ПУЛ ХЎЖАЛИГИНИНГ КЕЙНС МОДЕЛИ
Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» асарида (1936й.)пулларнинг айланишдан чиқиб кетиши сабабларини аниқлашга уринади, чунки унинг фикрича, бунинг натижасида ялпи тўловга қобилиятли талаб ҳажми қисқарадики, бу ишлаб чиқариш ривожланишига тўсқинлик қилади. Ж.М. Кейнснинг фикрича , пулларнинг чиқиб кетишининг бош сабаблари “ учта фундаментал психологик омиллар”: истеъмолга мойиллик, ликвидликни афзал кўриш ва капитал активлардан келадиган бўлғуси даромад тахмини билан боғлиқ.
янги кейнс модели –ХХ аср 60-йилларининг иккинчи ярмидан бошлаб Клауэр,Лейонхувуд, Бэрроу ва Гросман томонидан ишлаб чиқилган. Бироқ Кейнс ёндашуви умумий бўлиб қолаверди, у ўз вазифасини тўлиқ бандликда мувозанат умумий ҳолат эмаслигини кўрсатишда деб билди. Умумий ҳолат бу –ишсизлик мавжудлигидаги мувозанат, тўлиқ бандлик – ўзига хос ҳолат. Тўлиқ бандлик ҳолатига эришиш учун давлат махсус сиёсат юритиши лозим, чунки автоматик амал қилувчи бозор кучлари унга эришишни кафолатламайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |