Қоғоз пуллар бу – ички қийматга эга бўлмаган (бу муҳим!) ҳар қандай пул бирлиги (валюта). У фақатгина ҳукуматнинг босиб чиқаралаётган (қоғоз) пул бирлиги қонуний тўлов воситаси экани ҳақидаги ҳужжат/баёноти билан таъминланган бўлади ва унинг (пулнинг) қиймати ушбу ҳукуматга бўлган ишончга асосланади. Пул бирлигининг қадри йўқолмаслиги учун ҳукумат уни қалбакилаштирилишидан ҳимоя қилиши ва босиб чиқарилган пул ҳажмини назорат қилиши ва масъулият билан бошқариши лозим.
Қоғоз пуллар босиб чиқариш бўйича назорат, ҳамда қисман заҳира тўплаш билан боғлиқ банк амалиётлари асосан ушбу ваколатга эга бўлган марказий банклар томонидан амалга оширилади. Ҳар қандай иқтисодиётдаги пулларнинг катта қисми банклар томонидан банк омонатлари кўринишида яратилишини ўқиб ҳайрон қолсангиз керак. Гап шундаки, банклар ҳар сафар кредит берганида янги пуллар ҳосил бўлади. Бу жараён қандай амалга ошишини яхшироқ тушуниб олиш учун қуйидаги ҳаволани очиб ўқинг: http://finstok.ru/finansovaia-sistema/denezhnyi-multiplikator-kak-banki-sozdaiut-dengi-za-schet-kredita.html
2014 йилнинг март ойида Англия банки “Замонавий иқтсодиётда пулларнинг яратилиши” номли ҳисоботини чиқарди. Унда қуйидаги фикр баён этилган: “Ҳар сафар, йирик тижорат банклари янги кредит (қарз) берганида банк омонатлари кўринишидаги пулларни яратади”. Пулларнинг пайдо бўлиши ҳақидаги ушбу таҳлилий ҳисобот билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага босинг: https://www.bankofengland.co.uk/quarterly-bulletin/2014/q1/money-creation-in-the-modern-economy.
Агар ҳукумат кўпроқ пул босиб чиқаришга қарор қилса, иқтисодиётда пул кўпаяди. Бунда маҳсулотнинг бозордаги қиймати ўзгармайди, аммо пул бирлигининг харид қобилияти пасаяди, яъни бозордаги ўша-ўша маҳсулот учун кўпроқ пул тўлаш керак бўлади, бу эса пулнинг қадрсизланиши (инфляция)ни келтириб чиқаради. Оддий иқтисодий шароитда пул ҳажми маҳсулот ишлаб чиқаришга қараганда тезроқ ўсганида пул қадрсизланади, аммо бу бироз содда тасаввур. Пул ҳажми асосан янги қарзлар пайдо бўлиши ҳисобига ўсади, бу эса охир оқибат активларнинг нархи пуфак каби шишишига олиб боради.
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги Венгрияда юз берган кучли пул қадрсизланишини мисли кўрилмаган гиперинфляция дейиш мумкин. Ўшанда (1946 йилнинг июль ойи) 41,900,000,000,000,000% пул қадрсизланиш кўрсаткичи қайд этилган, бу эса нархлар ҳар 15,3 соатда икки баравар ошган дегани (истасангиз, Зимбабведаги 500 миллиард фоизлик ҳаддан ташқари кучли инфляция ҳақида ҳам ўқишингиз мумкин).
Агар қоғоз пул бирликлари ҳеч қандай қадрга ва ички қийматга эга бўлмаса, унда нима учун улар бутун дунёда қабул қилинган? Қоғоз пул бирликлари ҳали-ҳануз асосий икки сабаб билан муомалада қолмоқда:
пулнинг қиймати уни муомалага чиқарувчи давлат (эмитент)га бўлган ишончгагина боғлиқ, бу эса давлатдан бирор бир қўшимча харажат ёки мажбурият талаб қилмайди;
қоғоз пулларни муомалага чиқариш осон ва қулай.
Do'stlaringiz bilan baham: |