Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари



Download 1,33 Mb.
bet37/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

3 – савол баёни: Иқтисодиётда инфляциянинг вужудга келиши мамлакатнинг барча жабҳаларида ижтимоий – иқтисодий жиҳатдан салбий ҳолатларни келтириб чиқаради. Иқтисодчи олимлар ва мутахассисларнинг фикрича, мамлакатда судралувчан инфляция иқтисодиёт ривожига кучли салбий таъсир кўрсатмайди. Одатда иқтисодиётда инфляция даражаси йиллик 12 – 14 фоиздан ортгандан сўнг унинг салбий таъсири сезилади. Инфляциянинг салбий ижтимоий – иқтисодий оқибатлари сифатида қуйидагиларни таъкидлаш мақсадга мувофиқ.
1.Аҳоли ва корхоналарнинг номинал даромадлари ҳажми ортиб борсада реал даромадлари пасаяди. Натижада аҳолининг турмуш даражаси пасаяди, уларнинг йиллик олаётган даромадларининг реал қиймати пасайиб боради. Корхоналарда хомашё ва ишлаб чиқариш харажатлари ортиб боради, бунинг натижасида уларнинг молиявий ҳолати ёмонлашади.
2.Мамлакатнинг бойлик ва даромадлари бир гуруҳ кишилар ўртасида қайта тақсимланади. Кредиторлар бу борада ютадилар, дебиторлар эса ютқазадилар. Дж.Миллнинг фикрига кўра «Барча товарларнинг баҳоси сурункали ўсиб бориши, бошқача сўз билан айтганда пулнинг сотиб олиш қийматининг тушиб кетиши, кимгадир иқтисодий жиҳатдан келтирадиган фойдаси қўшимча ишлаб чиқариш ҳисобидан эмас, балки кимнингдир ҳисобидан амалга ошади».
3.Пулнинг моддий бойликка алмаштириш жараёни тезлашади. Аҳоли ўз ихтиёридаги пулларга товар, кўчмас мулк, қимматбаҳо буюмларни, шунингдек, барқарор хорижий валюталарни сотиб олишга бўлган иқтисодий қизиқиш ортиб боради.
4.Узоқ муддатли инвестицияларга йўналтириладиган маблағлар камайиб боради ва охир оқибат тўхтайди. Чунки, инвестициялар ҳисобидан келгусида олинадиган даромадлар ўз қадрини йўқотган пулларда олинади.
5.Аҳолининг барча шаклдаги пул жамғармаларининг қиймати тушиб кетади. Шунингдек, корхоналарнинг жамғармалари, асосан амортизацион фондларининг қиймати инфляция таъсирида тушиб кетади ва асосий воситаларни янгилаш ҳамда реконструкция қилишга имконият қолмайди.
6.Омонатлар бўйича фоизлар миқдорининг тушиб кетиши. Фоизлар номинал кўринишда ўсиши мумкин, лекин реал қиймати пасайиб боради. Натижада аҳолининг банклардаги омонатларининг ҳажми пасайиб, маблағларнинг банкдан ташқари оборотининг ҳажми ортиб боради.
7.Микроиқтисодий даражада ишлаб чиқаришга бўлган манфаатдорлик йўқолади, бунинг натижасида корхонада янги илмий техникани жорий этиш даражаси тушиб кетади. Ишчиларнинг меҳнатини рағбатлантириш пасаяди.
8.Миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнлари марказлашади. Миллий валютанинг қадрини пасайиши натижасида муомалада хорижий валюталарнинг иштироки ортиб боради. Мамлакат иқтисодиётини бошқаришда қийинчиликлар вужудга келади.
9.Иқтисодий маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ишончлилиги, барқарорлигига шубҳа туғилади. Натижада аҳолининг давлат томонидан олиб бораётган макроиқтисодий сиёсати ва пул – кредит тизимига ишончи пасаяди.
Истеъмол нархлари индексининг ўзгариши бўйича ҳисобланадиган инфляция даражаси истеъмол саватчасидаги товар ва хизматлар нархларининг ўртача ўзгариш суръатларини акс эттиради. Истеъмол нархлари индекси истеъмолдаги товар ва хизматларнинг ягона истеъмол тўплами мамлакатдаги барча уй хўжаликларига тўғри келади, деган тахмин асосида ҳисобланади42.
Истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда фойдаланиладиган товар ва хизматлар нархлари – бу мамлакат бўйлаб чакана савдо дўконларидан олинган ўртача нархлардир. Бунда ИНИ уй хўжаликлари харажатлари таркибининг бирхиллигини ҳамда истеъмол тўпламида товарлар ва хизматларнинг доимий миқдори ва сифати сақланишини ҳисобга олган ҳолда нархларнинг ўртача ўсишини акс эттиради.
ИНИ ўртача нархларни акс эттирганлиги боис, иқтисодиётдаги товар ва хизматларнинг умумий нархлари даражасини кенг қамровда ўлчаш имконини беради. Ушбу индекс макроиқтисодий сиёсатни, хусусан, пул-кредит сиёсатини амалга оширишда зарур ва фойдали кўрсаткич ҳисобланади.
Яшаш қиймати – пул шаклида ифодаланган аҳоли (унинг турли қатламлари ва гуруҳлари) томонидан ҳақиқатда истеъмол қилинадиган моддий товар ва хизматлар миқдори ҳисобланади. Яшаш қиймати уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари таркиби ҳамда айнан истеъмол қилинган товарлар ва хизматлар нархлари билан белгиланади.
Харажатлар таркиби уй хўжаликлари ўртасида фарқ қилади, чунки унга биринчи навбатда, уй хўжаликлари даромадлари, демографияси, оила таркиби ва яшаш ҳудуди таъсир қилади.
Харажатлар таркиби ва нархларнинг ўзгариши сезиларли даражада фарқланган турли хил уй хўжаликларида ИНИ орқали ҳисобланган инфляция билан яшаш қиймати ўсиши ўртасидаги боғлиқлик даражаси паст бўлиши мумкин. Бунда ИНИ уй хўжаликларининг айрим сегментлари учун яшаш қийматини камайтириши ёки ошириб юбориши мумкин43.
Харажатлар таркибининг бир хил эмаслиги ҳамда товарлар ва хизматлар нархларидаги кескин фарқларни ҳисобга олган ҳолда, яшаш қийматини янада кенгроқ таҳлил қилиш масаласи ҳар хил тоифадаги уй хўжаликлари ва ҳудудлар учун харажатлар таркиби ҳамда унинг ўзгаришини баҳолашни талаб этади.
Инқирозли вазият ва чеклов чоралари шароитида, аҳолининг паст даражада даромад оладиган қатламлари асосий истеъмол товарлар нархлари ўзгаришига кучлироқ таъсирчан бўлади. Паст даромад оладиган аҳолининг асосий қисми иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолият юритишини ҳисобга оладиган бўлсак, иқтисодий фаолликнинг пасайиши, биринчи навбатда, уларнинг даромадларига таъсир кўрсатади. Шу сабабли, яшаш қиймати масаласи жорий вазиятда муҳим аҳамият касб этади ва паст даражада даромад олаётган аҳоли фаровонлигини ошириш учун самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқишни тақозо этади.

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish