Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


 Ёнғин алоқаси ва сигнализацияси



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   244
Bog'liq
033-

3.4.14. Ёнғин алоқаси ва сигнализацияси
Ёнғин алоқаси ва сигнализацияси ѐнғинни ўз вақтида сезиш, 
аниқлаш ва у тўғрисида ѐнғин ўчирувчиларга хабар бериш учун 
ишлатилади. Уларга теле ва радио алоқа, ѐнғин сигнализацияси 
қурилмалари, электрик сигналлар, қўнғироқлар ва транспорт 
воситаларининг сигналлари киради. 
А, Б ва В категориясидаги ѐнғинга хавфли объектларда ѐнғин 
хабар берувчилари (датчиклар) ўрнатилади. Улар ѐнғин бўлган 
такдирда қабул қилиш аппаратига сигнал юборади. Бундай 
тизимлар ѐнғин сигнализацияси деб аталади. Ёнғинни автоматик 
сигнализация қурилмаси (ЕАСК) тўғри ва айланасимон схемада 
ўрнатилади. Улар ишлатиладиган датчиклар турига боғлиқ ҳолда 
иссиқлик, тутун, муҳофазаловчи ва комбинациялашган турларга 
бўлинади. Бу қурилмалар ѐнғин ва муҳофаза-ѐнғин кўринишда 
бўлади. Муҳофаза-ѐнғин тизимлари қимматбаҳо материаллар 
сақланадиган омборларда ҳамда одамлар кўп бўладиган 
ташкилотларда, турар жой маҳаллаларида ишлатилади. Ёнғин ва 
муҳофаза-ѐнғин сигнализациясининг асосий элементларига ѐнғин 
тўғрисида хабар берувчи қурилма, қабул қилиш станцияси, алоқа 
линияси, кучланиш манбаи, товушли ѐки ѐруғликли сигнал 
қурилмаси киради. 
Ёнғин автоматик сигнализациясига АПСТ-1, сигнализацияли 
иссиқлик ѐнғин қурилмасига – СТПУ-1 мисол бўлади. Ушбу 
қурилмалардаги ѐнғин тўғрисида автоматик хабар берувчи 
мосламалар муҳитдаги иссиқлик ўзгариши, тутун ва иссиқлик 
ўзгариши ҳамда ѐруғлик энергиясининг ўзгаришини қайд этиш 
асосида ишлайди. 
3.4.15. Ёнғинни ўчиришни ташкиллаштириш
Ёнғинни ўчиришни ташкил этиш ѐнғинни ўчирувчи 
воситаларнинг мавжудлигига, кўнгилли ўт ўчириш дружиначи-
лари ва ѐнғин-қоровул муҳофазасини ташкил этилганлик 
даражасига, отрядлар ўртасида ишни қандай ташкил этилганли-
гига боғлиқ бўлади. 
Агар 
ѐнғинни 
ўчиришда 
М-800А 
мотопомпасидан 
фойдаланилса ҳарбий ҳисоб тўрт кишидан, яъни, отряд бошлиғи, 
моторчи ва икки ўт ўчирувчидан иборат бўлади. М-1200 
мотопомпаси ишлатилганда эса отряд олти кишидан: бошлиқ, 


224 
моторчи ва тўрт ўт ўчирувчидан иборат бўлади. Ўт ўчириш 
вақтида ҳарбий ҳисоб қуйидаги 5 отрядга бўлинади: 
1. Қидириш, текшириш отряди – ѐнадиган объектни 
текшириб, ѐнғинни ўчириш ишларини ҳамда одамларни, 
молларни ва моддий бойликларни қутқариш ишларини бажариш 
кетма-кетлигини белгилайди.
2. Ёнғинни ўчириш отряди – автоцистерна, мотопомпа ва 
насос билан қуролланган ҳарбий ҳисобдан ташкил топади. У 
ѐнғинни ўчириш ва одамларни қутқариш ишларини бажаради. 
3. Сув билан таъминлаш отряди – ѐнғин насоси, мотопомпа 
ва бошқа ўт ўчирувчи техникаларни узлуксиз сув билан 
таъминлаш учун хизмат қилади. 
4. Ҳимоялаш отряди – ѐнадиган объект ѐнидаги бошқа 
объектларга ѐнғин ўтмаслигини олдини олади, ѐнғинни 
тарқалишига қарши курашади.
5. Қуриқлаш отряди – материал бойликларни қўриқлайди 
ҳамда ўт ўчириш отрядига ѐнғиндан қутқарилган бойликлар ва 
чорва 
молларини 
хавфсиз 
жойга 
эвакуация 
қилишда 
ѐрдамлашади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish