RH 45-090.1:2013
133
Автоматлаштирилган алоқа бўлимларида 11-шаклдаги реестрлар
халқаро буюртма почта жўнатмаларига ѐпиштирилган штрихкодларни
сканлашда автоматик равишда тузилади. Сканер мавжуд бўлмаганда
буюртма почта жўнатмаларининг штрихкод бўйича рақамлари, шунингдек,
барча зарур маълумотлар алоқа ходими томонидан ШКга 11-шаклдаги
реестрга қўлда киритилади.
9.2.1.7
Қабул қилинган ѐзма халқаро
хат-хабарлар алоқа
бўлимларидан бўйсунуви бўйича почта алоқаси объектлари (почтамтлар,
почта алоқаси боғламалари)га жўнатилади, у
ердан алмашинув
пунктларига юборилади, улар ушбу хат-хабарларни саралайди ва халқаро
почта аламашинувининг жойига бир дона почта жўнатмаси бўлса ҳам,
алоҳида йиғиндиларда жўнатади.
Жўнатиш олдидан халқаро ѐзма хат-хабарларнинг тўғри тўланган-
лиги, расмийлаштирилганлиги ва ўровларнинг бутлиги текширилади. Но-
тўғри расмийлаштирилган халқаро ѐзма хат-хабарлар ушбу Қоидаларнинг
9.2.1.1-бандида белгиланган тартибда қайта расмийлаштирилади.
Бундан ташқари, жўнатиладиган халқаро хатлар, секограммалар,
«М» қопларининг Почта, курьерлик жўнатмаларини
почта хавфсизлиги
юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома [5]га
мувофиқ почта хавфсизлиги юзасидан назорат амалга оширилади.
Халқаро ѐзма хат-хабарлар тўловдан қатъи назар, республика ичида
ѐзма хат-хабарларни жўнатиш учун белгиланган тартибда жўнатилади.
Халқаро буюртма почта жўнатмалари (хатлар, почта варақчалари,
секограммалар) йиғиндиларга беркитилишидан олдин штрихкод бўйича
қабул қилинган хусусий рақамлари, белгиланган мамлакатларни кўрсатган
ҳолда, транзит буюртма почта жўнатмалари эса, бундан ташқари, қабул
қилиш жойини ҳам кўрсатган ҳолда, 11-шаклдаги реестрга ѐзилади.
Халқаро ѐзма хат-хабарларни кўплаб алмаштирувчи почта алоқаси
объектлари 11-шаклдаги реестрларни рақамлаш ички почта жўнатмалари
учун реестрлардан алоҳида олиб борилиши мумкин.
Оддий ва буюртма халқаро ѐзма хат-хабарлар (хатлар, почта
варақчалари, секограммалар) жойланган йиғиндилар қабул қилиш
жойидаги почта алоқаси объектларидан ички ѐзма хат-хабарлар билан
бирга қопларда жўнатилади. Қопларга
«Xalqaro» – «Международный»
ѐки
«Xalqaro buyurtma»
– «Международный заказной»
белги қўйилган
10-шаклдаги манзил ѐрлиқлари бириктирилади. Қоплар муҳрланади,
пломбаланади ѐки беркитиш қурилмалари ѐрдамида беркитилади.
Қабул қилиш жойидан кам миқдорда қабул қилинган оддий халқаро
почта жўнатмалари халқаро
буюртма почта жўнатмалари
билан бирга
йиғиндиларга беркитилиши мумкин.
9.2.1.8
Халқаро буюртма ѐзма хат-хабарлар (буюртма хатлар,
буюртма почта варақчалари, буюртма секограммалар) жойланган
жўнатилувчи йиғиндилар 11-шаклдаги реестрга рақамлар бўйича, транзит
RH 45-090.1:2013
134
йиғиндилар эса, уларнинг рақамлари ва қабул қилинган жойи
кўрсатилиб
ѐзилади. Оддий йиғиндилар ѐзилмасдан жўнатилади.
9.2.1.9 Алмашинув пунктларидан халқаро почта алмашинуви
жойигача халқаро ѐзма хат-хабарлар ички почта жўнатмалари билан бирга
жўнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: