиан –қора ёки қизғиш-қўнгир тусдаги аморф шишасимон бўлиб, қора ойна ясашда ва декаратив ашё сифатида ишлатилади.
Пемза –зичлиги 1 г/см3 дан кам бўлган оқ кулсимон, сариқ тусли кўпиксимон жинс. У иссиқлик тутувчи бетон, цемент, буёқлар тайёрлашда ишлатилади.
Ўрта жинсларга ер пўстининг чуқур қисмида ҳосил бўлган диорит, сиенит ва уларнинг эффузив тури андезит киради.
Диорит–ранги тўқ ва оч ранг, кулрангдир. Тўла кристалланган донадор жинс. Минерал таркиби асосан плагиоклаздан (65-70%) иборат, рангли минераллар 30% ни ташкил этиб, амфибол, авгит, биотитлардан иборатдир. Зичлиги 2,6-2,9 г/см3. Сиқилишига мустахкамлиги 180-240 МПа. Диорит яхши силлиқланади ҳамда иморат ва иншоот деворларини пардозлашда ишлатилади. Нураган диоритлар қурилиш ишлари учун яроқсиздир.

Download 166,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish