Пул, кредит ва банклар дарслик


Истъемол (ипотека) кредити



Download 2,12 Mb.
bet71/141
Sana12.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#659444
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   141
Bog'liq
ДАРСЛИК КУЛЛАНМА ПУЛ

9.3.3. Истъемол (ипотека) кредити


Истъемол (ипотека) кредити асосан аҳолига яшаши учун зарур бўлган буюмларни (уй, машина, телевизор, музлатгич, мебель ва бошқалар) олишга берилади. Истеъмол кредити пул ва товар кўринишида бўлиши мумкин. Пул кўринишидаги истеъмол кредити банк муассасалари томонидан жисмоний шахслар билан тузилган шартномалар асосида савдо ташкилотларининг ҳисобига ўтказиб берилади.
Ўзбекистонда кейинги йилларда истеъмол кредити ҳисобланган ипотека кредити жуда тез суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Ипотека кредити иқтисодиётнинг марказлашган тузуми шароитида мавжуд бўлмаган. Бу ҳолат ўша даврда нашрдан чиққан луғатларда ҳам эътироф этилган. Хусусан, 1988 йилда мамлакатимизда нашрдан чиққан Ўзбекистон совет энциклопедиясида ипотекага “Ипотека (юн), узоқ муддатли кредит олиш учун кўчмас мулк (ер, иморатлар)ни гаровга қўйиш. Социалистик мамлакатларда йўқ.”52, деб таъриф этилган. Агар ушбу таърифнинг “социалистик мамлакатларда йўқ” деган жумласига эътибор қаратадган бўлсак, ҳақиқатда ҳам марказдан режалаштириш тузуми шароитида ушбу кредит турининг амал қилмаганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.
Шунингдек, 1984 йилда Москва шаҳрида нашрдан чиққан молия – кредит луғатида ипотекага берилган таъриф ҳам буни тасдиқлайди, унда “Ипотека – (грекча hypotheke сўзидан олинган бўлиб – гаров, заклад) ссуда олиш мақсадида турли шаклдаги кўчмас мулкларнинг (асосан ер ва қурилиш биноси) гаровидир. Қарздорнинг тўловга лаёқатсизлиги шароитида кредитларнинг талаби гаровга қўйилган мулкни сотиш эвазига қондирилади. СССР ва бошқа мамлакатларда қўлланилмайди.”53, деб таъкидланади.
Хорижий мамлакатлар иқтисодий адабиётларида ипотека атамаси кўчмас мулкларни гаровга қўйиш натижасида вужудга келадиган молиявий муносабат бўлиб, унинг ўзига хос хусусиятларидан бири гаровга қўйилган кўчмас мулк кредит (қарз) олувчининг тасарруфида қолиши маълум бўлади. Ипотека атамаси ва ипотека кредити ҳақида сўз юритганда, уларнинг иқтисодий моҳиятини тўлиқ аниқлаш мақсадида, қуйидаги иккита ҳолатга эътиборимизни қаратамиз.
Биринчи холат, ипотека – бу гаров. Гаров мавжуд экан – ипотека мавжуд бўлади, гаров мавжуд бўлмаса ипотека ҳам бўлмайди, бу кредит ипотека кредити ҳисобланмайди. Ушбу ҳолатни янаям аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, банк қарздорга уй жойни ер, квартира ёки участкани гаровга қўйиш орқали кредит берди. Ушбу кредит қарз олувчи томонидан қандай мақсадга ишлатилса ҳам бу кредит ипотека кредити ҳисобланади. Демак, кредитни олишга гаров сифатида кўчмас мулк қўйилдими, ушбу кредит қандай мақсадга ишлатилишидан қаътий назар бу ипотека ҳисобланади.
Иккинчи холат, банк қарз олувчига уй жой олиш учун таъминланмаган кредит берди, яъни гаров сифатида кредит олувчи томонидан ҳеч қандай нарса қўйилмади. Ваҳоланки, банкдан олинган кредит маблағи уй – жой (квартира) сотиб олиш учун фойдаланилса – да, ушбу кредит ипотека кредити ҳисобланмайди. Чунки, гаров мавжуд эмас, демак гаров мавжуд эмас экан ипотека ҳам мавжуд бўлмайди.
Ипотека сўзи (атамаси)ни келиб чиқишининг туб илдизига эътибор қаратганимизда, унинг вужудга келиши ва шаклланишининг асосида қадимги грекларнинг қарз бериш муносабатлари ётганлиги маълум бўлади.
Демак, манбаларга кўра, ипотека атамаси биринчи марта эрамиздан олдинги VI асрда Грецияда вужудга келган. Қадимги греклар қарз олувчини кредитор олдидаги мажбурияти эвазига ерни тикишган. Қарз олувчининг ер майдонининг четига махсус ёғоч ўрнатилган бўлиб, унда ушбу ер гаров вазифасини ўтаётганлиги ҳақидаги ёзув қайд этилган. Бу ёғоч устун “ипотека” деб аталган, юнон тилида “тиргович”, “поя”, “таглик” маъноларини англатган54.
Бизнинг назаримизда, ипотека атамасининг вужудга келиши ва унинг маъноси юқоридаги матнда, атрофлича, тўлиқ ва аниқ берилган. Шу билан бирга, мазкур таъриф унинг дастлабки вужудга келиши жараёнидаги моҳиятини англатиш билан бирга, ҳозирги кундаги ипотекага хос бўлган хусусиятларни тўлиқ очиб беришга хизмат қилмайди, албатта бу табиий ҳолат, чунки иқтисодий ривожланиш жараёнлари ва муносабатларнинг такомиллашуви ипотека атамасининг ҳам ривожланиши ва такомиллашувига сабаб бўлмоқда. Қуйида ипотека атамасига берилган таърифда фикримизнинг тасдиғини кузатишимиз мумкин.
Демак, ипотека – (грек. hypotheke – заклад, гаров ) – кўчмас мулк кўринишидаги гаров (асосан ер ва бинолар) бўлиб, асосий мақсад ссудани олишга қаратилган. Ипотека шундай гаров турики у кредиторнинг қўлига берилмайди, балки қарздорнинг ихтиёрида қолади55.
Масалан, юқорида қайд этилган молия – кредит луғатида унга қуйидаги тавсифлар берилган. “Ипотека кредити – узоқ муддатли ссуда бўлиб, капиталистик мамлакатларда ер ва ишлаб чиқариш ҳамда яшаш учун қурилган биноларни гаровга қўйиш асосида берилади. Қулдорчилик тузуми даврида вужудга келган бўлиб, феодализм даврида кенгайди, бироқ капитализм шароитида ривожланди. XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб ипотека кредити сифатида ихтисослашган – ипотека банклари томонидан, қатор мамлакатларда қишлоқ хўжалиги ва бошқа тижорат банклари томонидан берила бошлади. Революцияга қадар Россияда дворян ва ерли (земелные) банклар томонидан берилган”.
Таниқли иқтисодчи олим, профессор О.И.Лаврушин “ипотекали кредит – кўчмас мулк, ер майдони гарови остида берилиб, бозор иқтисодиёти шароитида фаол ишлатиладиган кредитнинг бир шакли ҳисобланади. Ер мулкига эга ташкилотлар ва ихтиёрида хусусийлаштирилган хонадони (квартира), ер майдонлари бўлган аҳолига бозор иқтисодиётига хос бўлган кредит муносабатларига киришиш имконини беради56, дея таъкидлайди. Олим ипотека кредитига берган таърифида унинг бозор иқтисодиёти шароитида юз бериши, шунингдек, аҳолининг хонадони ва ерини хусусийлаштириш лозимлигига алоҳида эътибор қаратган.
“Ипотекали кредит –дея таъкидлайди, яна бир россиялик олим А.С.Нешитой, уй – жой олиш, қуриш ёки ерни сотиб олиш учун бериладиган кредит. Одатда, ушбу кредитни банклар ва ихтисослаштирилган банк бўлмаган молия – кредит институтлари тақдим этади”57. Бу ерда ипотека кредитини олиш учун қўйиладиган гаров объектининг аҳамияти хусусида фикр билдирилмаган. Чунки, юқорида таъкидлаганимиздек, агар кредитнинг гарови сифатида мулк қўйилмас экан у ипотека кредити ҳисобланмайди58.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish