Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


Шовқиннинг инсон организмига зарарли таъсири



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   244
Bog'liq
033-

Шовқиннинг инсон организмига зарарли таъсири
Шовқин инсон организмига салбий таъсир этиб, турли хил 
хасталикларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Шовқиннинг 
таъсири бирдан сезилмайди, балки вақт ўтиши билан доимий 
шовқин таъсирида ишлаш натижасида ҳосил бўлади, яъни турли 
хил кўринишдаги асаб ва руҳий хасталикларни келтириб 
чиқаради. Айрим ҳолларда асаб тизимига таъсир эиш орқали 
юрак, бош мия ва жигарга таъсир этади, гипертоник 
касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Юқори частотадаги 
шовқин таъсирида иш унумдорлиги 10-15 % га камайиши, 
кишининг эшитиш аъзоси фаолиятини ишдан чиқишига ва 
умумий соғлиғини ѐмонлашгувига олиб келади. 
Инсон қулоғи орқали қабул қиладиган минимал товуш босими 
эшитишни бошланиш диапазони деб юритилади ва у 2

10 
-5
Па. 
га тенгдир. Инсон қулоғи томонидан қабул қилинадиган 
максимал товуш босими бошланиш диапозонидан 10 млн. марта 
катта бўлиб, 2

10
2
Па.га тенгдир. Товуш босими ушбу миқдордан 
ошгач (2

10
2
Па) бош айланиши, қайд қилиш, кўнгил айниши, 
қулоқ пардасини йиртилиши ва қулоқдан қон келиш ҳолатлари 
рўй бериши мумкин. 
Шовқиннинг зарарли таъсирини ҳисобга олган ҳолда у 
қуйидагича таснифланади: 

частота такибига кўра: паст частотали; ўрта частотали ва 
юқори частотали. 

частота спектри кенглигига қараб: қисқа йўлли; кенг йўлли. 

спектр характерига кўра: импульсли; тонал; стабил ва вақт 
бўйича ўзгарувчан шовқин.
Шовқин даражасини меъѐрлаштириш ва ўлчаш 
Шовқин даражасини меъѐрлаштириш – шовқинни инсонга 
салбий 
таъсирини 
камайтиришга 
қаратилган 
асосий 
тадбирлардан бири ҳисобланади. Шовқиннинг инсон соғлиғига 
таъсири унинг частотасига боғлиқ бўлганлиги сабабли, ҳар бир 
шовқин октава полосаси учун алоҳида рухсат этилган шовқин 
даражаси белгиланган (ГОСТ 12.1.003-83). Шовқиннинг энг 
юқори рухсат этилган даражаси паст частоталар учун, паст 
рухсат этилган даражаси эса юқори частотали шовкинлар учун 
қабул қилинган. Масалан, энг кичик товуш босими назарий ва 
илмий ишлар бажариладиган иш жойлари учун белгиланган


131 
бўлиб, у ўртача геометрик частота 8000 Гц бўлганда 30 дБ деб 
қабул қилинган. Энг юқори товуш босими эса доимий иш 
жойларида, ишлаб чиқариш бинолари, машина ва тракторларнинг 
кабиналари учун белгиланган бўлиб, у ўртача геометрик частота 
63 Гц бўлганда 99 дБ га тенгдир. Тонал ва импульсли
шовқинларда рухсат этилган шовқин даражаси кенг полосали 
шовқинга нисбатан 5дБ камайтирилади. 
Шовқин даражасини аниқлаш учун Шум–1, ИШВ-1 маркали 
шовқин ўлчагичлардан фойдаланилади. Шовқинни спектр 
частотаси бўйича баҳолаш учун АШ-2М, АС-3 маркали 
частотали анализаторлар ишлатилади. Ушбу анализаторлар 
ўтказиш кенглиги бўйича октавали, ярим октавали, 1/3 октавали
ва қисқа октавали бўлади. Товуш спектрларини визиуаль кузатиш
(кўз билан кузатиш ) ва расмга тушириш мақсадида С-34 ва СП-1 
спектрометрлари ҳамда Н-110, Н327-3 маркали ўзи ѐзар жиҳозлар
ишлатилади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish