Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


б) Ишлаб чиқаришда касалланишнинг олдини олиш



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   244
Bog'liq
033-

б) Ишлаб чиқаришда касалланишнинг олдини олиш 
учун
:
- иш жойларида ва дам олиш хоналарида меъѐрий 
микроиқлим бўлишини таъминлаш;
- ишчилар ва ходимларни ишга ва ишдан автобусларда ѐки шу 
мақсадлар учун махсус жиҳозланган автомобиллардагина ташиш;
- ишлаб чиқаришда касб касаллигини олдини олиш бўйича 
комплекс тадбирлар ишлаб чиқиш;
- белгиланган иш турлари учун тиббий кўрикларни ташкил 
қилиш;
- иш жойлари ва дам олиш хоналарининг санитария ҳолатини 
яхшилаш;
- лойиҳа асосида талаб этиладиган иш жойлари ва бинола-
рида шамоллатиш, шовқин ва титрашни камайтириш мослама-
ларини ўрнатиш;
- махсус кийим бошларни қуритиш, ювиниш хоналарини 
ҳамда иссиқ цехларда газ сувларини ташкил этиш;
- белгиланган иш турларидаги ишчиларни сут ва бошқа 
профилактик озиқ-овқатлар билан таъминлашни ташкил этиш. 
в) Меҳнат шароитларини яхшилаш учун:
- ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, ишлаб 
чиқаришга янги технологиялар ва янги техникаларни жорий 
этиш;
- хавфсизлик техникаси ҳолатини яхшилашга йўналтирилган 
рационализаторлик ва ихтирочилик ишларини кенг йўлга қўйиш;
- хавфсизлик техникаси ҳолатини яхшилашга йўналтирилган 
мусобақалар ташкил этиш;
- иш жойлари, санитар вагон-уйчалар ва бошқа ишлаб 
чиқариш биноларини янги замонавий шамоллатиш ҳамда иситиш 
қурилмалари билан жиҳозлаш. 
г) Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича 
ўқитиш ҳамда тарғибот ишларини олиб бориш учун:


61 
- барча ишчилар ва инженер-техник ходимларни хавфсизлик 
техникаси бўйича ўқитиш, йўриқномалар ўтиш ва билимларини 
синовдан ўтказиш;
- меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича махсус 
хоналар ташкил этиш;
- меҳнат муҳофазаси бўйича семинарлар ташкил этиш;
- янги жорий этилган техник воситалардан фойдаланиш 
бўйича йўриқнома ва қўлланмалар ишлаб чиқиш. 
Юқорида келтирилган тадбирлар мажмуи корхонанинг ишлаб 
чиқариш соҳасига боғлиқ ҳолда керакли қўшимчалар билан 
тўлдирилиши ѐки ўзгартирилиши мумкин. 
Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун режалаштирилган 
маблағларни қуйидаги тартибда тақсимлаш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади: ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз 
ҳодисаларни олдини олиш учун – 40%; касалланишни олдини 
олиш учун – 20%; меҳнат шароитини яхшилаш учун – 30%; 
меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича ўқитиш 
ҳамда тарғибот ишларини олиб бориш учун – 10%. Корхона 
маъмурияти 
касаба 
уюшмаси 
қўмитаси 
ва 
юқори 
ташкилотларнинг розилиги билан сарфланадиган маблағларни 
бир гуруҳ тадбирлардан иккинчисига ўтказиши мумкин. Бу 
тадбирлар учун кўзда тутилган маблағларни бошқа тадбирлар 
учун сарфлаш тақиқланади. 
Меҳнатни муҳофаза қилишни молиявий таъминлаш давлат 
томонидан, шунингдек мулк шаклидан қатъи назар жамоа 
бирлашмалари, корхоналарнинг ихтиѐрий бадаллари ҳисобига 
амалга оширилади. 
Меҳнатни муҳофаза қилиш учун тегишли бюджетлардан 
алоҳида қайд билан ажратиладиган бюджет маблағларидан 
(Республика ва маҳаллий) бошқарув ҳамда назорат идораларини 
сақлаш, илмий-тадқиқот ишларини молиявий таъминлаш, 
меҳнатни муҳофаза қилишга оид давлатнинг аниқ мақсадга 
қаратилган дастурларини бажариш учун фойдаланилади. Ҳар бир 
корхона меҳнатни муҳофаза қилиш учун зарур маблағларни 
жамоа 
шартномасида 
белгиланган 
миқдорда 
ажратади. 
Корхоналарнинг ходимлари ана шу мақсадлар учун қандайдир 
қўшимча чиқим қилмайдилар. Корхоналар ўзининг хўжалик, 
тижорат, ташқи иқтисодий ва бошқа фаолиятидан келадиган 


62 
фойда (даромад), шунингдек бошқа манбалар ҳисобига меҳнатни 
муҳофаза қилишнинг марказлаштирилган фондларини ташкил 
этиш ҳуқуқига эга. Меҳнатни муҳофаза қилиш фондига 
қаратиладиган фойдага солиқ солинмайди. Меҳнатни муҳофаза 
қилишга мўлжалланган маблағларни бошқа мақсадларда 
ишлатиш мумкин эмас. (Ўзбекистон Республикасининг меҳнатни 
муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуни, 16-модда.) 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish