2.1 Ишлаб чиқариш технологик схемасига кўра асосий ва ёрдамчи
жиҳозларни танлаш
Ишлаб чиқариш учун ускуна ва 20-30м
2
ли иситиладиган бино ,
водопровод суви(йўқ бўлса катта сув ёмкостидан фойдаланиш мумкин),
стандарт ветиляция ва 220/50, 380/50 манбаа керак бўлади. Шунингдек хом
ашё , идиш ва тайёр махсулот учун омборхона керак бўлади.(11 расм)
11-расм Ускуна
1. Автоматик дозалаш тизими билан бошқариш пулти. Қуйидагиларни
амалга оширади: ЛКМ ишлаб чиқариш учун керакли суюқ хом ашёнинг
миқдорини равон ростлаш ва назорат қилиш, тизимни бўёқни фасовка қилиш
ва тарани маркировка қилиш режимидаги ишга тайёрлаш, бўёқнинг керакли
дозасини тарага қуйиш, бўёқни тарага узатишни экстренно ўчириш, қуйиш ва
маркировка қилиш тармоғини бўёқ фасовкаси тугагач ўчириш, иш тугагач
ишчи резервуар ва гидрокоммуникацияларни ювиш. Расм 12.
12-Расм - Тизимни бошқариш пульти.
2. Диссольвер – ўрта қаттиқликдаги материалларни суюқ мўхитда
аралаштириш учун мўлжалланган. Дисольвер бўёқ, клей, косметик
махсулотлар , турли пасталар, дисперсия ва эмулсия ва бошқаларни ишлаб
чиқариш учун фойдаланилади. Расм 13.
13-Расм– Диссольвер
3.Дисольверни бошқариш пулти оддий ва бошқаришда ишончли, 15та
дастурий тезлик ўрнатиш мавжуд, шунингдек коипьютер билан алоқа хам
мумкин. Расм 14.
Расм 14.- Диссольверни бошқариш пульти
4.Ўлчаш платформасининг индекация панели- масса ўлчаш диапазони
2-300 кг., ўлчов хатолиги 100г., умумий массдан тара масссини айириш
диапазони 100кг.гача. Расм 15.
Расм 15- Ўлчаш платформасининг индекация панели
5. Ўлчов сиғими - ҳажм: 35 л. Тўлдириш усули: инжектор орқали ҳосил
қилинадиган вакуум асосида. Дозани ўлчаш: оғирлик датчики орқали-
барботаж трубкада.. Материал –зангламайдиган пўлат. Расм 16.
Расм 16.- Ўлчов сиғими
6. Ўлчов сиғимини тўлдириш тизими- идишни сув билан, латекс ва
бошқа ЛКМ тайёрлаш учун керак бўладиган хом ашёлар билан тўлдириш ва
ўлчанган дозаларни бакка қуйиш учун мўлжаланган. Расм 17.
Расм 17.- Ўлчов сиғимини тўлдириш тизими
7. Ишчи резервуар – махсулотни тайёрлаш ,шунингдек бўёқни фасовка
қилиш учун хам ишлатилади. Ҳажми : 200 л. Материал : зангламайдиган
пўлат. Расм 18.
Расм 18.- Ишчи резервуар
8. Қуйиш ва маркировка қилиш бўлими. – Бўёқни қуйиш қисмида уни
ишчи резервуардан сиқилган ҳавонинг кучли босими остида босим билан
оқиб чиқиш принципи йўлга қўйилган. Тарани маркировка қилиш банка
қопқоғига рангини идентификация қилиш учун томчи бўёқ суртиш йўли
билан бажарилади. Расм 19.
Расм 19. - Қуйиш ва маркировка қилиш бўлими
9. Компрессор - Ресивер 100л, сарфи 250/140. Расм 20.
Расм 20.- Компрессор
10.ЛКМ ни тайёрлаш учун хом ашё идиши. Идишлардан турли
кўринишдаги суюқ хом ашёлар (сув,латекс ва бошқалар ) ўлчагич орқали
ўлчанган доза билан ЛКМ ни тайёрлаш бакига келиб тушади. Расм 21.
Расм 21 - ЛКМ ни тайёрлаш учун хом ашё идиши
2.2 Дисольвернинг умумий характеристикаси. (СМУ - кўп компонентли
универсал дисольвер-аралаштиргич)
Бўёқ
тайёрлашда
кўп
компонентли
универсал
дисольвер-
аралаштиргичлардан(СМУ) фойдаланиш мақсадга мувофиқдир, у керак
бўлганда осон аралашувчи компонентларни якорли аралаштиргич билан
аралаштириб ва бир вақтда бўёқнинг сочилувчи компонентларини
(пигментлар ва б.) марказий валига (якорли) нисбатан эксцентрик
жойлашган фрезерли аралаштиргич билан аралаштиради. Маълумки якорли
тез юрувчи аралаштиргич билан аралаштириш кичик оборотли (60-120
об/мин), сочилувчи компонентларни фрезда аралаштириш эсавалнинг 1000-
1500 об/мин айланиш тезлиги билан бажарилади. Аралаштигич приводлари
қопқоқда жойлашган. расм 22.
расм 22.- СМУ - кўп компонентли универсал дисольвер-аралаштиргич
Вакуумли сиғим. Вакуум - вакуум насоси ёрдамида хосил қилинади.
Махсулотни қуйиш конус тубнинг пастки нуқтасидан DN 80 шаровой кран
орқали бажарилади. Идишни ёпгич қопқоғи керакли компонентларни юклаш
учун люкка (400 мм диаметрли) эга. Қопқоқ идиш деворига зажимлар билан
қисилади. Ускуна 3та бир-бирига қараб ҳаракатланувчи аралаштиргич билан
комплектлаштирилган(секин ҳаракатланувчи рамали, тез ҳаракатланувчи
фрез,шнек). Махсулотни идиш деворига ёпишиб қолишини олдини олиш
учун секин айланувчи аралаштиргич фторопластлик куракча билан
жихозланган.
Махсулотга
тегадиган
ускунанинг
юарча
қисмлари
зангламайдиган пўлатдан қилинган.Ускунанинг пулти махсулотни майдалаш
ва аралаштиоиш технологик жараёнини бошқариш учун мўлжалланган.Расм
23.
Расм 23.. Диссольвер
Диссольвер кетма-кетлиги ва давомийлиги конкрет махсулотнинг
технологик регламенти бўйича аниқланган даврий режимда технологик
операцияларнибажариш орқали ишлайди. Якор типидаги аралаштиргич
ускунаси махсус турдаги куракчалар ёрдамида махсулотнинг умумий
массасини соат стрелкаси бўйича айлантиради. Шнек типидаги аралаштиргич
қуюқ махсулотни хажмнинг юқори қисмидан"Фреза" типидаги тез
ишлайдиган
аралаштиргич
ишчи
мухити
сатхига
етказиб
бериш
имкониятини
яратади,
у
ерда
асосий
аралаштириш,
махсулотни
эмуллаштриш бажарилади.
Жадвал№ 7 - СМУ аралаштиргичнинг техник характеристикаси
Кўрсаткич номи
Ўлч.бир. Кўрсаткич
Ааппаратда босим
атм
босимсиз (оқим бўйича)
Қобиғда босим
атм
0.7 атм
Аралаштигичниг ишчи сиғими
Л.
70
Аралаштиргич айл.сони
об./мин. 1500 (ростлангич)
Эл. Двигател қуввати.
кВт
1,5
Аралаштиргичнинг йиғиш массаси, кг
350
кўп эмас
Жадвал№ 8 - Комплекти
№
Т/Р
Белгиланилиши Номи
Сони
1.
К 564.00.01
Икки қатламли РЕЗЕРВУАР 70 л.
1
2.
М 565 03
Аралаштиргич
ускуна
–
якорли(пропеллерли
1
3.
эл. двигатель 1,5 КВт
1
4.
Қопқоқни кўтариш механизми
1
5.
пульт управления
1
6.
термодатчик ТСМ
1
7.
М 565 06
арматура
Комплект
2.3 Диссольверни тузилиши ва ишлатилиши. (СМУ)
1. Кўп компонентли универсал аралаштиргич СМУ тиргакларга
ўрнатилган икки қатламли термик ишлов бериш ва компонентларни
аралаштириш учун мўлжалланган резервуардан иборат.
2. Резервуар туби торосферик .
3. Аралаштиргич қопқоғи икки қисмдан иборат, улардан бири ўқ
атрофида айланиш имкониятига эга, иккинчиси эса винтли мосламалар
ёрдамида реакторнинг юқори халқасига қотирилган.ҳаракатланувчи қопқоқда
дастак бор.
4. Аралаштиргич қопқоғига портлаш хавфисиз якор типидаги
аралаштиргич ускуна билан вал орқали бириктирилган электродвигатель
ўрнатилган.
5.Аралаштиргич резервуари иккитагерметик ёмкостлардан иборат-
ички ванна,ташқи ванна. Ички ва ташқи ванналар деворлари орасидаги
бўшлиқ(қобиқ) иссиқлик ташувчи (сув, глицерин ва ҳ.) билан тўлдирилади.
6. Смесител ўз ичига қуйидагиларни олган бошқариш пулти билан
комплектлаштирилган: ТСМ термодатчиклари, аралаштирувчи ускунани
бошқариш, қопқоқни кўтаргичини бошқариш.
Сув-дисперсион бўёқлар рН 8дан 10 гача ва ундан ортиқ кўрсатгичи
билан агрессив мухит бўлгани учун ,бўёқ ишлаб чиқаришда барча сиғимли
ускуналарни зангламайдиган пўлатдан ёки ичи глазурланган ишлатиш,
коммуникация-трубопроводларни эса зангламайдиган пўлатдан бўлиши
шарт.
Тайёр бўёқни тортиб олиш ва сув-дисперсия бўёқларини ишлаб
чиқариш линиясида трубопровод бўйича дисперсия қилишда фақат шнекли
насослардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, чунки марказдан қочма ва
шестеренкали насослар дисперсияни бузади ва бўёқ сифатини бузилишига
олиб келади. Шнекли насосларнинг хосил қиладиган босими трубапровод
диаметрига қараб 3-8 атмосфер атрофида тебранади. Агар трубопровод
диаметри 89-102 мм ни ташкил этса, шнекли насоснинг тахминан қуввати 5-
8 атм бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |