Дибензодиазепин унумларига клозапин киради, модда кучли психозга қарши ҳамда седатив таъсирга эга. Клозапиннинг кучли марказий холинолитик хусусияти бор, балки шу туфайли бу модда қўлланганда экстрапирамид ўзгаришлар, паркинсонизм ҳолатлари кузатилмайди. Каталептоген таъсири йўқ, баъзи ҳолатларда бошқа нейролептиклар таъсири бўлмаганда клозапин яхши натижа беради. Беморлар клозапинни яхши кўтарадилар, модда қўлланганда қон ҳамда юрак ва қон томирлар фаолиятини текшириб туриш лозим, чунки уларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Дибензодиазепин унумларига клозапин киради, модда кучли психозга қарши ҳамда седатив таъсирга эга. Клозапиннинг кучли марказий холинолитик хусусияти бор, балки шу туфайли бу модда қўлланганда экстрапирамид ўзгаришлар, паркинсонизм ҳолатлари кузатилмайди. Каталептоген таъсири йўқ, баъзи ҳолатларда бошқа нейролептиклар таъсири бўлмаганда клозапин яхши натижа беради. Беморлар клозапинни яхши кўтарадилар, модда қўлланганда қон ҳамда юрак ва қон томирлар фаолиятини текшириб туриш лозим, чунки уларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Нейролептикларга Rauwolfia ўсимлигидан олинган резерпин алкалоиди ҳам киради, модданинг тинчлантирувчи хусусияти кўпроқ, бош мияда катехоламинлар ва серотонин алмашинувига таъсир кўрсатади. Резерпин медиаторларнинг нерв хужайраларида тўпланишини ва ҳажмини камайтиради, шу туфайли уларнинг марказий нерв системасига фаолловчи таъсири пасайиб кетади. Резерпин оғриқ қолдирмайди, аналгетиклар, талвасага қарши моддаларнинг таъсирини камайтиради. Нейролептикларга Rauwolfia ўсимлигидан олинган резерпин алкалоиди ҳам киради, модданинг тинчлантирувчи хусусияти кўпроқ, бош мияда катехоламинлар ва серотонин алмашинувига таъсир кўрсатади. Резерпин медиаторларнинг нерв хужайраларида тўпланишини ва ҳажмини камайтиради, шу туфайли уларнинг марказий нерв системасига фаолловчи таъсири пасайиб кетади. Резерпин оғриқ қолдирмайди, аналгетиклар, талвасага қарши моддаларнинг таъсирини камайтиради. Бошқа нейролептикларни кўтара олмаганда, қон томирларнинг ўзгариши, атеросклероз, гипертония касалликлари туфайли келиб чиққан сурункали руҳий ўзгаришларда резерпинни қўллаш самарали бўлади. Резерпин ва унинг асосида олинган моддалар қон босими ошганда гипертония касаллигида қўлланади. Резерпин давомли қўлланилганда симпатик нерв системаси тонусини камайтириб, парасимпатик системаси тонусини ошириб юборади — қорачиқ тораяди, брадикардия, ичак перистальтикаси, ошқозон ширасининг ажралиши кўпаяди, қон босими пасаяди
Do'stlaringiz bilan baham: |