Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


Ўзбекистон Республикасида атмосфера



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   244
Bog'liq
033-

6.7.2. Ўзбекистон Республикасида атмосфера 
ҳавосининг ифлосланиши 
Ўзбекистон Республикасида атмосфера ҳавосининг 
ифлосланиши энг асосий экологик муоммолардан бири 
ҳисобланади. Шаҳарларнинг, асосан, тоғолди ва тоғ оралиқ 
ботиқларида жойлашганлиги, иқлимнинг иссиқ ва қуруқлиги 
Ўзбекистонда атмосфера ифлосланишининг нисбатан юқори 
бўлишига сабаб бўлади. Мутахассисларнинг маълумотларига 
қараганда, ҳар йили республиканинг атмосфера ҳавосига 4 
миллион тоннага яқин зарарли моддалар қўшилмоқда. 
Шуларнинг ярми углерод оксидига тўғри келади, 15 фо-
изини углеводород чиқиндилари, 14 фоизини олтингугурт қўш
оксиди, 9 фоизини азот оксиди, 8 фоизини каттиқ моддалар 
ташкил этади ва 4 фоизга яқини ўзига хос ўткир захарли 
моддаларга тўғри келади.
Мамлакатимиз ҳудуди Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва 
бошқа қўшни мамлакатлардан келадиган зарарли бирикмалар 
билан ҳам ифлосланмоқда. Сўнгги йилларда олиб борилаѐтган 


288 
тадқиқотлар Ўзбекистоннинг тоғли районларида, Тошкент шаҳри 
устида озон миқдорининг 10-12% камайганлигини кўрсатади. 
Орол денгизининг қуриган тубидан кўтарилаѐтган чанг ва тузлар 
ҳам жуда катта майдонда ҳавонинг ифлосланишига сабаб 
бўлмоқда. 80-йилларнинг бошларида қўшни Тожикистонда 
алюмин 
заводи 
ишга 
туширилиши 
муносабати 
билан 
Ўзбекистоннинг Сурхондарѐ вилоятига қарашли кўплаб 
туманларида экологик жиҳатдан танг аҳвол вужудга келди. Завод 
кўп миқдорда фторли водород, углерод оксиди, олтингугурт гази, 
азот оксидларини чиқариб, ҳавонинг кескин ифлосланишини 
юзага келтирмоқда. 
Ўзбекистон 
ҳудудида 
қаттиқ 
маиший 
чиқиндилар 
ташланадиган 2390 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқ ахлатхоналари 
мавжуд. Уларда тахминан 30 миллион куб метр ахлат
тўпланади. Улар асосан стихияли равишда, жўхрофий, 
геологик-гидрогеологик ва бошқа шарт-шароитларни комплекс 
ўрганмай туриб ташкил этилган. Уларда қаттиқ маиший 
чиқиндиларни зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш ибтидоий 
усуллар билан амалга оширилади. Республикамизда ҳали-ҳануз 
маиший чиқиндиларни саноат усулида қайта ишлаш масаласи 
ҳал қилинмаган.
Республикамизда радиоактив ифлосланиш айниқса катта 
хавф туғдирмокда. Мойлисув (Қирғизистон) дарѐсининг 
қирғоқлари ѐқасида 1944 йилдан то 1964 йилгача уран рудасини 
қайта ишлаш чиқиндилари кўмилган. Ҳозирги вақтда қолдиқлар 
сақланадиган 23 та жой мавжуд. Навоий вилоятидаги қолдиқлар 
сақланадиган жой ҳам экологик жиҳатдан хавфли ҳисобланади. 
Бу ердаги радиоактив қумни шамол учириш хавфи бор. 
Статистик маълумотларни таҳлили шуни кўрсатадики. 1999 
йилда атмосферага чиқарилган чиқиндиларнинг умумий ҳажми 
2296900 тоннани ташкил этади, ундан 776900 тн. ѐки 34% 
чиқинди турғун манбаларга тўғри келади. 1999-2004 йиллар 
мобайнида. Атмосферага чиқаѐтган чиқиндиларнинг умумий 
ҳажми 14.8% га ѐки 1957400 тн. га қисқарган. Бу асосан саноат ва 
энергетиканинг 
айрим 
соҳаларида 
баъзи 
қисқаришлар, 
реконструкция ва қайта шаклланиш ўтказилиши ҳамда ҳаво 
муҳофазаси бўйича тадбирлар бажарилиши билан изоҳланади. 


289 
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи бўлган саноат 
объектлари Тошкент 42.7%, Қашқадарѐ 14.6%, Бухоро 10.9%, 
Навоий 8.1%, Фарғона 6.8% вилоятларда жамланган. Саноат 
салоҳияти эенергетика, қора ва рангли металлургия, кимѐ ва 
нефть – кимѐ саноати, газ саноати, нефтни қайти ишлаш 
заводлари, семент ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб 
чиқарувчи корхоналар объеталаридан иборат. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish