306
Ҳаѐт фаолият хавфсизлиги инсонни ҳаѐт муҳитлари
шароитида хавфдан ҳимоялашга қаратилган бўлсада, кўпчилик
ҳолларда инсонни ўзи потенциал хавфни туғдирувчи,
ташувчи
ҳисобланади. Масалан, инсон ўз ҳаѐти давомида турли хил
зарарли ва захарли моддаларни ишлаб чиқаради ва ўзининг хато
ҳаракати туфайли кўпгина бахтсиз ҳодисаларни келиб чиқишига
сабаб бўлади. Қисқа қилиб айтганда, инсон муҳитга таъсир этади,
уни ўзгартиради, натижа эса оғир оқибатларга олиб
келиши билан тугаши мумкин бўлади.
Ҳозирги
замон
экологик
инқирозининг
асосий
хусусиятларидан бири – унинг глобаллиги, яъни кенг миқѐсда
учраганлиги. Чунки, инқироз сайѐрамизнинг барча қисмига
тарқалган ѐки тарқалиш хавфи остида. Шу сабабли бу инқироздан
қутилиш учун эски анъанавий усуллардан
фойдаланиш самара
бермайди. Инқироздан қутилишнинг асосий йўллари ишлаб
чиқариш усулларини ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш
меъѐрлари ва ҳажмини ўзгартириш лозим.
Кейинги вақтларда табиий ресурслардан
фойдаланиш кенг
миқѐсда олиб борилмоқда. Инсон дарѐлар оқимининг 10
фоизидан фойдаланмоқда. Бу дарѐ сувларидан фойдаланишнинг
охирги чэгарасигача борди деган сўз. Табиий зоналардаги баъзи
бир ландшафтларни инсон тамомила йўқотиб бўлди.
Ҳозирги вақтда 100–120 млрд. тоннага яқин ер
ости
бойликлар қазиб олинмоқда, бу ер юзидаги ҳар бир инсонга бир
йилда 25–30 тоннага тўғри келади. Саноати ривожланган
мамлакатларда эса бу кўрсаткич бундан ҳам 2–3 баробар кўпдир.
Инсон ишлаб чиқаѐтган ва қўллаѐтган моддалар ҳамда
энергия миқдори унинг биологик эҳтиѐжидан 100 баробар ортиқ.
Ҳисобларга қараганда ҳозир ер юзидаги инсонлар эҳтиѐжи учун
йилига 2 млн тонна озиқ-овқат, 10 млн тонна ичимлик суви ва
нафас олиши учун миллиардлаб м
3
кислород керак бўлади.
Саноатда
фойдаланиладиган
ресурслар
ва
энергия
кишиларнинг билогик эҳтиѐжидан таққослаш мумкин бўлмаган
даражада ортиқдир.Бир кунда 300 млн тоннага яқин моддалар ва
материаллар олиниб қайта ишланмоқда, 2
млрд м
3
сув
олинмоқда. Аҳоли сони ҳар 30–40 йилда 2 марта ошиб борса,
ресурслардан фойдаланиш эса ҳар 8–10 йилда икки баробар
кўпаймоқда.
307
200 млн гектар ер ҳар хил қурилишлар
билан банд, бу эса
Россия Федерациясида мавжуд бўлган барча ҳайдаладиган
ерлардан ҳам кўпдир. Шундан 50 млн гектарида сув тупроққа
шимилмайди (бу эса Франция ер майдонига тенгдир). Ер юзида
10 мингдан ортиқ сув омборлари мавжуд бўлиб, уларда 7500 –
8000 км
3
сув тўпланган. Ана шундай миқдордаги сув ҳажмини
Волга дарѐси камида 25–30 йил ичида қуяди.
Ер юзида ҳайдаладиган ерларнинг олтидан бир қисми
суғориладиган ерларга тўғри келади. Бу ерлар ҳар
йили сув
манбаларидан 1500 км
3
(6-7 та Волга дарѐси сувича) сув билан
суғоришни тақозо этади. Ана шу сувларнинг ҳаммаси ҳам ўз
мўлжали бўйича сарф бўлмасдан, улардан нотўғри фойдаланиш
натижасида
бир
қисми
ерларни
шўрлантиришга
ѐки
ботқоқликларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Дашт
экосистемаси деган табиий экосистемалар деярли йўқолиб
бормоқда. Инсон қўли тегмаган ўрмонлар ҳам жуда кам қолган.
Ўрмонларнинг
2
/
3
қисми йўқотилган. Ер юзи қуруқлигидаги
ўрмонлар майдони 75 % дан 25 % гача камайиб кетган. Ҳозирги
экологик вазиятнинг
мураккаблиги яна шундаки, инсон табиат
ресурсларидан ҳам техникавий тараққиѐтлардан ҳам воз кеча
олмайди. Бунинг устига аҳоли сони борган сари кўпайиб, фан-
техника тараққиѐти кучайиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: