3.3.6.1. АКТ техник воситаларида юзага келадиган хавфли
ва зарарли омиллар ва улардан ҳимояланиш
Замонавий ахборот коммуникация тизимларидан, жумладан
ахборот ва компьютер технологиялари, рақамли ва кенг
форматли телекоммуникациялар, Интернетни нафақат олий ўқув
юртлари, коллеж, лицей, мактабларда балки ҳар бир оилада
жорий этиш кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Айнан
замонавий алоқа ва ахборот технологияларини кенг кўламда
ривожлантириш мамлакатимиз ва жамиятимизнинг тараққиѐт
даражасини кўрсатадиган мезонлардан бири бўлиб қолмоқда.
Халқаро ахборот ресурсларидан фойдаланиш бўйича мутлақо
янги имкониятлар яратилаѐтган бир вақтда, ушбу тизимда
ишлатиладиган техник воситалардан хавфсиз фойдаланишни ҳам
билиш муҳим аҳамият касб этади. Ахборот коммуникация
тизимлар техник воситаларининг асосий элементларидан бири -
компьютерни инсон соғлиғи ва ҳаѐти учун бутунлай хавфсиз деб
айта олмаймиз. Компьютер инсон меҳнатини енгиллаштириш,
175
билим ва савиясини ошириш, халқаро ахборот маконига кириш
ва маълумотлар олишига кенг имкониятлар яратади ва ўз ўрнида
ундан нотўғри фойдаланиш оқибатида турли хил “эргономик”
касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Масалан, 1992
йилларда АҚШда ишлаб чиқаришдаги касб касалликларининг 50
фоизини “эргономик” касалликлар ташкил этган ва бу бевосита
мамлакатда компьютерлаштириш тизимини ривожлантириш
билан боғлиқ ҳолда юзага келган.
3.3.6.2. Компьютерларлардан фойдаланишда хавфсизлик
талаблари
Компьютерларнинг асосий соғлиқ учун хавфли бўлган
қисми монитор қисми бўлиб, ҳозирда кўпчилик фойдаланувчилар
электрон нур трубкали (ЕНТ) монитордан фойдаланишади. Бу
турдаги
мониторлар
ЛCД
(Лиқуид
Cрйстал
Дисплай)
мониторларига нисбатан анча хавфли ҳисобланади. ЭНТ
мониторда электромагнит ва қисман рентген нурланиши мавжуд.
Нурланиш асосан мониторнинг орқа қисмидан чиқади.
Мониторнинг экран қисми ҳимояланган бўлади, лекин тўлиқ
эмас. Бу ҳимоя асосан мониторнинг олд қисмида ўтирган
фойдаланувчининг ҳимоясини таъминлайди. Кўпгина иш
жойларида
бир
вақтда
бир
нечта
компьютерлардан
фойдаланилади. Бундай хоналарда компьютерлар ҳар хил
тартибда жойлашган бўлиши мумкин. Бундай ҳолда монитор
орқа қисмида ўтирган ходимнурланишдан ҳимоялана олмайди.
Агар монитор ва ходим ораси бирор мебел билан тўсилган
тақдирда ҳам нурланиш бир текисда ўтади. Уларнинг орасидаги
масофа бир метр, ѐки ярим метрни ташкил қилиши мумкин,
лекин нурланиш олд томондаги фойдаланувчига нисбатан юқори
бўлади. Шунингдек, ЭНТ мониторининг кадрлар алмашиниш
частотасининг энг юқори қиймати 85 Гц дан ошмайди. Бу борада
шифокорлар кўзни толиқмаслиги учун кадрлар алмашиниш
частотасини юқорироқ танлашни маслаҳат беради. Шунинг учун
мутахассислар
ЛCД
монитордан
фойдаланишни
тавсия
қиладилар. ЭНТ мониторининг иш муддати 60000 соатни ташкил
қилса, ЛCД мониторники эса 15000 - 20000 соатни ташкил
қилади. Шунингдек, ЛCД мониторнинг кўриниш бурчаги ҳам
ЭНТ мониторга нисбатан кичикроқ. Буни ЛCД мониторнинг
176
ѐнидан қараганда тасвирнинг бузилишига қараб билиб олиш
мумкин.
Компьютернинг ички қисмида деярли ҳамма элементлар
нурланишдан ҳимояланган ва улар паст қувватда ишлаганлиги
учун, юзага келаѐтган нурланиш кам миқдорда бўлади, қолаверса
кўпгина тизимли блокларнинг устки қавати метал билан
қопланган бўлади. Тизимли блокдаги нурланиш асосан марказий
процессор ва электр таъминот қисмида ҳосил бўлади. Интел
компаниясининг
биринчи
микропроцессори
электрон
ҳисоблагичлар учун мўлжалланган бўлиб, у 2300 та
транзистордан ташкил топган. Ҳозирда эса компьютер учун
мўлжалланган процессорлари Интел Пентиум ИВ 2ГГс да 42млн,
Интел Cоре 2 Дуо да 291млн ва энг сўнги ишлаб чиқарган
процессорларида транзиторлар сони 2млрддан ортиб кетган. Бу
эса нурланиш манбаини тизимли блокда ҳам тобора ортиб
бораѐтганини кўрсатади.
Компьютерлардан фойдаланишда инсон соғлиғига таъсир
этувчи асосий хавфли ва зарарли омиллар таркибига электр токи,
электромагнит, инфрақизил, ультрабинафша нурланишлар ва
шовқин киради. Улар бевосита инсонга психофизиологик таъсир
этади.
Инфрақизил нурлар инсон танасининг қизишига, тана
ҳароратининг ошишига, ультрабинафша нурлар эса тери ости
тўқималарида
биологик
ўзгаришлар
вужудга
келишига,
электромагнит нурланишлар эса марказий нерв тизими фаолияти-
ни бузилишига олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари юқори дозадаги нурланиш таъсирида “Нур
касаллиги” келиб чиқиши, инсонда генетик ўзгаришлар содир
бўлиши, пуштсизликка олиб келиши, она қорнидаги ҳомиланинг
ривожига салбий таъсир этиши ҳам мумкин. Нурланишнинг инсон
соғлиғига таъсирининг дастлабки кўринишлари камдармонлик,
чарчаш, тез толиқиш, бош оғриғи, уйқу келиши, пульс ва қон
босимининг камайиши, кейинчалик тана ҳароратининг кўтарилиши,
қайд қилиш ҳолатларида билинади. Компьютерларда юзага
келадиган нурланишлардан ҳимояланишда биринчи навбатда
монитор тўғри танланиши лозим.
177
Do'stlaringiz bilan baham: |