Собиров С Пудрат шартномаси тушунчаси
Пудрат шартномаси - маълум бир ишни бажариш учун тузиладиган фуқаролик ҳуқуқий шартнома.
Пудрат шартномасининг предмети - моддий кўринишга эга бўлган ашёни яратиш ёки таъмирлаш ишни бачариш натижаси хисобланади.
Пудрат шартномасининг ҳуқуқий белгиларига кўра икки томонлама, консенсуал ва ҳақ бараварига тузиладиган шартнома ҳисобланади.
- Тарафлар. Пудрат шартномасида икки тараф – пудратчи ва буюртмачи иштирок этади. Пудратчи – ишни бажарувчи, буюртмачи эса – иш бўйича топшириқ берувчи ҳисобланади. Бундан ташқари шартномада пудратчи томонидан ёрдамчи пудратчи иштирок этиши мумкин. Пудрат шартномасида ҳам буюртмачи ҳам пудратчи ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлганлиги сабабли бир пайтнинг ўзида ҳар икки тараф ҳам кредитор ҳам қарздор сифатида мажбурият муносабатларида қатнашади
Пудрат шартномасида Муддат - Муддат. Пудрат шартномасининг муҳим шартларидан бири унинг муддатидир. Пудрат шартномасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Аксарият ҳолларда шартномада ишнинг якунлаш муддати кўрсатилади. Пудратчи мазкур муддатдан келиб чиққан ҳолда ишни бажаришни ташкил этади. Тарафлар ўртасидаги келишувига мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин. Бу оралиқ муддатлар пудратчининг муайян ишнинг маълум бир қисмини бажариш ва уни топшириши билан боғлиқ бўлади. Пудрат шартномасида кўрсатилган ишни бажаришнинг бошланғич, охирги ва оралиқ муддатлари шартномада назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ўзгартирилиши мумкин.
Пудрат шартномасида бажариладиган ишнинг баҳоси - . Пудрат шартномасида бажариладиган ишнинг баҳоси ёки уни аниқлаш усуллари кўрсатилади. Пудрат шартномасида баҳо назарда тутилмаган бўлса шартномани бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар ёки хизматлар учун олинадиган баҳо бўйича ҳақ тўланиши лозим бўлади. Пудрат шартномасидаги ишнинг баҳоси пудратчининг чиқимларини ва унга тўланадиган ҳақни ўз ичига олади
Маиший пудрат шартномаси - Маиший пудрат шартномаси энг муҳим фуқаролик шартномалар сирасига киради. ФКнинг 656-моддасига асосан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган пудратчи маиший пудрат шартномаси бўйича буюртмачи – фуқаронинг топшириғи билан унинг маиший ёхуд бошқа шахсий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган маълум ишларни бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса ишни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
- Маиший пудрат шартномаси бўйича буюртмачи бўлиб фақат фуқаро ҳисобланади. Пудратчи сифатида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган шахс, яъни тадбиркорлик субъекти бўлишлиги лозим. Маиший пудрат бўйича бажариладиган иш албатта тадбиркорлик фаолияти натижаси ҳисобланади.
Пудрат шартномаси бўйича жавобгарлик. - Пудрат шартномаси бўйича жавобгарлик ҳар икки тарафнинг ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларида келиб чиқади. Топширилган ишни пудратчи ўз ҳисобидан амалга оширадиган ва ишни бажариш усулини ўзи танлайдиган бўлса пудратчи ўзи берган материаллар ва ускуналарнинг сифати тегишли даражада бўлмаганлиги учун, шунингдек учинчи шахслар ҳуқуқлари бўлган материаллар ва ускуналарни берганлиги учун жавобгар бўлади. Шунингдек, пудрат шартномасини бажариш муносабати билан буюртмачи берган материал, ускуна, қайта ишлашга (ишлов беришга)топширилган ашё ва пудратчи ихтиёрига ўтган бошқа мол-мулк сақланмаганлиги учун пудратчи жавобгар бўлади.
Курилиш пудрати - Фуқаролик кодексининг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
- Қурилиш пудрати шартномаси консенсуал, ҳақ бараварига ва икки томонлама шартнома туркумига киради. Қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони, иншоотни бир объектни қуриш ёки қайта қуриш, шунингдек, монтаж, созлаш, ишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилиши мумкин.
Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати шартномаси - Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати шартномаси ўзининг предметига кўра, пудрат шартномаларининг мустақил тури ҳисобланади. Мазкур шартнома ўзининг моҳиятига кўра қурилиш шартномаси билан узвий боғлиқдир, чунки лойиҳа ва қидирув ишлари пудрати шартномаси бўйича пудратчи (лойиҳаловчи, қидирувчи) буюртмачининг топшириғи бўйича шарномада белгиланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 686-моддаси). Бу шартнома кўп ҳолларда қурилиш пудрати шартномаси тузилишидан олдин тузилади
Do'stlaringiz bilan baham: |