Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


 Электр токидан жароҳатланганда биринчи тиббий



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet188/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   244
Bog'liq
033-

5.1. Электр токидан жароҳатланганда биринчи тиббий
 ѐрдам кўрсатиш 
Инсонларни кучланиш остидаги машина, механизм ва 
қурилмаларнинг ток ўтказувчи қисмларига тегиши мускулни 
ихтиѐрсиз равишда қискаришига олиб келади ва бу ҳолатдан 
жароҳатланган шахснинг ўзи чиқа олмайди. Бундай ҳолатда, 
биринчи навбатда электр токини ажратиш талаб этилади. Агар 
электр шкафлари узокда жойлашган бўлса, электр симини қуруқ 
ѐғоч дастали болта ѐки бошқа жиҳоз билан узиш лозим. Электр 
токи ажратилгач жароҳатланган шахсни қулай ва юмшоқ 
ўриндиққа ѐтқизиш ва пульс уришини, нафас олишини, кўз 
қорачиғи ҳолатини текшириш ҳамда бир вақтда врачга хабар 
бериш зарур. Жароҳатланган киши ҳушсиз ѐки ҳушида бўлиши, 
лекин пульс уриши ва нафас олиши мавжуд бўлиши мумкин. 
Агар пульс уриши ва нафас олиши мавжуд бўлиб, у ҳушида 
бўлмаса кийимларини ечиш, тоза ҳаво киришини таъминлаш, 
юзига сув пуркаш ва танасини иситиш керак. Жароҳатланган 
шахс ҳушсиз бўлиб, пульс уриши ва нафас олиши сезилмаса, унга 
сунъий нафас бериш ва юрагини массаж қилиш керак. 


258 
Сунъий нафас “оғиздан оғизга” ѐки “оғиздан бурунга” 
берилиши мумкин. Бу усуллар бошқа усулларга нисбатан 
самарали усул ҳисобланади. Унда жароҳатланган шахснинг 
ўпкасига бошқа усулларга нисбатан 4 баробар кўп ҳаво 
юборилади. 
Сунъий нафас беришдан олдин жароҳатланган шахс 
ѐткизилиши, ундаги сиқиб тўрган кийимлар, галстук, шарф ва шу 
кабилар ечилиши, оғиз кўпиклардан тозаланиши керак. Агар оғиз 
қаттиқ ѐпиқ бўлса, иккала қўлнинг тўрт бармоғини 
жароҳатланган шахснинг боши орқасига қўйиб, иккала бош 
бармоқ билан оғзини очиш керак. Кейин чуқур нафас олиб, 
оғизни оғизга қўйиб, жароҳатланган шахснинг бурнини қисиб 
кучли ҳаво пуфлаш керак. Ҳаво пуфлашда марли, рўмолча ѐки 
махсус нафас олиш трубкасидан фойдаланиш мумкин. Сунъий 
нафас бериш частотаси минутига 10-12 марта бўлиши керак. 
Агар жароҳатланган шахснинг кўз қорачиғи кенгайган ва 
пульс уриши сезилмаса, унинг қон айланишини тиклаш 
мақсадида сунъий нафас бериш билан биргаликда юракни массаж 
қилиш лозим. Массаж қилишда ўнг қўлнинг кафти 
жароҳатланган шахснинг кўкрагига қўйилади ва тез-тез 
(минутига 60 марта) босилади. Тананинг пастки қисмлари 
жойлашган вена қон томирларидаги қонни юракка келишини 
тезлатиш мақсадида оѐкни 0,5 м гача юқорига кўтариб қўйиш 
мумкин. Агар бу ѐрдамларни бир киши бажараѐтган бўлса 2-3 
марта сунъий нафас бергач, 10-12 марта юракни ташқи массаж 
қилиш тавсия этилади. Жароҳатланган шахснинг ўзига келганини 
нафас олишини тикланиши, рангини қизариши, кўз қорачиғини 
қисқариши каби белгилардан билиб олиш мумкин. Буни 
текшириш учун массажни 2-3 сек тўхтатиб туриш мумкин. Агар 
жароҳатланган шахсда ўзига келиш ҳолатлари кузатилмаса, 
сунъий нафас бериш ва юрак массажини врач келгунга қадар 
давом эттириш керак. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish