Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари


-МАВЗУ. БАНКЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА БАНК ТИЗИМИ



Download 1,33 Mb.
bet48/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

12-МАВЗУ. БАНКЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА БАНК ТИЗИМИ
Режа:

  1. Банк, банкларнинг пайдо бўлиши, мақсади ва вазифалари.

  2. Банкларнинг функциялари.

  3. Банкларнинг турлари.



1 – савол баёни: Банкларнинг вужудга келиши товар – пул муносабатларининг асосий элементлари сифатида, пулнинг қиймат шакли пайдо бўлиши билан бир даврга тўғри келган. Иқтисодий адабиётларда дастлабки банкларнинг вужудга келиши ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Айрим иқтисодчи олимлар банкларни феодализм даврида вужудга келганлигини таъкидлашса, уларнинг айримлари эса капиталистик тузумнинг дастлабки даврларида пайдо бўлганлигини таъкидлайди. Учинчи гуруҳ олимлар, банклар фаолиятига хос бўлган операциялар милоддан илгариги даврларда пайдо бўлганлигини қайд этадилар.
Манбаларга кўра, дастлабки банкирлар кичик – кичик дўконларда маҳаллий пулларни хорижий пул бирликларига маълум даражадаги тўлов эвазига алмаштириб беришган. Шунингдек, йирик пул эгаларининг пуллари ва тижорат векселларини тегишли ҳақ эвазига сақлаш билан шуғулланган.
Кейинчалик банклар вақтинчалик бўш пул маблағларни тегишли шартлар асосида жалб этиб, ушбу маблағларга эҳтиёжи бўлган шахсларга маълум тўлов эвазига бера бошлаган. Тарихий манбаларга кўра, дастлабки банклар Грецияда пайдо бўлган, кейинчалик халқаро савдо муносабатларининг ривожланиши натижасида европа мамлакатларида банклар вужудга келган. Шунингдек, натурал хўжаликнинг барҳам топиши, товар – пул муносабатларининг ривожланиши натижасида ҳисоб – китоблар ва кредитларнинг роли шиддат билан ортиб борди. Булар ўз навбатида бир маромдаги ҳисоб – китоб ва пул муомаласини ташкил этиш заруриятини келтириб чиқарди. Бу жараён ўз – ўзидан банкларнинг ташкил топиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.
Айрим иқтисодий адабиётларда, дастлабки банклар ибодатхона (бутхона)ларда ташкил топганлиги таъкидланади. Ибодатхоналар ҳукуматнинг ва диний ташкилотларнинг захира фондлари сифатида хизмат қилган. Уларда озиқ – овқат захиралари ва бошқа қимматбаҳо буюмлар сақланган. Кейинчалик ибодатхоналар тўлов воситаларини бажарадиган олтин, кумуш ва бошқа қимматбаҳо металларни сақлаш билан бирга, пул муомаласини ташкил этиш жараёнларида ҳам бевосита иштирок этишган. Бунга 2011 йил июлида Ҳиндистоннинг ибодатхоналаридан бирида йирик миқдорда олтин ва бошқа бойликларни топилганлигини мисол сифатида келтириш мумкин. Топилма жуда катта миқдорга тенг бўлиб, қачон ва ким томонидан қўйилганлиги маълум эмас. Ибодатхоналар қадимда банклар вазифасини бажарганлигининг ва уларни барқарорлигининг асосий сабабларидан бири, давлат ва диндорларнинг асрлар давомида ибодатхоналарда хизмат қилувчиларга нисбатан юқори даражада ишончнинг шаклланганлиги ҳисобланади. Бу ўз навбатида бошқаларда ҳам ибодатхоналарда пул маблағларни сақлашга бўлган ишончини қозонган. Дастлаб ушбу анъана қадимий Шарқда вужудга келган бўлса, кейинчалик қадимги Греция ва Рим ҳамда Европага тарқалган.
Қадимги Грецияда давлат ва унинг расмий ходимлари, заргарлар, савдогарлар ва бошқа зодагонлар ибодатхоналарнинг (Дельфий, Делосс, Самосс, Эфесс каби ибодотхоналар) алоҳида шахсларига пул маблағларини сақлаш ва тегишли операцияларни амалга оширишга ишонч билдириб, уларга пул маблағлари ва қимматбаҳо металларни сақлаш, шунингдек, уларнинг топшириқларига биноан ҳисоб – китобларни амалга оширишга рухсат берган. Бунинг баробарида, мамлакатда меҳнат тақсимоти ва иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, ўзаро молиявий айирбошлаш ҳажмининг ортиши натижасида ушбу ибодотхоналарда пул ишлари билан шуғулланган шахслар молиявий воситачилар сифатида майдонга чиқа бошлади.
Тахминан эрамиздан олдинги VII асрларда йирик ибодатхоналарнинг кичик – кичик молиявий воситачилик дўконларига айланиб бориши натижасида, шунингдек, пул муомаласини тартибга солишда муаммоларнинг вужудга келаётганлиги сабабли металл тангаларни муомалага чиқариш ва пул муомаласини тартибга солиш ҳуқуқини давлат ўз қўлига ола бошлади.
Ҳозирги кунда, сиз билан биз банк сифатида биладиган молиявий муассасаларнинг дастлабки кўринишлари XVI асрда Англияда вужудга келган. Эътиборли жиҳати шундаки, дастлабки банкирлар олтин металлардан турли зебу – зийнатлар ясайдиган заргарлар ёки йирик савдо билан шуғулланадиган савдогарлар ичидан чиққан. Шунингдек, Флоренция ва Венецияда XVI асрда жиробанклар вужудга келди. Кейинчалик банклар Амстердам, Гамбург, Миланд, Нюренберг каби йирик шаҳарларда ташкил топа бошлаган. Ушбу банклар асосан йирик савдогарларнинг олтин тангаларини сақлаш ва уларнинг тўлов ҳисоб – китобларини амалга ошириш билан шуғулланган. Ҳозирги пайтда фаолият юритаётган Марказий банкка ўхшаган банк биринчи марта Стокгольмда 1650 йилда, кейинчалик 1694 йилда Англияда ташкил топган бўлиб, бу банк пул эмиссиясини амалга ошириш, мамлакатда тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш каби ишларни бажарган. Банклар йирик савдогарлар, заргарлар ва бошқа шахсларнинг ҳисоб – китобларини бажариш билан бирга, жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини жалб қилиш асосида жуда йирик миқдорда ссуда капиталини жамғарадилар, ушбу маблағ кредит сифатида иқтисодиётнинг турли бўғинларига йўналтирилади. Шу тариқа, капиталистик жамиятда “банк” деб юритиладиган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи “корхона”лар ташкил топди. Банкларнинг моҳиятига иқтисодий адабиётларда турли ёндашувлар мавжуд. “Банк” этимологиясига эътибор қаратадиган бўлсак, “банк” сўзи қадимги французча “banque” ва италиянча “banса” сўзларидан пайдо бўлиб, “алмаштириш столи” маъносини англатишининг гувоҳи бўламиз.
Банк – бу молиявий муассаса бўлиб, жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини тегишли шартлар билан жалб этиб, ушбу маблағларга эҳтиёжи мавжуд бўлган юридик ва жисмоний шахсларга қайтаришлик, муддатлилик, тўловлилик ва таъминланганлик асосида берадиган тижорат ташкилотдир. Бошқа бир адабиётда, банк – тадбиркорлик фаолиятининг ўзига хос тури бўлиб, унинг фаолияти ссуда капиталининг ҳаракати, яъни уларни жалб қилиш ва жойлаштирилиши билан бевосита боғлиқдир, деган фикр илгари сурилади. Банкир ссуда капиталистидан фарқли ўлароқ, турли кўринишдаги хизматларни таклиф этади ва пул айланмасини ташкил қилади. Ссуда капиталисти ишлаб чиқаришни ўз капитали ҳисобидан молиялаштирса, банкир ушбу жараённи четдан жалб қилинган бегона шахсларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
Тижорат банклари моҳятини теранроқ англаш учун айрим методологик масалаларга эътибор қаратиш лозим. Уларнинг айримлари қуйида келтирилади:

  • банкларнинг моҳиятини ёритишда уларнинг микродаражадаги фаолиятига эътибор қаратиш лозим;

  • банкларнинг моҳиятини ёритишда улар қандай шаклда ва мақсадда ташкил этилганлигига эмас, балки уларга ягона банк сифатида фаолият юритишига эътибор қилиш лозим;

  • банкларнинг моҳиятини ажралмас қисми сифатида уларнинг ташкил топиш асослари, яъни ташкилий – ҳуқуқий асослари муҳим аҳамият касб этади;

  • банкларнинг моҳияти – бу ўзига хос хусусиятга эга бўлган объектнинг таркибини англатади;

  • банкларнинг моҳиятига қатор таърифлар шакллантирилган бўлиб, муаммони ўрганаётган пайтда унинг қандай жиҳатига эътибор қаратилаётганлиги муҳим ҳисобланади.

Банкларни пайдо бўлишининг асосий сабабларидан қуйидагиларни кўриб чиқамиз:
1.Маълумки, қадимда кишилар анча тарқоқ, бир-бирларидан узоқда яшаганлар. Улар турли урушлар, босқинчилик ва талончилик натижасида кўп жабрланганлар. Дастлабки банклар ана шу замонларда пайдо бўлган. Улар йирик шаҳарлар, аҳоли кечаю-кундуз гавжум бўладиган бозорлар, карвонсаройлар, ибодатхоналар ва портларда мустаҳкам биноларда жойлашганлар. Пулдорлар ўз пуллари ва бойликларини маълум хақ тўлаш эвазига ана шу банкларда сақлаганлар. Ана шундай тарзда банкларнинг биринчи-пулни сақлаш операциялари вужудга келган.
2. Ўрта асрларда йирик давлатлар жуда кам, аксинча, майда феодал давлатлар – князлик, графлик, хонлик, амирлик ва шу кабилар жуда кўп бўлган. Ҳар бир ҳукмдор тахтга ўтиргач, биринчи навбатда ўз номидан танга зарб этган. Бу тангалар аввалгиларидан ўзгача бўлган. Ана шу сабабли савдосотиқда турли-туман тангалар ишлатилган. Улар бир-бирларидан вазни, шакли, кўриниши ва таркиби жиҳатидан фарқ қилган. Бу тангаларнинг ҳақиқийлиги, таркиби ва қийматини аниқлаш, уларни бир-бирига таққослаш, шунингдек, алмаштириш зарурати туғилган. Бу вазифаларни дастлаб саррофлар, Кейинроқ эса банклар бажара бошлаганлар. Пул алмаштириш қадимий банкларнинг иккинчи операцияларидир.
3. Пул сақлаш ва алмаштириш билан шуғулланиш натижасида банкларда катта миқдорда пул маблағлари жамғарила борган. Аммо бу пуллар ҳаракатсиз ётган. Аста-секин банк эгалари бу пулларни маълум ҳақ эвазига ўз номларидан қарзга бера бошлаганлар. Қарзни ўз муддатида қайтарилишини кафолатлаш учун қарз олувчининг мол-мулки (уй-жойи, ери, кемалари ва бошқалар) гаровга олинган. Ана шундай тарзда банкларнинг учинчи операциялари, яъни, кредит операциялари келиб чиққан. Энди банклар судхўрлик билан ҳам шуғуллана бошлаганлар.
4. Маълумки, банк эгаси томонидан банкка пул қўйган ҳар бир кишининг пул қўйиши ва олиши ҳисоб-китоби «темир дафтарда» олиб борилган. Шундай ҳоллар ҳам бўлганки, бир-бири билан савдо-сотиқ ёки «олди-берди» қилувчи икки ва ундан ортиқ шахслар бир банкда ўз пулларини сақлаганлар. Улар ҳар сафар банкдан нақд пул олишлари, ўзаро ҳисоб-китоб қилгандан сўнг, уни яна қайтариб банкка қўйишлари лозим бўлган. Бошқача қилиб айтганда, банк эгаси ертўладаги сандиқларни очиб, пулни эгасига берган, у эса ўз навбатида пулни иккинчи кишига берган. Иккинчи киши эса пулни яна банкка қўйган, яъни серташвиш «пулни шамоллатиш операцияси» ўтказилган, холос. “Бу оворагарчиликдан кўра, «Темир дафтар» даги пул берувчининг пулини маълум миқдорга камайтириб, пул олувчиникига қўшиб қўйса бўладику!” деган ғоя банк эгасида шаклланган. Ана шундай қилиб банклар орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёни бошланган.
Хулоса қилиб айтганда, банкларнинг вужудга келиши ва уларнинг моҳияти кишилик жамиятининг вужудга келиши давридан бошлаб шаклланиб, ривожланиб ва такомиллашиб келмоқда. Бунинг асосий сабаби жамиятда иқтисодий муносабатларнинг такомиллашуви, меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, товар ва хизматлар айланмаси ҳажмининг ортиши каби қатор омиллар ҳисобланади. Шунингдек, қаерда савдо ва заргарлик ишлари ривожланган бўлса, шунингдек, ишонч юқори бўлган жойларда дастлабки банклар пайдо бўлган.



Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish