Йиғилиш раиси, Фарғона вилояти Бешариқ тумани 40-умумий ўрта таълим мактаби директори: Л.М.Турсуматов
Йиғилиш баёнини ёзиб борувчи: М. Тўйчиева Келишилган: Қўқон давлат педагогика институти Информатика ўқитиш методикаси кафедраси мудири: И.Сиддиқов Қўқон Давлат педагогика институти Физика-математика факультети Информатика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси A.Қ.Абдуллаев томонидан Фарғона вилояти Бешариқ тумани 40-умумий ўрта таълим мактабида “Дарс ишланмалари тайёрлашда Hotpotato дастури имкониятларидан фойдаланиш” мавзусида ўтказилган мастер-класс
БАЁННОМАСИ 25 ноябрь 2020 йилШайтонкўл қишлоғи Қатнашдилар:
ҚДПИ информатика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси A.Қ.Абдуллаев, Фарғона вилояти Бешариқ тумани 40-умумий ўрта таълим мактабининг 27 нафар ўқитувчилари.
Кун тартибидаги масалалар: 1. Кириш сўзи.
2. Маъруза: “Дарс ишланмалари тайёрлашда Hotpotato дастури имкониятларидан фойдаланиш”, A.Қ.Абдуллаев
4. Фикрлар ва тадбир юзасидан муҳокамалар.
Эшитилди: Кун тартибидаги 1-масала юзасидан Фарғона вилояти Бешариқ тумани 40-умумий ўрта таълим мактаби директори Л.М.Турсуматов сўзи тингланди:
У ўз сўзида ҳозирги кунда ҳукуматимиў раҳбарияти томонидан таълим соҳасида олиб борилаётган ишларни янада ривожлантиришга қаратилган сўнгги қарорлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Жумладан, олий таълим муассасаларини 2030 йилгача янада ривожлантириш истиқбол режаларида кўзда тутилган вазифаларни йиғилиш иштирокчиларига етказди. Бугунги кунда умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро методик ёрдамларни йўлга қўйишдан кўзланган мақсадларни алоҳида таъкидлаб ўтди. Шулардан келиб чиқиб бугунги “Дарс ишланмалари тайёрлашда Hotpotato дастури имкониятларидан фойдаланиш” мавзусидаги мастер-классни Қўқон давлат педагогика институти информатика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси A.Қ.Абдуллаев томонидан ўтказилиши ҳам айни муддаодир.
Кун тартибидаги 2-масала юзасидан Қўқон давлат педагогика институти Информатика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси A.Қ.Абдуллаев сўз олди ва “Дарс ишланмалари тайёрлашда Hotpotato дастури имкониятларидан фойдаланиш” мавзусида мастер-класс машғулотини ўтиб берди.
Мактаб компьютер воситалари дастурлар билан таъминланди.
Йиғилиш ташкилотчилари ўқувчилар ва ўқитувчилар томонидан тақдим этилган барча саволларга маълумот бериб ўтишди.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ: Олий таълим муассасалари билан умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш ҳамда ривожлантиришга қаратилган “Маҳорат мактаблари” доирасида олиб бориладиган ишларни тизимли ташкил этиш йўлга қўйилсин.
Йиғилиш раиси, Фарғона вилояти Бешариқ тумани 40-умумий ўрта таълим мактаби директори: Л.М.Турсуматов