54
С
Х
ички ҳисларингиз, ўз ҳузур-ҳаловатингиз зарур
ҳисобланади. Мантиқли бўлишда эса ташқи
маълумотлар ва сабаблар муҳимдир.
АНИҚЛИК. Ниятингиз мақсадга айланишида
навбатдаги қоида бу – мақсадингизнинг аниқ
ва тушунарли бўлишидир. Масалан, мен кела-
жакда катта одам бўламан
десангиз, бу ерда
аниқлик йўқ, мавҳумдир. Агарда, «мен мебел
ишлаб чиқариш соҳасида йирик корхона очиб,
раҳбар бўламан», десангиз, бунда мақсадингиз
аниқ бўлади. «Келажакда хориж давлатларида
ўқийман», дейиш ниятдир. «Япониядаги Осака
университетида ўқийман», десангиз ният мақ-
садга айланади. Ниятларнинг мақсадга айлани-
шидаги қоидалардан бири – мақсадингиз тўлиқ
таърифланган ва у етарли даражада тушунарли
бўлиши, яъни аниқлик бўлиши шарт.
ЭРИШИЛУВЧИ. Агар мақсадингиз
сиз эриша
оладиган даражада бўлмаса, бу фақатгина ор-
зулигича қолаверади. Мақсадга етиша олади-
ганингиз деганим, осонликча эришиладиган
мақсадлар маъносида эмас. Албатта,
баланд
тепаликларни белгилаш яхши. Аммо жудаям
юқори чўққиларга чиқишни мақсад қилсангиз,
унга етолмай қолганингизда ўзингизни бахтсиз
ва ночор ҳис қила бошлайсиз. Кейин эса тасал-
ли бўлсин деб, заруратингиз бўлмаган матоҳлар
55
Қ
билан ўзингизни овутишга уринасиз, бошқалар
сиз учун янада бахтли кўрина бошлайди. Эри-
шиб бўлмайдиган мақсадлар сари интилган
инсон бир оз муддатдан кейин ўзини белига
боғланган таёқнинг учидаги сабзи орқасидан
юрган тегирмон эшагидек ҳис қилиши мумкин.
Қадимда тегирмон тошларини айланти-
ришда эшакдан фойдаланиб, унинг белига бир
таёқ, таёқнинг учига узун ип билан сабзи боғла-
шар экан. Бечора эшак сабзига етаман деб кеч-
гача тегирмон атрофида юрар экан.
Инсон та-
биати эса ундай эмас. Бироз муддатдан кейин,
агар мақсадига ета олмаса қулоғи шалпайиб
барчасидан воз кечиши мумкин. Айнан нима-
ларга эришишингиз мумкинлигини ҳеч ким сиз-
чалик билмайди барибир. Қайси мақсадларга
эриша олишингизни фақатгина ўзингиз белги-
лай оласиз.
Америкалик 34 ёшли сузувчи Флоренс Чедвик
Каталина оролларидан Калифорния соҳилла-
ригача бўлган 34 километр масофани тўхта-
май сузиб ўтган илк аёл бўлишга қарор қилиб-
ди. Бунгача у Манш денгизининг икки қирғоқ
орасини сузиб ўтган эди. Ёзнинг чилласида
океанни совуқ ва қуюқ туман қоплаган пайт-
да туман шу даражада эдики, ёнидаги назо-
ратчилар бир-бирларининг қайиқларини зўрға
кўриб турарди. Флоренс акулалар ҳужуми ва