Товар ишлаб чиқариш ва пулнинг зарурлиги. Пулнинг моҳияти ва хусусиятлари
Маълумки, пул товар ишлаб чиқариш ва айирбошлашнинг узоқ вақт ривожланиши натижасида вужудга келди. Р.Крузо таъкидлаганидек, фақат товар ишлаб чиқариш бор жойда пул керак, якка одамга пулни кераги йўқ. Пулни товар айирбошлашни ўзи яратди.
Биринчи йирик меҳнат тақсимоти, яъни чорвачиликдан деҳқончиликни ажралиб чиқиши ва шу муносабат билан товар хўжалигининг ривожланиши туфайли маҳсулот қийматининг ифодаси бўлмиш пулни келтириб чиқарди.
Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, товар турларининг кўпайиши алмашув жараёнининг янада ривожланишини тақозо қилди. Алмашув жараёнида товар эгалари ўзаро мулоқотда бўлиб, товарнинг эгаси ўз маҳсулотини (мулкини) баҳолаган. Шу баҳолаш жараёни бирор ўлчов бирлиги бўлишини тақозо қилган. Товар муомиласининг эквивалент ривожланиш жараёнида умумий эквивалент шаклини ҳар хил товарлар ўйнаган. Ҳар бир жамоа ўз товарини эквивалент сифатида ўртага қўйган. Лекин жамият тараққиёти шу товарлар ичидан пулни товарларнинг товари деб эътироф этган.
Пул – бу махсус товар, умумий эквивалент бўлиб, абстракт меҳнат харажатларини ўзида акс эттиради ва товар хўжалигидаги ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалайди.
Бу таъриф пулни қуйидаги хусусиятларини ўзида ифодалайди:
Пулнинг бошқа товарлардан ажралиб турувчи махсус товарлиги.
Пул – бу умумий эквивалент – ягона товар бўлиб қолган товарлар қийматини ўзида ифода қилиши.
Пулнинг эквивалент сифатида товарни яратишга кетган меҳнат ва бошқа харажатларни ўзида ифода қилиши.
Пулнинг ҳар бир иқтисодий тизимда, товар ишлаб чиқаришда кишилар ўртасидаги юзага келадиган иқтисодий муносабатларни ифода қилиши ва бошқалар (пулда ифодаланувчи хусусий меҳнат ижтимоий меҳнат сифатида намоён бўлиши).
Пулнинг муҳим хусусияти шундаки, у ҳам бошқа товарлар сингари қийматга ва истеъмол қийматга эга бўлиши билан бирга бошқа барча товарларга қарама-қарши туради. Бу бир томонда пул, иккинчи томонда бошқа товарлар.
Пулнинг истеъмол қиймати шуки у ўз функциясини бажариб иқтисодиёт мушкулини осон қилади (воситачи сифатида).
Пулнинг қиймати (қадр қиймати) деганда пул бирлигининг харид қилиш қобилияти, яъни унга қанча товар ва хизматлар харид этиш мумкинлиги тушунилади.
Пулни қиймати метал пулни забт этиш ёки қоғоз пулни босиб чиқариш харажатларини билдирмайди. Бу харажатлар пул қиймати эмас, балки пулни муомилага киритиш сарфларидир. Пулни қиймати нархга боғлиқ, нархлар кўтарилиб, кетса, уни қиймати (қадри) пасаяди ва аксинча.
Умуман пул инсоният кашфиётлари ичида энг оддий, энг тушунарли бўлиб ҳисобланади.
Инсониятнинг бутун ютуқлари ҳам, фожиалари ҳам пул билан боғлиқдир. Инсон фаолиятини энг муҳим харакатга келтирувчи кучлардан бири пул бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Таниқли давлат арбобларидан бири таъкидлаганидек, «Давлатни ўрни уни қанча солдати ёки пушкаларини қудрати билан эмас, балки миллий валютанинг мустаҳкамлиги билан белгиланади». Бунга шуни қўшимча қилиш мумкинки, корхонанинг мавқи унда неча кишини ишлаши, ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори билан эмас, балки унинг молиявий барқарорлиги билан белгиланади.
Яхши ишлаётган пул тизими жамиятнинг барча имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини беради, аксинча ёмон ишлаётган пул тизими пул муомиласини издан чиқариб ишлаб чиқариш даражасидаги кескин пасайишлар, иқтисоддаги бандликка ва баҳога, пулни сотиб олиш қобилиятини пасайишига салбий таъсир кўрсатади.
Тарихий манбаларга кўра биринчи қоғоз пуллар ХII – асрда Хитойда чиқарилган. Шунинг билан бирга 700 йилларда кумуш тангалар чиқарилгунга қадар Бухоро давлатида қоғоздан пул сифатида фойдаланган.
Умуман тарихда биринчи тангалар VII – асрда кичик Осиёдаги Лидия мамлакатида забт этилган.
К.Маркс, А.Смит ва Д.Рекрдоларнинг тадқиқотларига таянган ҳода пулни вужудга келиш жарёнини қийматнинг қуйидаги шакллари билан боғлайди:
Do'stlaringiz bilan baham: |