Илова:
ИНТЕРФАОЛ ТАъЛИМ МЕТОДЛАРИ
"Интерактив" деган сўз инглизча "интераcт" сўзидан келиб чиққан. "Интер"- ўзаро, "аcт" – иш кўрмоқ, ишламоқ деган маъноларни англатади. Шундай қилиб, интерфаол ўқитиш – бу, авваламбор мулоқотли ўқитиш бўлиб, жараённинг боришида ўқитувчи ва ўқувчи орасида ўзаро таъсир амалга оширилади.
Интерфаол ўқитишнинг моҳияти ўқув жараёнини шундай ташкил этадики, унда барча ўқувчилар билиш жараёнига жалб қилинган бўлиб, эркин фикрлаш, таҳлил қилиш ва мантиқий фикр юритиш имкониятларига эга бўладилар.
Билиш жараёнида ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолияти деганда, уларни ҳар бирининг ўзига хос алоқада индивидуал ҳисса қўшиши, ўзаро билимлар, ғоялар ва фаолият усуллари билан алмашинишлари тушунилади. Шу билан бирга, буларнинг ҳаммаси ўзаро хайрихоҳлик ва қўллаб – қувватлаш муҳитида амалга оширилади. Бу эса ўз навбатида янги билимларни олишгагина имконият бермасдан, балки билиш фаолиятининг ўзини ҳам ривожлантиради, уни янада юқорироқ коопертсия ва ҳамкорлик поғоналарига олиб чиқади.
Дарслардаги интерактив фаолият ўзаро тушунишга, ҳамкорликда фаолият юритишга, умумий, лекин ҳар бир иштирокчи учун аҳамиятли масалаларни биргаликда эчишга олиб келадиган диологли алоқани ташкил этиш ва ривожлантиришни кўзда тутади. Интерфаол метод битта сўзга чиқувчининг, шунингдек, битта фикрнинг бошқа фикрлар устидан доминантлик қилишлигини чиқариб ташлайди.
Диалогли ўқитиш жараёнида ўқувчилар танқидий фикрлашга, шарт- шароитларни ва тегишли ахборотни таҳлил қилиш асосида мураккаб муаммоларни эчишга, алтернатив фикрларни чамалаб кўришга, улаб ва асосли равишда қарорлар қабул қилишга, дискуссияларда иштирок этишга, бошқалар билан мулоқат қилишга ўрганадилар. Бунинг учун дарсларда индивидуал, жуфтли ва гуруҳли ишлар ташкил этилади, изланувчи лойиҳалар, ролли ўйинлар қўлланилади, ҳужжатлар ва ахборотнинг турли манбалари билан иш олиб борилади, ижодий ишлар қўлланилади.
“СWОТ-таҳлил” методи.
Методнинг мақсади: мавжуд назарий билимлар ва амалий тажрибаларни таҳлил қилиш, таққослаш орқали муаммони ҳал этиш йўлларни топишга, билимларни мустаҳкамлаш, такрорлаш, баҳолашга, мустақил, танқидий фикрлашни, ностандарт тафаккурни шакллантиришга хизмат қилади.
Намуна: Мобил қурилмалар учун Андроид оператсион тизимининг СWОТ таҳлилини ушбу жадвалга туширинг.
С
|
Мобил қурилмалар учун Андроид оператсион тизимидан фойдаланишнинг кучли томонлари
|
Опен соурcе (очиқ кодли), фойдаланувчилар сонининг кўплиги...
|
W
|
Мобил қурилмалар учун Андроид оператсион тизимидан фойдаланишнинг кучсиз томонлари
|
Оператсион тизимнинг виртуал машина орқали ишлаши...
|
О
|
Мобил қурилмалар учун Андроид оператсион тизимидан фойдаланишнинг имкониятлари (ички)
|
Беаутифул УИ (чиройли интерфейс), Cоннеcтивитй (барча мобил алоқа технологиялари ва Интернет билан боғланиш)...
|
Т
|
Тўсиқлар (ташқи)
|
Маълумотлар хавфсизлигининг тўлақонли таъминланмаганлиги...
|
“Хулосалаш” (Резюме, Веер) методи
Do'stlaringiz bilan baham: |