Таълим муассасаси фаолияти моҳиятини ёритувчи ҳужжатлар
ўқув машғулотларининг жадвали; ўқув дастури; гуруҳ журналлари; ўқувчиларнинг шахсий варақалари; буйруқлар;
Педагогик кенгаш йиғилиши баённомалари ва қарорлари; таълим муассасаси сметаси ҳамда паспорти; тарбиявий ишлар режаси; ўқув-тарбия ишларини ташкил этишга оид ҳисоботлар; таълим муассасаси жиҳозлари (парталар, стол-стуллар ва ҳ.о.)
қайд этиш дафтари ва ҳоказолар
Болалар ижодини ўрганишда
1) фан олимпиадалари; 2) танловлар; 3) мактаб кўргазмалари; 4) фестиваллар;
5) мусобақалар ва ҳ.о.ларнинг натижаларини таҳлил қилиш, самарадорлигини баҳолаш орқали шахснинг муайян маънавий-ахлоқий сифатлар ва
амалий фаолият кўникмаларига эгаликлари баҳоланади
Педагогик кузатувни ташкил этишга қўйиладиган шартлар:
1) кузатув жараёнида аниқ мақсадга эгалик;
2) кузатишни тизимли равишда йўлга қўйиш;
3) кузатишнинг ҳар бир босқичида муайян вазифаларни ҳал этиш;
4) ҳар бир ҳолатнинг моҳиятини синчиклаб ўрганиш;
5) хулоса чиқаришга шошилмаслик
Do'stlaringiz bilan baham: |