2.4 Бўёқ тайёрлаш босқичлари.
1.Дисольверга маълум миқдордаги ичимлик суви солинади, сунгра
фрезали дисольвер ( айл.тезлиги 800-1000 об/мин) қўшилади ва жуда ингичка
сепилувчи оқим билан Целлосайз QP 52000H киритилади (мисол учун саноат
шароитида 24 кг Целлосайз 15-20 минутда киритилади). Агар Целлосайз тез
киритилса дурда бўлиб йиғилиб қолиш муаммоси туғилади, кейин уларни
пастада эритиши қийин бўлади , натижада эритма сифати бузилади.
Целлосайзнинг рецептдаги миқдори киритилиб аралаштирилиб бўлгач,
дисольверга полифосфат натрийнинг рецепт миқдори қўшилади ва
аралаштиргич(ёки фрез) билан полифосфат натрийни тўла эригунича (1-1,5
соатга яқин) аралаштирилади.
Саноатда кўпинча полифосфат натрийни олдиндан тайёрланган
эритмасидан фойдаланилади. Унинг учун алохида (рамали ёки якорли
айланиш тезлиги 60-120 об/мин бўлга аралаштигичли ) , имкони борича
«иситиш қобиғли» идишга рецепт миқдоридаги сувнинг 10-12% ни қуйиб,
қуруқ полифосфат натрийни миқдори солинади ва 30-40°С ҳароратда
айланиб турган аралаштиргич билан 30минутдан 1 соатгача эритиш жараёни
кетади.
Агар иситиш «қобиғи» бўлмаса эриш жараёни узоқроқ давом этади,
лекин полифофат натрийнинг тўла эриши доимо назорат қилиб борилиши
керак.
Полифосфат натрий тўла эригач дисолверга кичик оборотларда(60-120
об/мин) кетма-кет қуйидагилар солинади: Ucar Дисперсант R-40А, аддитол
VXW 6392, довисил, дованол DPnB, пропиленгликоль. Охирги компонент
солингач аралашма 10 минут давомида аралаштирилади.
2. Доим ишлаб турувчи дисолверга(вал фреза билан, вал айланиш
тезлиги 1000-1200 об/мин) кетма-кет қуйидагилар юкланади: титаннинг
рутиль формадаги икки оксиди, омиакарб. Титаннинг икки оксидини импорт
махсулотлардан олиш мақсадга мувофиқ, чунки бошқалари бўёққа сарғиш –
кулранг тус беради.
Охирги компонент киритилгач аралаштиргичда пастани дисперглаш 40
минутдан кам бўлмаслиги керак. Паста бир жинсли, дурдасиз ва чет
қўшилмаларсиз бўлиши керак.
DL 420 дисперсияни диспергланган тайёр пастага рамали(якорли)
аралаштигич билан аралаштирилиб қўшилади. Дисперсияни паста билан
қўшилиш вақти 10-16 минут.
Дисперлаш ускунасида фақат дисолвер бўлса(рамали ёки якорли
аралаштиргичсиз) дисперсияни паста билан қўшилиш ишлаб турган фрез
билан 10-15 минут, бўёқни ҳарорати 40°Сдан юқори қилиб бажарилади.
Шундан кейин тайёр бўёқни керак бўлса филтрланади ва полимер тарага
фасовка қилинади. Бўёқни атрофдаги ҳарорат 2°С. ортиқ бўлган ҳолда
сақлаш керак.
Рецепти
1. DL 420а фасад краскаси
2. Ичимлик суви ГОСТ 2874 29,51
3. Целлосайз QP 52000H Германия, ф.Дау 0,35
4. Натрия полифосфат ГОСТ 20291 0,30
5. Ucar Дисперсант R-40А Германия, ф.Дау 0,30
6. Аддитол VXW 6392 Германия, ф. Салютия 0,40
7. Довисил Германия, ф.Дау 0,40
8. Дованол DPnB Германия, ф.Дау 1,40
9. Пропиленгликоль Германия, ф.Дау 0,60
10. Титан иккиоксиди импорт. Ф.Тронокс, м.CR-828 10,00
11. Омиакарб 5 КА Турция, ф.Омиа 36,74
12. Дисперсия DL 420 Германия, ф. Дау 20,00
13. Тайёр ЛКМ зичлиги: 1,5 г/смі
14. Бўёқнинг асосий технологик хусусиятлари
15. Учувчи бўлмаган моддаларнинг массавий қисми — 57,54%
16. Брукфильд вискозиметри бўйича ёпишқоқлиги (шпиндель №5,
тезлик — 20 об/мин), мПаЧс — 7540
Do'stlaringiz bilan baham: |