Пул, кредит ва банклар дарслик



Download 2,12 Mb.
bet20/141
Sana12.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#659444
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   141
Bog'liq
ДАРСЛИК КУЛЛАНМА ПУЛ

Пул муомаласини ташкил этиш ва тартибга солишда тижорат банклари қуйидаги ишларни амалга оширади:

  1. жисмоний шахсларнинг бўш пул маблағларини омонатларга жалб қилишга, жисмоний шахслар пул даромадларининг нақд пулсиз тартибда омонатларга ўтказилишини кенгайтиришга, товар ва хизматлар учун нақд пулсиз ҳисоб – китобларни, шу жумладан банк карталаридан фойдаланган ҳолда ривожлантиришга қаратилган чоралар кўрадилар;

  2. юридик шахслар билан келишган ҳолда уларнинг кассаларидаги нақд пул қолдиғи лимитлари, пул тушумларини банкка топшириш тартиби ва муддатларини белгилайдилар;

  3. нақд пул маблағларининг ҳар куни келиб тушиши устидан доимий мониторингни амалга оширадилар;

  4. ҳақиқатда тушган тушумлар ва берилган нақд пулларнинг касса айланмаларининг хомчўт ҳисоб – китобларидан фарқ қилиш сабабларини таҳлил қиладилар ҳамда нақд пул тушумларининг кўпайишини таъминлаш чораларини кўрадилар;

Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаси (МБ ҲББ) зиммасига пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тижорат банкларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва унинг мониторинги юклатилади. МБ ҲББлари хусусан қуйидаги ишларни амалга оширади:

  1. пул муомаласининг ҳолатини ўрганади, банкларнинг касса айланмаларини таҳлил қилади, пул муомаласининг ҳолатини тавсифловчи кўрсаткичларни жамлайди ва тартибга соладилар;

  2. пул муомаласини мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни тайёрлаб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг жойлардаги давлат бошқарув органлари муҳокамасига қўядилар;

  3. нақд пулга бўлган талабни узлуксиз таъминлашни назарда тутиб, минтақалар ва тижорат банклари филиаллари ўртасида нақд пул маблағларини тезкор қайта тақсимлашни амалга оширадилар;

  4. тижорат банклари билан биргаликда нақд пул захиралари ҳажмининг энг кам миқдорини тасдиқлайдилар;

  5. банкларнинг пул муомаласига доир ишларини таҳлил қилади ва ўрганадилар.

Хўжалик юритувчи субъектлар "Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари"га (1998 йил 17 декабрда 565 – сон билан рўйхатга олинган) мувофиқ ўз кассаларида нақд пул қолдиқлари бўйича белгиланган лимитлар доирасида нақд пулга эга бўлишлари мумкин.
Юридик шахслар кассадаги белгиланган нақд пул қолдиғининг лимитдан ортиқча қисмини банк билан келишилган тартибда ва муддатларда ҳисобвараққа киритиб қўйиш учун банкка топширишлари шарт.
Кассадаги нақд пул колдиғи лимитларини, тушумни топшириш тартиби ва муддатларини белгилаш учун банклар йилнинг биринчи чорагида савдо ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан буюртманома – ҳисоб – китоб оладилар.
Кассадаги нақд пуллар қолдиғи лимити ҳар йили кассага эга бўлган ва нақд пулли ҳисоб – китобларни амалга оширувчи барча юридик шахсларга белгиланади.
Юридик шахснинг турли банкларда бир нечта ҳисобварақлари мавжуд бўлган тақдирда у ўз ихтиёрига кўра хизмат кўрсатувчи банкларнинг бирига кассадаги нақд пул лимитини белгилаш учун ҳисоб – китоб билан мурожаат этади. Банкларнинг бирида касса қолдиғи лимити белгилангандан сўнг юридик шахс белгиланган касса қолдиғи лимити тўғрисидаги хабарномани унга тегишли ҳисобварақлар очилган бошқа банкларга жўнатади.
Кассадаги нақд пуллар лимитини белгилаш учун буюртманома – ҳисоб – китобни хизмат кўрсатувчи банкларнинг бирортасига тақдим этмаган юридик шахслар бўйича касса қолдиғи лимити нолга тенг деб ҳисобланади, юридик шахс томонидан банкка топширилмаган нақд пул маблағлари эса лимитдан ортиқча деб ҳисобланади.
Кассадаги нақд пуллар қолдиғининг қуйидаги лимитлари белгиланади:

  1. доимий нақд пул тушумига эга ва уни иш кунининг охирида банкка топшириши лозим бўлган юридик шахслар учун – кейинги иш куни эртасига нормал иш фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган миқдорда;

  2. кейинги кунда топшириши шарт бўлган юридик шахслар учун – ўртача кунлик нақд пул тушумидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

  3. тушумни ҳар куни топширмаслик ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар учун – тушум суммаси ва уни топшириш бўйича белгиланган муддатга боғлиқ бўлган миқдорда;

  4. доимий нақд пул тушумига эга бўлмаган юридик шахслар учун – ўртача кунлик нақд пул харажати миқдорида (меҳнат ҳақи тўловлари, вақтинчалик ишга лаёқатсизлик бўйича нафақа, мукофот ва стипендия харажатларидан ташқари).

Юридик шахслар ўз кассаларида нақд пулларни белгиланган лимитлардан ортиқча миқдорда фақат меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, пенсия ва стипендиялар бериш учун, банкдан олинган кунни қўшиб ҳисоблаган ҳолда, 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида (банклардан узоқ масофада жойлашган юридик шахслар эса 5 иш кунигача) сақлаш ҳуқуқига эга. Бу муддат тугагач, кўзланган мақсад учун ишлатилмаган пуллар банкка қайтарилади ва кейинчалик юридик шахсларга уларнинг биринчи талаби биланоқ ўша мақсадларга ишлатиш учун берилади.
Пулнинг айланишини тезлаштириш ва банк кассаларига тушумларнинг ўз вақтида тушиши заруратидан келиб чиққан ҳолда, банклар томонидан ҳар бир юридик шахсга уларнинг раҳбарлари билан келишилган тарзда тушум топшириш вақти ва тартиби белгиланади.
Кассадаги нақд пул қолдиқларининг белгиланган лимитлари, тушумни топшириш тартиби ва муддатлари банклар томонидан ҳар бир юридик шахсга ёзма равишда маълум қилинади.
Банклар юридик шахсларнинг пул тушумларини ўз вақтида ва тўлиқ топширишлари бўйича мониторинг олиб борадилар.
Нақд пулларни тижорат банкларига жўнатиш, қабул қилиш, сақлаш ва самарали фойдаланиш устидан назоратни ташкил этади.
Марказий банк тижорат банкларини нақд пулга бўлган талабини қондириш мақсадида касса буюртмаларига асосан уларга нақд пулларни жўнатади, улар ўртасида нақд пулларнинг тақсимланиши ва мақсадли фойдаланиши устидан умумий мониторингни ташкил этади.
Марказий банк тижорат банкларининг айланма кассасига нақд пулларни сақлашнинг максимал миқдорини ўрнатади. Унга тижорат банкларининг айланма кассасидаги нақд пуллар 10101 – «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағида ҳисобга олиб борилади. Ўрнатилган касса лимитидан ортган нақд пуллар тегишли 10102 – «Захирадаги нақд пуллар» ҳисобварағига кирим қилинади ва Марказий банкнинг тегишли рухсати билан ишлатилади. Марказий банк ушбу ҳисобварақдаги касса лимитидан ортиқча маблағларни ишлатиш бўйича тижорат банкига:
– тижорат банкига фойдаланишга рухсат бериши ҳақида;
– бошқа тижорат банкига жўнатиш ҳақида;
– Марказий банкнинг Хисоб – касса марказининг захира фондига топшириш ҳақида бўлиши мумкин.
Таъкидлаш лозимки, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилояларда тижорат банкларининг айланма кассасидаги нақд пулларни ва касса лимитидан ортиқча маблағларни ишлатиш ва назорат қилиш ишлари Марказий банкнинг Ҳудудий бош бошқармалари орқали амалга оширилади.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish