Пул, кредит ва банклар дарслик


Кредит уюшмалари пассив операциялари



Download 2,12 Mb.
bet108/141
Sana12.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#659444
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   141
Bog'liq
ДАРСЛИК КУЛЛАНМА ПУЛ

Кредит уюшмалари пассив операциялари – бу маблағларни жалб қилиш билан боғлиқ операцияларидир. Кредит уюшмалари маблағларни пай бадаллари, муддатли ва жамғарма депозитлар, бошқа молиявий муассасалардан кредит сифатида жалб қилиши мумкин. Шунингдек, кредит уюшмаларининг даромад ва фойдани шакллантириш билан боғлиқ операцияларини ҳам уларнинг пассив операциялари сифатида таснифлаш мумкин.
Кредит уюшмаларини ташкил этишнинг асосий пассив операциялари ва уларни ташкил этишнинг талабларидан бири устав капиталини шакллантириш ҳисобланади. Кредит уюшмалари пай бадаллари (устав капитали) унинг таъсисчилари томонидан шакллантирилади.
Кредит уюшмалари устав фонди пул маблағларидан, шунингдек, мазкур ташкилот устав фонди миқдорининг йигирма фоизидан ошмайдиган бошқа мол – мулк ҳисобидан шакллантирилиши мумкин. Кредит ҳисобидан ва гаровга олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб этилган маблағлардан кредит уюшмалари устав фондини шакллантиришга рухсат берилмайди.
Кредит уюшмаларининг муддатли ва жамғарма депозитлари унга аъзо жисмоний ва юридик шахслардан, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан шакллантирилади.
Таъкидлаш жоизки, кредит уюшмаларида муддатли ва жамғарма депозитлар бўйича тўланаётган фоиз ставкларининг юқорилиги аҳолининг кредит уюшмаларида омонатларни жамғаришга бўлган иштиёқини оширмоқда. Бироқ, бу омонатлар билан боғлиқ рискларни вужудга келишига сабаб бўлади.
Кредит уюшмалари, молиявий муассаса сифатида қўшимча ресурсларга кучли эҳтиёж сезади. Кредит уюшмалари, албатта ушбу эҳтиёжни устав капитали, омонатлар, тақсимланмаган фойда ҳисобидан қондиришга алоҳида эътибор қаратади. Шунга қарамасдан, ушбу молиявий манбалар ҳисобидан шакллантирилган маблағлар етарли бўлмаганда тижорат банкларидан қисқа ва узоқ муддатли кредитларни жалб этади.
Кредит уюшмалари актив операциялари бу пассив операциялар натижасида шакллантирилган молиявий маблағларни тегишли фойдани шакллантириш мақсадида самарали мақсадларга жойлаштириши билан боғлиқ фаолияти мажмуидир. Кредит уюшмалари актив операциялари иқтисодий моҳиятидан келиб чиққан ҳолда моддий ва номмоддий активларга, рискли ва рисксиз активларга, даромад келтирадиган ва даромад келтирмайдиган активлар сифатида гуруҳлаш мумкин.
Кредит уюшмаларининг моддий активларига бевосита қиймат ва буюм кўринишида мавжуд бўлган активлар киради. Масалан, кассадаги нақд пуллар, кредитлар, асосий воситалар шулар жумласидандир. Номоддий активларга кредит уюшмасини фаолиятини ташкил этиш учун сотиб олинган дастурий маҳсуллар, гудвилл ва бошқа шу кабиларни киритиш мумкин.
Маълумки, кредит муассасалари томонидан амалга оширилаётган барча операцияларнинг асосий қисми бевосита риск билан боғлиқ. Шунингдек, кредит уюшмаларининг фаолияти ҳам бундан ҳоли эмас. Шу жиҳатдан уларнинг актив операциялари ҳам рискли ва рисксиз активлардан иборатдир. Кредит уюшмаларининг рискли операциялари бевосита уларнинг даромадларини шакллантириш билан боғлиқ операциялари жараёнида вужудга келиб, риск даражаси қанчалик юқори бўлса уларнинг даромадлари ҳажми ҳам шу даражада юқори бўлади ва аксинча.
Кредит уюшмаларининг рискли операциялари сифатида берилган кредитлар, инвестициялар, лизинглар ва бошқа шахслардаги омонатларини келтириш мумкин. Рисксиз активлар таркибига эса кассадаги нақд пуллар, тижорат банкларидаги маблағлари, асосий воситалар ва шунга ўхшаш активларини киритиш мақсадга мувофиқдир.
Кредит уюшмаларининг барча операциялари ҳам даромад келтирмайди, шундай бўлсада, уюшманинг фаолиятини ташкил этиш мақсадида улар даромад келтирмайдиган операцияларни амалга оширишга ҳам мажбурдирлар. Масалан, кассадаги нақд пул билан боғлиқ операциялари, асосий воситалар, банкдаги ҳисобварақларидаги маблағларни даромад келтирмайдиган активлар сифатида таъкидлаш мумкин.
Кредит уюшмаларининг даромад келтирадиган активлари таркибига кредитлар, инвестициялар, лизинг ва бошқа муассасаларга қўйилган муддатли жамғармаларни киритиш мумкин.
Кредит уюшмаларининг даромад ва харажатлари. Кредит уюшмаларини фоизли ва фоизсиз даромад ва харажатларга гуруҳлаш мумкин.
Кредит уюшмаларининг фоизли даромадлари уларнинг рискли операциялари ҳисобидан шакллантирилади. Кредит уюшмалари даромадларининг асосий улуши уларнинг кредит операциялари ҳисобидан шакллантирилади. Фоизли ва фоизсиз даромадлар уюшма балансининг пассив ҳисобварақларида ҳисобга олиб борилади, барча даромадлар ҳар ойда, чоракда ва ҳисобот йилининг охирида уюшманинг тегишли ҳисоб варақларига (31206 – Соф фойда (зарар) (актив – пассив)) кредитлаш орқали ёпилади.
Кредит уюшмаларининг харажатлари уларнинг пассив операциялари натижасида вужудга келади. Харажатларнинг асосий улуши ресурсларни жалб қилиш (фоизли харажатлар) ва уюшма ходимларига иш ҳақи бериш (фоизсиз харажатлар)га тўғри келади.
Фоизли ва фоизсиз харажатлар уюшма балансининг актив ҳисобварақларида ҳисобга олиб борилади, барча харажатлар ҳар ойда, чоракда ва ҳисобот йилининг охирида уюшманинг тегишли ҳисоб варақларига (31206 – Соф фойда (зарар) (актив – пассив)) дебетлаш орқали ёпилади.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish