Пул, кредит ва банклар дарслик


Нақд пул айланмасини ташкил этиш



Download 2,12 Mb.
bet19/141
Sana12.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#659444
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   141
Bog'liq
ДАРСЛИК КУЛЛАНМА ПУЛ

3.2. Нақд пул айланмасини ташкил этиш

Аввалги бўлимларда таъкидлаганимиздек, пул айланмаси нақд пулсиз ва нақд пулли ҳисоб – китоблардан ташкил топади. Нақд пулли ҳисоб – китоблар бевосита нақд пуллар билан амалга оширилади. Иқтисодиётда пул айланмаси таркибида нақд пулли ҳисоб – китобларнинг улуши сезиларсиз даражада бўлиб, тахминан 5 – 12 фоиз атрофида тебраниб туради. Мамлакат пул обороти таркибида нақд пулли ҳисоб – китоблар улушининг пастлиги ёки ортиб бориши иқтисодиётда ишлаб чиқариш даражаси, молия – кредит тизими ва миллий валютанинг барқарорлиги ҳамда бошқа қатор омиллар билан изоҳланади.


Ўзбекистонда пул муомаласини ташкил этиш ва нақд пулли ҳисоб – китобларни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 20 августдаги 18/1 – сонли қарори билан тасдиқланган, Адлия вазирлигида 2005 йил 10 октябрда 1518 – сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисида»ги (аввалги 6 – сонли) йўриқномаси асосида амалга оширилади.
Марказий банк пул муомаласини тартибга солишда ва нақд пулли ҳисоб – китобларни ташкил этишда қуйидаги ишларни бажаради:

  1. Нақд пул айланмасини хомчўт (прогноз) қилади;

  2. Пул муомаласини ташкил этади ва тартибга солади;

  3. Нақд пулларни тижорат банкларига жўнатиш, қабул қилиш, сақлаш ва самарали фойдаланиш устидан назоратни ташкил этади.

Нақд пул айланмасини хомчўт (прогноз) қилиш тартиби.
Нақд пул айланмасини хомчўт қилиш тижорат банкларининг айланма кассаларини хомчўтини тузиш йўли билан амалга оширилади.
Марказий банк Ҳисоб – китоб касса марказлари (ҲККМ) ва тижорат банкларининг тегишли ҳудудлар бўйича айланма кассаларни хомчўтини амалга оширади ва пул муомаласи ҳолатини таҳлил қилиб боради.
Банкларнинг касса айланмалари хомчўти маълум даврлар учун нақд пулларнинг тушуми ва чиқими асосида тузилади. Банклар касса айланмалари хомчўтини тузиш учун ўзлари хизмат кўрсатадиган юридик шахслардан уларнинг депозит ҳисобварағи бўйича ҳар чоракнинг бошланишидан 30 кун олдин буюртманомаларини оладилар.
Банк бўлими хизмат кўрсатадиган юридик шахсларнинг асосий депозит ҳисобварағи бўйича айланма касса хомчўти асосида банкда нақд пулларнинг тушум манбалари ва чиқим моддаларининг йиғма қайдномасини тузади.
Таъкидлаш лозимки, банклар томонидан тузилган айланма касса хомчўти амалиётда доимо ҳам бажарилавермайди. Ушбу ҳолат объектив ва субъектив сабаблар билан изоҳланади. Албатта, бу ижобий ҳолат сифатида баҳоланмайди. Чунки, банклар ўз мажбуриятларини тўлиқ равишда бажармаслиги аҳоли ва мижозларнинг уларга бўлган ишончини пасайишига сабаб бўлади.
Банклар юридик шахслардан олган чораклик айланма касса хомчўтини ойма – ой тақсимлаб чиқадилар. Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:
– ҳар бир ойнинг иш кунлари сони ва бошқа хусусиятлари;
– чакана товар айланмаси, иш ҳақи фондлари ҳажмининг ойлар бўйича ўзгариб туриши мумкинлиги;
– аҳолининг солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатлари.
Тижорат банклари айланма касса хомчўтини янги чорак бошланишидан 15 кун олдин Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларига тақдим этади, улар эса Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича умумлаштирилган айланма касса хомчўтларини чорак бошланишидан камида 5 кун олдин Республика Марказий банкига тақдим этадилар. Тижорат банклари ва Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари касса айланмалари хомчўти билан биргаликда тушунтириш хатларини ҳам қўшиб жўнатишлари лозим.
Тушунтириш хати қисқа бўлиши керак, унда касса айланмаларининг тўлиқ асосланган хомчўти ҳамда ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўзгаришларга тушунтиришлар берилади.
Пул муомаласини ташкил этиш ва тартибга солиш. Марказий банк пул муомаласини тартибга солишда пул – кредит сиёсатининг бевосита ва билвосита инструментлардан фойдаланади. Марказий банк пул муомаласини тартибга солишда тижорат банклари ва Марказий банкнинг Ҳудудий бош бошқармалари (МБ ҲББ) билан ўзаро ҳамкорликда фаолият юритади.

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish