5
фанлари доктори Ш.C. Камолиддинов Абу Са‘д ас-Сам‘онийнинг
«Китоб ал-ансоб» асари устида олиб борган тадқиқоти давомида
Самарқанд билан боғлиқ 133 та муҳаддис ҳақидаги қисқа
маълумотларни жамлади
4
. Туркиялик олим Й.З. Кавакжи ўзининг
«XI-XII асрларда Қорахонийлар даврида Мовароуннаҳр
ислом
ҳуқуқчилари» номли китобида минтақада фаолият юритган фиқҳ
илми намояндалари қаторида Самарқандда ҳадислар ривоят қилган
47 фақиҳнинг биографияларини келтиради
5
. Самарқандлик
олимларга бағишланган биографик тўпламларга ҳам бир неча
муҳаддис таржимаи ҳоллари
киритилди
6
. 1998 йилда буюк
муҳаддис Имом ал-Бухорий таваллудининг ҳижрий-қамарий
тақвим
бўйича
1225
йиллигини
мамлакатимизда
кенг
нишонланиши
Мовароуннаҳрда
ҳадис
илми
тарихи
ўрганилишининг жадаллашишига сезиларли туртки бўлди
7
.
Самарқанд ҳадис илми жараёнига билвосита таъсир кўрсатган
Имом ал-Бухорий ва Имом ат-Термизийларнинг ҳаёти ва
ижодларига ўзбек тадқиқотчилари У. Уватов
8
, Б. Эшонжонов
9
,
Н. Мирмаҳмудовларнинг
10
илмий ишлари бағишланган. Ю. Паул
4
Камалиддинов Ш.С. «Китаб ал-ансаб» Абу Са‘да Абдалкарима ибн
Мухаммада ас-Сам‘ани как источник по истории и
истории культуры Средней
Азии. – Т.: Фан, 1993. – Б. 160-165.
5
Kavakcı, Yusuf Ziya. XI ve XII. Asırlarda Karahanlılar Devrinde Māvāra’ al-Nahr
Islâm Hukukçuları. – Ankara: Sevinç Matbaası, 1976.
6
Абдуллаев И., Ҳикматуллаев Ҳ. Самарқандлик олимлар. – Т.: Фан, 1969.
7
Мозийдан таралган зиё. – Т.: Шарқ, 1998.
8
Уватов У. Донолардан сабоқлар. – Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ
мероси нашриёти, 1994;
ша муаллиф. Муҳаддислар имоми. – Т.: Маънавият,
1998;
ша муаллиф. Буюк муҳаддислар: Имом ал-Бухорий, Имом Муслим, Имом
ат-Термизий. – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 1998;
ша муаллиф.
Ҳадис илмининг султони // Шарқ машъали. – 1998. – № 3-4. – Б. 26-29; Имом ал-
Бухорий ҳаёти /
Араб тилидан таржима, кириш сўзи ва мақолалар муаллифи
У.Уватов. – Т.: Шарқ, 1998;
ша муаллиф. Мовароуннаҳр ва Хуросон
олимларининг ҳадис илми ривожида тутган ўрни (Ал-Бухорий, Муслим, Ат-
Термизий): тарих фанлари доктори... дис. автореф. – Т.:
Тошкент ислом
университети, 2002.
9
Эшонжонов Б. Имом ал-Бухорий – буюк фақиҳ // Имом ал-Бухорий
сабоқлари. – 2000. – № 1. – Б. 16-18;
ша муаллиф. IX аср Мовароуннаҳр
маданий ҳаётида Имом ал-Бухорийнинг мавқеи ва унинг «ал-Жоми‘ ас-саҳиҳ»
асаридаги фиқҳий масалалар: тарих фанлари номзоди… дис. автореф. – Т.:
Тошкент ислом университети, 2001.
10
Мирмаҳмудов Н. Мовароуннаҳр ўлкасида ҳадис илмининг ривожланиш
тарихидан // Шарқшунослик (ФАШИ). – 1997. – № 3. – Б. 5-9.
6
ўзининг 1993 йили нашр этган «Самарқанд тарихлари»
номли
мақоласида Самарқандда ўз ҳукмронлигини бошлаган Сомонийлар
сулоласи (874-999) вакилларининг ҳадис илми борасидаги
фаолиятларини тадқиқ қилди
11
.
Мустақиллик шарофати билан ҳадис тўпламларини ўзбек
тилига ўгириш бобида талай ишлар амалга оширилди. Жумладан,
Имом ал-Бухорийнинг тўрт жилддан иборат «ал-Жоми‘ ас-саҳиҳ»,
«ал-Адаб ал-муфрад»
асарлари, «Ахлоқ-одобга оид ҳадис
намуналари», «Минг бир ҳадис» ва бошқалар нашр этилди
12
.
Юқорида зикр этилган ишларда асосий эътибор алоҳида олинган
муҳаддислар таржимаи ҳолларини ёритишга ва
уларнинг айрим
асарларини ўзбек тилига таржима қилишга қаратилди. Аммо,
Самарқанд ҳадис мактаби тарихини комплекс анализ қилиш ва
тараққиёт босқичларини ўрганишга етарли эътибор берилмади.
Do'stlaringiz bilan baham: