Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


Фаннинг тўртинчи бўлими –



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   244
Bog'liq
033-

Фаннинг тўртинчи бўлими – 
«Ҳаѐт фаолияти 
хавфсизлигининг табиий асослари ва экология»да табиат ва 
жамиятнинг ўзаро таъсирининг экологик аспектлари, биосфера, 
инсоннинг «автотрофности» ҳақида тушунчалар, экологик тизим 
ва биогеоценоз, биосферага таъсир этувчи табиий омиллар, 
биосферага антропоген таъсирлар, атроф-муҳит муҳофазасининг
экологик асослари: атмосферани, ҳавони, сувни, тупроқни, 
ўсимликлар 
ва 
ҳайвонларни, 
ер 
ости 
қазилмаларини, 
ландшафтларни муҳофаза қилиш, экология ва тараққиѐт каби 
масалалар ўрганилади. 


13 
1.4. Фаннинг ривожланиш тарихи ва бошқа фанлар 
билан ўзаро боғлиқлиги 
Инсониятнинг узоқ ўтмиш ҳаѐтий тажрибаси ҳар қандай 
фаолият потенциал хавфга эга эканлигини тасдиқлайди. Албатта, 
бу тасдиқ аксиомавий характерга эгадир. Ваҳоланки, хавф 
даражасини бошқариш ва камайтириш мумкин. Лекин, қандай 
вазиятда бўлмасин абсолют хавфсизликга эришиб бўлмайди. 
Хавфсизлик 
– маълум даражада хавф туғилиши бартараф 
этилган фаолият вазияти, яъни фаолиятни амалга оширишдаги 
асосий мақсадлардан биридир. 
Ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги эса инсон ҳаѐтий фаолияти
хавфсизликни таъминлашга қаратилган воситалар, усуллар 
мажмуидир. Демак, инсон фаолияти хавфсизлигини таъминлаш 
биринчи навбатда унинг фаолият жараѐнини ва уни амалга 
оширишда юзага келадиган хавфли омилларни ўрганишни талаб 
этади. Шу сабабли инсон фаолияти хавфсизлигини таъминлаш 
бўйича тадқиқот ишлари эрамиздан олдинги 384-322 йилларда 
ижод қилган Аристотель, эрамиздан олдинги 460-377 йилларда 
яшаган Гиппократ асарларида ҳам учрайди. 
Тикланиш даврнинг буюк таниқли олими Парацельс (1493-
1541йй.) тоғ ишларини бажаришда юзага келадиган хавфли 
омилларни ўрганиб чиққан. У ўз асарларида «Барча моддалар 
захардир ва барча моддалар дори-дармон ҳамдир. Фақат бир 
меъѐр ушбу моддани захарга айлантирса, иккинчи меъѐр эса уни 
дори-дармонга айлантиради» деб ѐзади. Немис олими Агрикол 
(1494-1555йй.) ўзининг «Тоғ ишлари ҳақида» номли асарида, 
шунингдек, италян врачи Рамаццин (1633-1714йй), рус олими 
М.В.Ломоносов (1711-1765йй) ўз асарларида меҳнат муҳофазаси 
масалаларига катта эътибор қаратган. 
XIX асрда саноатни интенсив ривожланиши натижасида 
меҳнат муҳофазаси муоммолари бўйича илмий тадқиқотлар олиб 
борган бир қанча олимлар етишиб чиқди. Жумладан, 
В.Л.Кирпичев 
(1845-1913йй), 
А.А.Пресс 
(1857-1930йй), 
Д.П.Никоьский (1855-1918йй), В.А.Левицкий (1867-1936йй), 
А.А.Скочинский (1874-1960йй), С.И.Каплун (1897-1943йй) шулар 
жумласидандир. 
Юқорида 
таъкидланганидек, 
меҳнат 
хавфсизлигини таъминлаш қадимги даврдан ҳозирги кунгача 
инсон фаолиятининг муҳим томонларидан бири ҳисобланиб 


14 
келинди. Инсон имкон қадар ўзининг илмий ва амалий 
фаолиятида доимо ўз хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилди. 
Шу сабабли, «Ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги» мустақил фан 
сифатида шаклланди ва ўз назариясига, методига ҳамда 
принципларига эга бўлди. Шу билан бир қаторда «Ҳаѐт фаолияти 
хавфсизлиги» 
фани 
меҳнат 
муҳофазаси, 
муҳандислик 
психологияси, психофизиология, меҳнат физиологияси, меҳнат 
гигиенаси, антропометрия, эргономика, техникавий эстетика каби 
фанларнинг ютуқларига асосланади. Ушбу фанлар бир-биридан 
тадқиқот қилинадиган ѐки ўрганиладиган объектларининг тури, 
яъни, «инсон-машина», «инсон-муҳит», «инсон-машина-муҳит» 
тизимлари билан фарқ қилади. Биринчи турдаги тизимлар 
қонуниятларини муҳандислик психологияси, психофизиология, 
меҳнат 
физиологияси 
ўрганса, 
«инсон-муҳит» 
тизими 
қонуниятларини меҳнат гигиенаси ўрганади. «Инсон-машина-
муҳит» қонуниятлари эса эргономиканинг асосий татбиқ объекти 
ҳисобланади. Лекин, реал ишлаб чиқариш шароитида барча 
турдаги боғланишлар бир вақтда юзага келади ва шу сабабли 
инсон ўз меҳнат фаолиятида бир неча омиллар билан боғланади, 
ўзаро таъсирда бўлади. Шу сабабли, ишлаб чиқариш шароитида 
умумлашган хавфли ва зарарли омилларнинг инсон соғлиғи ва 
меҳнат қобилиятига биргаликдаги таъсирини алоҳида мустақил 
фан – «Меҳнат муҳофазаси» ўрганади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish