Баъзи тажрибаларга кўра, галоперидол дофаминорецепторлардан глутамин кислотани чиқариб ташлаш хусусиятига эга, унинг қўзғатувчан таъсирига тўсқинлик қилади, марказий нерв системасида тормозланиш жараёнлари ошиб боради. Галоперидол кучли қусишга қарши таъсирга эга, наркотик таъсир қиладиган моддалар билан қўлланганда потенцирлаш хусусияти бор, периферик М-холино-литик, ганглийларни фалажловчи таъсирлари йўқ. Галоперидол шизофрения хуружларида, айниқса маниакал ҳолатларда қўлланади. Бошқа нейролептиклар таъсири бўлмаганда галоперидол таъсири кўпинча натижали бўлади, галлюцинацияларга сезиларли таъсир кўрсатади. Модда қўлланганда беморларда бўшашиш, бефарклик ҳолатлари юз бермайди, аксинча унинг фаолловчи хусусияти бор. Галоперидол қўлланилганда экстрапирамид ўзгаришлар кўпроқ учрайди Модда қўлланганда беморларда бўшашиш, бефарклик ҳолатлари юз бермайди, аксинча унинг фаолловчи хусусияти бор. Галоперидол қўлланилганда экстрапирамид ўзгаришлар кўпроқ учрайди Бутирофенон унумларига дроперидол ҳам киради, модда жуда қисқа вақт таъсир этади, кучли периферик α—адренолитик хусусиятга эга. Наркотик аналгетик фентанил билан нейролептоанальгезия, тож томирлар ўткир етишмовчилигида оғриқ синдромини қолдириш учун ҳамда гипертоник кризларда қўлланади. Тиоксантен унумларидан хлорпротиксен кимёвий жиҳатдан аминазинга ўхшаб кетади, модда психозга қарши ҳамда тинчлантирувчи таъсир этади, бироқ фенотиазин унумларига нисбатан таъсири камроқ. Ухлатувчи ва оғриқ қолдирувчи моддалар таъсирини оширади, қусишни қолдиради, адренолитик, озроқбўлса ҳам талвасага қарши таъсир кўрсатади. Хлорпротиксеннинг депрессияга қарши хусусияти ҳам бор. Хлорпротиксен психоз ва психоневрозларда, алкогол психозида қўлланади, аминазинга нисбатан кам заҳарли, экстрапирамид ўзгаришлар нисбатан камроқ бўлади, баъзида уйқучанлик, тахикардия, гипотония, оғиз қуриш ҳоллари кузатилади Тиоксантен унумларидан хлорпротиксен кимёвий жиҳатдан аминазинга ўхшаб кетади, модда психозга қарши ҳамда тинчлантирувчи таъсир этади, бироқ фенотиазин унумларига нисбатан таъсири камроқ. Ухлатувчи ва оғриқ қолдирувчи моддалар таъсирини оширади, қусишни қолдиради, адренолитик, озроқбўлса ҳам талвасага қарши таъсир кўрсатади. Хлорпротиксеннинг депрессияга қарши хусусияти ҳам бор. Хлорпротиксен психоз ва психоневрозларда, алкогол психозида қўлланади, аминазинга нисбатан кам заҳарли, экстрапирамид ўзгаришлар нисбатан камроқ бўлади, баъзида уйқучанлик, тахикардия, гипотония, оғиз қуриш ҳоллари кузатилади
Do'stlaringiz bilan baham: |