Пул ва банклар (1-модуль). Пул ва банкларнинг назарий асослари



Download 1,33 Mb.
bet36/103
Sana29.04.2022
Hajmi1,33 Mb.
#594885
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   103
Bog'liq
pul va banklar maruza

Инфляция суръати =
Демак, 2007 йилда инфляциянинг ўсиш суръатлари тахминан 27,3% тенг бўлади. Инфляциянинг ўсиш суръатлари тўғрисида гапирганда, унинг ривожланишини сон жиҳатдан аниқланишнинг бошқа йўли ҳам мавжуд. Бу усул «70 лар қоидаси» деб аталади. Агар ҳар йиллик инфляция даражаси маълум бўлса, баҳолар икки карра ошиши учун неча йил керак эканлигини аниқлаш мумкин. Бунинг учун «70» ни ҳар йилги инфляция даражасига бўлиш керак. Масалан, инфляциянинг ҳар йиллик даражаси 5% бўлса, баҳолар даражаси 14 йилдан кейин икки марта ошиши керак. Агар ҳар йиллик инфляция даражаси 20% бўлса, баҳолар даражаси 3 йилдан кейин икки марта ошиши керак.
Шуни таъкидлаш керакки, бу усул ҳамма вақт ҳам, масалан, инфляциянинг ўсиш суръатлари юқори бўлса, қулай ҳисобланмайди. «70 лар қоидаси» аҳоли жамғармаларининг, реал ёки миллий маҳсулот ҳажмининг икки марта ошиши учун неча йил керак эканлигини тўғри аниқлаб беришга имкон беради.
Пулнинг қадрсизланиш даражаси турли мамлакатларда ҳар хил бўлиши мумкин. Инфляция даражаси ривожланган мамлакатларда пастроқ ва тез ўтиши кузатилса, иқтисодий жиҳатдан кам ривожланган мамлакатларда унинг даражаси юқори, сурункали ва «даволаш» ҳам кўпроқ вақт талаб қилиши мумкин. Масалан, 1971-1984 йилларда баҳоларнинг ўсиш суръатларини оладиган бўлсак, у ривожланган мамлакатларда 4,9% дан (Германия), 71% (Жазоир) гача бўлса, ривожланаётган мамлакатларда 8,5% дан (Ҳиндистон), 153% га (Аргентина) етган. Инфляциянинг намоён бўлиши ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражасига, миллий хўжалик фаолиятига ва хусусиятига, миллий анъаналарига, минтақавий, иқтисодий ва сиёсий ривожланиш хусусиятларига боғлиқ. Ривожланган мамлакатларда инфляциянинг шароит ва омиллари ҳар хиллигини ҳисобга олиб уни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳга ривожланаётган Лотин Америка мамлакатлари - Аргентина, Бразилия, Перу кабилар киради. Бу давлатларда сурункали давлат бюджети тақчиллиги, иқтисодий мувозанатнинг йўқлиги асосий ва айланма маблағлар қийматининг доимо индексация қилиниши, миллий валюта курсининг чет эл валютасига нисбатан тушиб бориши пул қадрсизланишининг омиллари ҳисобланади. Аргентина, Чили каби мамлакатларда инфляция пул қадрини емириб ташлаши натижасида бирор товарни сотиб олиш учун бир неча миллион пул бирлиги зарур бўлган. 1983 йилнинг июнигача, яъни муомалада эски песо бўлганда, Аргентинада бир жуфт туфли етти миллион песо, енгил машина сотиб олиш учун бир неча миллиард песо керак бўлган.Бу ҳол ҳисоб-китобларни олиб боришда, пул муомаласида жуда катта қийинчилик туғдирган. Бир неча марта ўтказилган деноминациялар пул қадрсизланишини тўхтатишга асос бўла олмаган.
Иккинчи гуруҳ мамлакатлар – Колумбия, Эквадор, Венесуэла, Эрон, Сурия каби мамлакатларда ҳам иқтисодий мувозанатнинг йўқлиги, молиявий сиёсатдаги камчиликлар - тақчилликни молиялаштириш, халқ хўжалигига кўп кредитлар ажратиш инфляциянинг мавжуд бўлишини таъминламоқда. Бу мамлакатларда инфляция шиддатли характерга эга бўлиб, баҳоларнинг йиллик ўсиши 30-40% атрофида, баъзида ундан юқори бўлади. Инфляция суръатига қараб жамғар-малар, тўловлар бўйича индексация ўтказиб борилади, ишсизлик ошиб бормоқда.
Учинчи гуруҳга Ҳиндистон, Индонезия, Покистон, Таиланд, Филиппин каби мамлакатлар киради. Бу мамлакатларда чекланган иқтисодий мувозанат мавжуд бўлиб, экспортдан валюта тушуми анча юқори. Йиллик инфляция суръати 5-20% атрофида ва қисман индексация ўтказилиб турилади.
Тўртинчи гуруҳ давлатлар – Сингапур, Малайзия, Жанубий Корея, Баҳрайн, Арабистонда – иқтисодий мувозанатнинг мавжудлиги инфляция суръатларининг сустлигини кўрсатади. Бу мамлакатлардаги инфляция 2-6%ни ташкил қилади ва буни судралувчи инфляция деб аташ мумкин.
Бу мамлакатларда товарлар ва хизматлар баҳоси ошиши устидан қаттиқ назорат олиб борилади. Ишсизлик бошқа мамлакатларга нисбатан кам, иқтисодиёти ривожланган бозор шароитида бошқарилади. Экспорт ҳажми ва чет эл валютаси тушумининг юқорилиги, инфляциянинг олдини олишда муҳум аҳамиятга эга омил ҳисобланади. Инфляция жамиятнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Мамлакат иқтисодий аҳволини танг ҳолга олиб келади:
– ишлаб чиқариш ҳажми тушиб кетади ва баҳоларнинг ошиб бориши ишлаб чиқариш истиқболларига тўғаноқ бўлади.
– капиталнинг асосий қисми ишлаб чиқаришдан савдо (муомала) соҳасига, воситачилик соҳасига оқиб ўтади. Чунки ишлаб чиқариш-дан кўра, савдо соҳасидаги капитал тезроқ ва кўпроқ фойда келтиради;
– баҳоларнинг ўзгариб туриши олиб-сотарликни ривожлантиради, арзон вақтида олиб, қиммат бўлганда сотиш жараёни, товар захираларини яшириш жараёнлари авж олади;
– кредит бериш жараёнлари чекланган бўлади. Қарз олувчилар кўпаяди-ю, қарз берувчилар сони қисқаради, чунки қарз берган ютқа-зиши мумкин;
– давлатнинг молия ресурслари қадрсизланади ва ҳ.к.
Аҳолининг кам даромад олувчи қисмининг ижтимоий аҳволи ёмонлашади. Уларнинг реал даромадлари камаяди. Номинал даромаднинг баҳолар ўсишидан тушиши натижасида аҳолининг турмуш даражаси пасаяди. Айниқса, нафақа, давлат ташкилотларидан маош олувчиларнинг аҳволи қийинлашиши мумкин. Инфляция аҳоли жамғармаларининг қадрсизланишига олиб келади. Инфляция аҳоли баъзи қатламларининг (савдо-сотиқ соҳасида) бойишига олиб келади.
Давлат аҳолининг даромадлар даражасини тенглаштириш мақсадида даромад ва солиқларни индексация қилиб боради.



Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish