2. Австралия саноати тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва транспорти. Саноати. Австралия иқтисодиётида саноат ишлаб чиқариш, яъни тоғ-кон саноати, металлургия, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати етарличи ўрин тутади. Иқтисодий фаол аҳолининг 35 % и саноат, 7 % и қишлоқ хўжалиги, 7 % и транспорт тармоқларида ва 50 % и ноишлаб чиқариш соҳаларида (савдо, молия-банк, хизмат кўрсатиш) банд.
Австралия хўжалигида анъанавий қўйчилик иқтисодиётнинг миллий тармоғидир. Айни вақтда чорвачилик тармоқлари негизида экспорт йўналишидаги йирик ва хилма-хил озиқ-овқат саноати (гўшт ва сут маҳсулотлари, буғдой ва шакар ишлаб чиқариш) ривожланган бўлса, иккинчи экспорт йўналиши темир рудаси қазиб чиқариш, боксит , қўрғошин, уран, тошкўмир, рангли ва камёб рудалар, тайёр алюминий, турли қотишмалар, мис, қалай, қорғошин ва рух эритмаларини ўз таркибига олади.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда тутган ўрни
Маҳсулот тури
|
Миқдори
|
Ўрни
|
Темир қазиб олиш
|
420 млн т
|
иккинчи
|
Боксит қазиб олиш
|
64 млн.т
|
биринчи
|
Глинозём ишлаб чиқариш
|
17,7 млн.т
|
иккинчи
|
Тозаланган алюминий и/ч
|
2 млн.т
|
тўртинчи
|
Мис қазиб олиш
|
0,9 млн.т
|
бешинчи
|
Тозаланган мис и/ч
|
0,5 млн.т
|
ўнинчи
|
Қўрғошин
|
0,62 млн.т
|
иккинчи
|
Тозаланган қўрғошин и/ч
|
260 минг т
|
еттинчи
|
Рух қазиб олиш
|
1,45 млн.т
|
иккинчи
|
Тозаланган рух и/ч
|
500 минг т
|
олтинчи
|
Фосфор ўғит и/ч
|
0,7 минг т
|
саккизинчи
|
ИФА ва ЯММ тармоқ таркиби, %
Иқтисодиётдаги ўзак тармоқ -озиқ-овқат саноати маҳаллий хом ашё асосида гўшт-сут, ун-ёрма, қанд-шакар, мева-сабзавот консервалари ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат саноати корхоналари мамлакатнинг жануби-шарқидаги порт шаҳарларда (Мельбрун, Сидней, Ньюкасл, Аделаида ва бошқалар.) жойлашган.
Машинасозлик (енгил ва юк автомобиллар, қишлоқ хўжалиги техникаси ва жиҳозлари), электрожиҳозлар, хилма-хил приборлар ва бошқа маҳсулотлар, нефтни қайта ишлаш, кимё саноати (азотли ва фосфорли ўғитлар, пластмасса, кимёвий толалар ва бошқалар), енгил саноат (пойабзал, газлама ва трикотаж) ривожланган.
Янги ҳудудларни интенсив ўзлаштирилишининг бошланиши билан (Шимолий ҳудудлар) янги тоғ-кон саноати районлари (Дарвин, Маунт-Айза, Брокен-Хилл, Калгурли ва бошқалар) иқтисодиётда сезиларли роль ўйнамоқда. Бу ҳудуд Австралия саноати ялпи миллий маҳсулотнинг 30 %ини беради. Унинг асосий тармоқлари: кончилик, металлургия, кимё, машинасозлик, озиқ-овқат, енгил саноат. Асосийэнергитикаресурслари – кўмирватабиий газ. Иссиқликэлектрстанциялариэнергиянинг 80 % ига яқининиҳосилқилибберади. Ўртача йилига270млрд квт/с электрэнергиясиишлаб чиқарилади. Энгкаттатемиррудаси – ҒарбийАвстралиядагиПилбара кони, рангли метал рудалари, асосанБрокен-Хилл (Янги Жанубий Уэльс) ваМаунт-Айза, бокситлари Уэйпа (Квинсленд) ваГов (Шимолийҳудуд) дан қазиболинади. Йилига ўртача 420 млн тонна темиррудаси, 353 млн. тонна тошкўмир, 40 млн. тонна нефть, 30 млрд.м3 табиий газ қазиболинади. Саноатидамашинасозлик, металлургия, кимё, нефтькимёси (олтингугурткислотаси, минерал ўғитлар) ванефтьни қайтаишлаштармоқлари устунликқилади. Йилига 9,5 млн. тонна пўлат, 900минг тонна мис, 211 минг тонна қалай, 2 млн. тонна альюминийва 360 минг донага яқинавтомобилишлабчиқарилган. Озиқ-овқатсаноатикўпроқэкспортга (гўшт, ун, қанд-шакар, сариёғ-пишлоқ, пиво, вино) мосланган. Тўқимачилик, тикувчилик, пойабзал корхоналари бор. Асосийсаноатмарказлари: Сидней, Мельбрун, Брисбен, Аделаида, Перт. Вуллогонг-Порт-Кембла, Ньюкасл, Жилонг, Куинана порт-саноатмажмуаларишаклланган.
Мамлакатнингиссиқликва гидроэлектрстанцияларигаэга. АвстралиядаАЭС ларйўқ. Асосан, ИЭС лар,қисман ГЭС ларданйилига 200 млрд квт/с электрэнергиясиишлабчиқарилади.
Австралияда ҳозирги вақтда 40 млн.т нефть, лекин у эҳтиёжни қондирмагани учун қўшимчаОПЕК давлатларидан сотиб олинади. 30 млрд. куб метр табиий газ қазиб олинади ва уни Японияга экспорт қилади, 353 млн. тонна тошкўмир қазиб олади (Нюкасл, Янги Жанубий Уелс) ва ортиқчасини асосан Япония ва хорижий Европага экспорт қилади. 9-10 млн. тонна пўлат эритилмоқда, 360 минг донадан кўп енгил автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда.
Австралияда қора металлургия Порт-Кембла, Ньюкасл шаҳарларида, рангли металлургия Маунт-Айза, Клонкарри, Гладстон, Порт-Пири, Канберра шаҳарларида ривожланган. Йирик катта ҳамда ўрта шаҳарларининг барчасида машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноати корхоналари мавжуд. Мамлакатда нефтьни қайта ишлаш ва нефть-кимё саноати тез суръатлар билан ривожланмоқда. Ушбу тармоқ марказлари бўлиб, Мельбрун, Сидней, Ньюкасл, Перт, Аделаида ва бошқа шаҳарлар ҳисобланади.Австралияда ёғочини қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати яхши ривожланган. Мамлакатда 2.0 млн. тоннага яқин қоғоз ишлаб чиқарилади. Мазкур тармоқнинг йирик корхоналари мамлакатнинг жануби-шарқидаги кўпчилик шаҳарларида жойлашган. Австралияда 5,5 млн. тонна цемент ва катта миқдорда бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Қурилиш материаллари саноати мамлакатнинг барча регионларида ва шаҳарларида мавжуддир.
Австралия енгил саноат, айниқса, унинг тўқимачилик, тери-пойабзалтармоқлари яхши ривожланган. Тўқимачилик корхоналари Сидней, Мельбрун, Аделаида, Перт шаҳарларида жойлашган.
Мамлакатда озиқ-овқат саноати тармоқлари ичида ун ва омухта ем ишлаб чиқариш, қанд-шакар, гўшт, сут, балиқ-консерва, каноп корхоналари кенг тарқалган ва деярли барча шаҳарларда мавжуд.
Нефтьни қайта ишлаш ва балиқ консерва саноати денгиз бўйидаги порт шаҳарларида жойлашган. Энгйириксаноатмарказлари: Сидней ва Мельбрун; йириклари: Аделаида, Перт, Канберра, Ньюкасл.
Do'stlaringiz bilan baham: |