Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


 Ҳаво алоқа линиялари ва радиоэшитдириш



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   244
Bog'liq
033-

3.3.6.5. Ҳаво алоқа линиялари ва радиоэшитдириш 
тармоқларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси 
Ҳаво алоқа линиялари симли алоқа иншоотлари тизимининг 
муҳим элементи бўлиб, у шаҳар телефон тармоқлари ва 
радиоэшиттириш тармоқларида кенг қўлланилади. Ҳаво алоқа 
линиялари метерологик шароитларга боғлиқ ҳолда қуйидаги 4
турга бўлинади: 
1.
О – енгиллаштирилган; 
2.
Н – меъѐрий; 
3.
У – кучайтирилган; 
4.
ОУ – ўта кучайтирилган. 
Ҳаво алоқа линиялари вазифасига кўра қуйидаги 3 синфга 
бўлинади: мамлакат доирасида; вилоятлар миқѐсида; туманлар 
доирасида. 
Амалдаги ”Ҳаво алоқа линиялари ва радиоэшиттириш 
тармоқларида ишлашда хавфсизлик Қоидалари”га мувофиқ 
қуйидаги шароитларда ишлаш тақиқланади: 
- момоқалдироқ ва яшин вақтларида; 
- шамол тезлиги 8м/с дан юқори бўлганда; 
- ҳаво ҳарорати маҳаллий ҳокимият томонидан белгиланган 
меъѐрдан жуда паст бўлганда. 
Агар ҳалокатли фавқулотда вазиятларда бундай шароитларда 
ишлаш тўғри келса, ишловчилар сони 2 нафардан кам 
бўлмаслиги талаб этилади.
Ўта хавфли ва масъулиятли участкаларда барча ишлар алоқа
тармоғи бошлиғи ѐки бош мутахассислар назоратида олиб 
борилади. Бундай участкаларга қуйидагилар киради: 
- ҳар қандай кучланишдаги электр линиялари билан кесишган 
алоқа ва радиоэшитдириш линияларини ўрнатиш, қайта 
жиҳозлаш ва таъмирлаш ишлари; 
- электр линиялари таянчлари (симѐғочлар)га ҳаво алоқа ва 
радио эшиттириш линияларини ўрнатиш ѐки ростлаш ишлари; 
- ўзгарувчан токли электрлашган темир йўл линиялари 
таянчларига ҳаво алоқа линияларини осишда; 


188 
- электр линиялари таянчларига ҳаво алоқа линияларини 
ўрнатишда; 
- ҳаво электр линиялари ва радио эшитдириш тармоқларини 
темир йўл билан кесишган жойларда
- шаҳар ѐки катта аҳоли яшаш пункларида ҳаво алоқа 
линиялари таянчларини ўрнатиш ишларида; 
- 3-10Кв кучланишдаги электр линиялари таянчларига 
фидерли радиоэшитдириш линиялари осилганда ҳимоя 
қурилмаларини ўрнатиш ишларида; 
- мачтали ўтиш қурилмалари ва мураккаб таянчларни 
ўрнатишда; 
- электр линиялари яқинида қурилиш машиналари ишлаганда. 
Фойдаланишдаги ҳаво алоқа линиялари ва радиоэшитдириш 
тармоқлари алоқа корхоналари ходимлари тоонидан мунтазам 
назорат қилиб борилиши шарт. Назоратни амалга оширувчи 
ходим электр хавфсизлиги бўйича II гуруҳ малакасига эга 
бўлиши лозим. Назорат қилиш вақтида узилган симлар 
аниқланса, биринчи навбатда кучланиш индикатори ѐрдамида 
симда кучланиш бор-йўқлигини текшириб кўриш керак. Узилган 
симларни фақат кучланиш бўлмаган ҳолда тузатишга рухсат 
этилади. Агар узилган сим 1000 Вгача кучланишга эга электр 
линияларида содир бўлса, назоратчи қуйидаги ишларни амалга 
ошириши лозим: 
- узилган кучланишдаги линияга инсонлар, транспорт воситаси 
ва ҳайвонлар тегиб кетишини олдини олиши, зарур ҳолларда 
маҳаллий аҳоли вакилларидан қоровул белгилаши ва ”ТЎХТА, 
ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ” белигисини қўйиши керак; 
- узилган линия ҳақида ушбу электр линиясига масъул 
ташкилот маъмуриятига ѐки ташкилотнинг техник назорат 
бўлимига ҳамда алоқа корхонаси раҳбариятига тезкор хабар 
бериш лозим; 
- тезкор таъмирлаш бригадаси етиб келгунга қадар ушбу 
жойда бўлиши шарт. 
Алоқа линияси симини электр узатиш линиясидан ажратгач 
ҳамда индикатор ѐрдамида кучланиш йўқлигини текшириб 
кўргач, тузатишга рухсат этилади. 
Агар кучланиш 20 Кв гача бўлган электр линияси сими 
узилган ѐки узилиб ерда ѐтган бўлса унга 5м, кучланиш 20Кв дан 


189 
юқори бўлганда 8 м масофагача яқинлашиш мумкин эмас. Чунки 
бундай ҳолларда инсонга қадам кучланиши таъсир этиши 
мумкин.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish