Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Онгсизлик
– бу шундай психик жараёнлар 
ва ҳодисалар йиғиндисики, унда инсон ўз хатти-ҳаракатларига жавоб 
бермайди, англамайди. Бунга туш кўриш, баъзи патологик ҳодисалар, 
алахлаш, галлюцинация кабилар киради.
Хулоса қилиб айтганда, психология ҳаёт фаолиятининг ўзига хос 
шакли бўлиб, психик ривожланишнинг қонуният ва механизмларини 
ўрганувчи фандир. Психология фанининг асосий вазифаси психик 
ҳодисаларни ўрганиш ва илмий асослашдир. Психик ҳодисалар маълум 
қонуниятларга бўйсунади. Психология шундай қонуниятларни моҳиятини 
очишга, уларни 
таркиб 
топиши 
ва 
ривожланишини 
ўрганишга 
қаратилгандир. Ушбу қонуниятларни билиш, уларни бошқариш, ташкил 
этиш, таълим-тарбия жараёнини тўғри олиб боришга ёрдам беради. 


ҲОЗИРГИ ЗАМОН ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА 
ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ 
Психологиянинг фанлар тизимида тутган ўрни 
Психология кўплаб фанлар билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланиб 
бормоқда. Фанлар орасидаги боғлиқликлар психологиянинг фанлар 
тизимидаги ўрнини белгилаб беради. Бизга маълумки, мавжуд фанлар 
гуманитар, табиий ва фалсафий турларга бўлинади. Бир қатор бир-бири 
билан ёндош бўлган фанлар мазкур таснифлашга киритилади, лекин 
психология мустақил фан сифатида намоён бўлади. У инсон руҳий 
фаолиятининг табиий, тарихий ва ижтимоий томонини ўрганади. Психология 
барча турдаги фанлар орасида муҳим ўринни эгаллайди. Психология 
фалсафа, тарих, санъатшунослик, техника, педагогика фанлари билан узвий 
боғлиқ.
Психология фалсафа фани билан чамбарчас боғланган. Бу боғлиқлик
иккала фаннинг инсон ва унинг ҳаёти моҳиятини тўла англаш ва 
ривожлантириш анъаналарини белгилашдаги ўрни ва аҳамиятидан келиб 
чиқади.
Табиат, жамият ва инсон тафаккурини ривожланишига оид бўлган 
умумий қонуниятлар ва тамойилларни психология фалсафанинг базасидан 
олади ва шу билан бирга ўзи ҳам инсон онги ва тафаккури қонуниятлари 
соҳасидаги ютуқлар билан фалсафани бой маълумотларга эга бўлишига 
ёрдам беради. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мустақиллик мафкураси 
ва миллий онгни шаклланишига тааллуқли, умумий, илмий қонуниятларни 
тизимлашда бу иккала фан - фалсафа ва психологиянинг ҳамкорлиги 
бевосита сезилмоқда. Бу боғлиқлик аввало янгича тафаккур ва 
дунёқарашни шакллантириш муаммоси кўндаланг турган тарихий даврда 
миллий истиқлол ғояларини юртдошларимиз онги ва тафаккурида
шакллантириш каби долзарб вазифаларни бажаришга хизмат қилмоқда.
Социология фани ҳам янгича муносабатлар шароитида ўз 
тараққиётининг муҳим босқичига эришар экан, психология ушбу фан
томонидан қўлга киритилган ютуқлардан фойдаланади ҳамда уларнинг 
қўлланилишига, оммалашишига баҳоли қудрат хизмат қилади. Айниқса, 
психологиядан мустақил равишда ривожланиб, ажралиб чиққан бугунги 
тараққиёт давримизда алоҳида аҳамият касб этган ижтимоий 
психологиянинг социология билан алоқаси узвий бўлиб, улар жамиятда 
ижтимоий тараққиёт ва ривожланишни таъминлаш ишига хизмат қилади. 
Қолаверса, ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ишини собитқадамлик 
билан амалга ошираётган Ўзбекистон аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини 
ва демократик ўзгаришларга психологик жиҳатдан тайёрлигини амалда 
таъминлаш бу соҳада мунтазам тарзда ижтимоий фикр, инсонлар фикр ва 
қарашларидаги ўзгаришларни ўрганиш, башорат қилиш ва тараққиёт 
мезонларини ишлаб чиқишда иккала фан методологияси ва методларини 
бирлаштириш тадбиқий аҳамият касб этади.


Педагогика билан психологиянинг ўзаро ҳамкорлиги ва алоқаси 
анъанавий ва азалий бўлиб, уларни ёш авлод тарбиясининг замон талаблари 
руҳида амалга оширишдаги роли ва нуфузига хосдир. Ўз-ўзидан равшанки,
бундай алоқа ҳамиша ҳам мавжуд бўлиб келган ва буни илғор психологлар 
ва педагоглар тушунтириб беришга ҳаракат қилишган. Рус педагоги ва 
психологи К.Д.Ушинский педагогика учун ўз аҳамиятига кўра психология 
барча фанлар ичида биринчи ўринда туради, деб таъкидлаган эди. Кишини 
ҳар жиҳатдан тарбияламоқ учун, - деб қайд этган эди К.Д.Ушинский, уни 
ҳар жиҳатдан ўрганмоқ даркор. 
Табиий фанлар – биология, физиология, химия, физика ва бошқалар 
психик жараёнларнинг табиий физиологик механизмларини тушуниш ва шу 
орқали уларнинг кечиш қонуниятларини объектив ўрганиш учун 
материаллар беради. Айниқса, бош миянинг ҳамда марказий асаб тизи-
мининг психик фаолиятларини бошқаришда ва уларни мувофиқлаш-
тиришдаги ролини эътироф этган ҳолда психология фани табиий фанлар 
эришган ютуқлар ва улардаги тадқиқот усуларидан омилкорона 
фойдаланади. Масалан, шахс қобилиятларини диагностика қилиш унинг 
туғма лаёқатлари ҳамда орттирилган сифатларини бир вақтда билишни 
тақозо этганлиги сабабли унга табиий лаёқатнинг хусусиятларини аниқлашда 
психофизиологиянинг қатор усулларидан ўз ўрнида фойдаланади ва 
биология, анатомия, физиология, нейрофизиология каби фанларнинг шу 
кунгача эришган ютуқларидан фойдаланади. Шунинг учун табиий фанлар 
соҳасида эришилган барча ютуқлар психология фанининг предметини 
мукаммалроқ ёритишга ўз ҳиссасини қўшган
.
Кибернетика фани соҳасидаги эришилган ютуқлар психология учун 
ҳам аҳамиятли ва зарур бўлиб, у инсон шахсининг ўз-ўзини бошқариш ва 
психик жараёнларни такомиллаштириш борасида ахборотлар технологияси 
ва кибернетика фани томонидан қўлган киритилган ютуқлар ва тадқиқот 
методлари, махсус дастурлардан ўз ўрнида фойдаланади. Айниқса, 
маълумотлар асри бўлган XX-асрда ва ҳар бир алоҳида маълумотнинг 
қадр-қимматини ошиши башорат қилинган XXI-асрда глобал ахборий 
жараёнлар ва янги илғор технологияларни моделлаштириш борасида 
психология ҳамда кибернетика ҳамкорлигининг салоҳияти янада ортади. 
Масалан, оддий мулоқот жараёнини янада такомиллаштириш, ҳар бир 
сўзнинг шахслараро муносабатлардаги таъсирчанлигини ошириш 
мақсадида, ҳамда ана шундай ижтимоий фаолиятли жараёнда шахс 
тизимини такомиллаштиришда турли кибернетик моделлардан ўринли 
фойдаланиш замонавий психологиянинг жамиятдаги ўрни ва ролини 
оширади ва махсус компьютер дастурларининг кенг қўлланилиши, инсон 
мияси ва руҳий олами сирларини тез ва аниқ ўрганишни кафолатлайди.
Техника фанлари билан психологиянинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги 
айниқса, ҳозирги кунга келиб яққол сезилмоқда. Бир томондан, мураккаб 
техникани бошқарувчи инсон муаммосини ечишда, иккинчи томондан 
психик ҳолатни мураккаб қирраларини очишда махсус техник 


воситалардан фойдаланиш зарурати бу икки йўналишнинг эришган 
ютуқларини бирлаштиришни назарда тутади. Масаланинг яна бир алоҳида 
томони ҳам борки, у ҳам бўлса, техника тараққиётига бир вақтда мураккаб 
техника ва машиналар билан мулоқот қилаётган шахс фаолиятини янада 
такомил-лаштириш ва унинг имкониятларига мослиги масаласи ҳам ана 
шу ҳамкорликда қилиниши лозим бўлган масалалардир. Айниқса, 
мустақил Ўзбекистон учун мураккаб замонавий техника сир-асрорларини 
биладиган, унинг жамият ва фан равнақига хизматини таъминлаш 
қанчалик долзарб бўлса, ана шу техникага ҳар бир оддий фуқаро онги, 
тафаккури ва қобилиятларини мослаштириш ва одам-машина диалогининг 
энг самарали йўлларини излаб топиш жуда муҳим. Техника билан бемалол 
«тиллашадиган» малакали мутахассислар тайёрлаш борасида ҳам техника 
фани педагогика ва психология фанлари методларидан фойдалана 
олсагина муваффақиятга эришади.
Иқтисодиёт билан психологиянинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги ХХ 
асрнинг янгиликларидан бўлиб, айниқса, бозор муносабатларига босқичма-
босқич ўтиш шароитида иқтисодий онг ҳам иқтисодий хулқнинг ўзига хос 
намоён бўлиш қонуниятларини ўрганишда иккала фанга хизмат қилади.
Президент И.А.Каримов мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ 
фуқароларнинг биринчи навбатда онгларида янгича иқтисодий 
тафаккурни шакллантиришнинг жамият иқтисодий тараққиётидаги 
аҳамиятига эътиборни қаратган эдилар. Демак, янги давр шахсни 
тарбиялаш ва унинг жамиятга мослашуви масаласида психология 
иқтисодиёт фанида қўлга киритилган ютуқлар, янгиликлар ва иқтисодий 
самарага эришиш амалиётларини ҳисобга олса, иқтисодиёт ўз навбатида 
ислоҳотларнинг объекти ҳамда субъекти бўлмиш инсон оламидаги барча 
психологик ўзгартиришларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва шу аснода 
башорат қилиш вазифаларини ечиши керак. Бундан ташқари менежмент, 
маркетинг бошқаруви соҳасидаги ҳар бир изланиш ҳоҳ у иқтисодчи 
томонидан амалга ошириладими, ҳоҳ психологлар томониданми, барибир 
ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини оширишда шахснинг индивидуал 
қобилиятларини инобатга олиш инсонлар ўртасидаги ўзаро 
муносабатларнинг сирларини мустаҳкамлаш билан инсон ресурслари 
масаласига тўғри, одилона ёндашишни тақозо этади. Бу эса ўз навбатида 
шахс ва гуруҳлар психологиясини билиш ва ишлаб чиқаришнинг 
иқтисодий омилларини одам қобилиятига мувофиқлаштиришни назарда 
тутади. 
Психологиянинг табиатшунослик билан алоқасининг тобора 
мустаҳкамланишига қуйидаги омил асосий сабаб бўлган. Бу жараён XIX 
асрнинг иккинчи ярмида бошланган эди. Эксперимент методининг
Г.Фехнер томонидан фанга жорий этилганлиги ана шу жумладан бўлиб, 
бу И. М. Сеченовнинг «Бош мия рефлекслари китоби босмадан 
чиққанидан кейин айниқса кенг тус олган эди. Бу китобда психик 
ҳодисалар ҳам худди одам организмининг бошқа барча функциялари каби 


табиий ҳодисалар эканлиги, улар сабабсиз юз бермасдан, балки нерв 
системасининг рефлектор акс этиши фаолияти натижаси эканлиги 
кўрсатиб берилган эди. И.М. Сеченовнинг рефлектор назарияси 
психологик билимларнинг табиий-илмий негизини ташкил этади. Бу 
назария кейинчалик И.П.Павловнинг шартли рефлекслар ҳақидаги 
таълимотида унинг шогирдлари Л.А.Орбели П.К.Анохин К.М.Биков, 
Н.И.Красногорскийларнинг асарларида, шунингдек, А.А.Ухтомский 
Н.А.Бернштейн И.С.Бериташвили ва бошқаларнинг асарларида янада 
ривожлантирилади. Ҳозирги пайтда психология фанининг табиий-илмий 
жиҳатдан бу хилда асосланганлиги олимлар томонидан мия фаолиятининг 
нейрофизиологик механизмлари ўрганилаётганлиги ҳисобига тобора 
кучайтирилмоқда. Шу тариқа психик фаолиятнинг мураккаб физиологик 
механизмлари тизимини тадқиқ қилиш борасидаги ютуқлар психология 
билан табиатшунослик ўртасидаги алоқаларнинг аниқ натижаси сифатида 
юз беради. 
Ҳозирги замон психологиясининг асосий муаммоларини тадқиқ 
қилишда буюк табиатшунос Ч.Дарвин томонидан 1859 йилда ёзилган 
«Табиий танланиш йўли билан турларнинг келиб чиқиши тўғрисида ёки 
яшаш учун курашда қулайликка эга бўлган турларнинг сақланиши» 
китобида баён этилган эволюцион ғоялари жуда катта таъсир кўрсатади. 
Бу ғоялар жонли мавжудотлар муҳитнинг ўзгарувчан шароитларига 
мослашиш жараёнида психиканинг ролини аниқлаш, психик фаолиятнинг 
олий шакллари қуйи анча содда шаклларидан келиб чиққанлигини англаш 
имконини беради. Ч.Дарвин бутун жонзотнинг эволюцион ғоясини 
ҳайвонларда сезгининг пайдо бўлишига нисбатан қўллашга муваффақ 
бўлади. У биологик ривожланиш жараёнида тананинг тузилишидаги ва 
унинг айрим аъзоларидаги ўзгаришларга олиб келадиган ўша асосий
омилларни кўрсатиб берадики, бу филогенездаги психик тараққиётнинг
кучлари бўлиб ҳисобланади. Психологияда Ч.Дарвиннинг ҳайвонлар
психикасининг эволюцияси ҳақидаги ғоялари кўпгина олимларнинг ва энг
аввало А.Н.Северцов билан В.А.Вангернинг илмий ишларида 
ривожлантирилди. Бу ҳайвонлар психик фаолиятининг турли хил 
шаклларини, уларнинг келиб чиқишидан бошлаб тадқиқ этиш имконини 
беради. А.Н.Северцовнинг тасдиқлашича, ҳайвонларда организмлар 
тузилиши ўзгармаган ҳолда фақат уларнинг хатти-ҳаракатини ўзгартириш 
йўли билан муҳитга мослаштиришнинг эволюцияси бир-бирига 
қўшилмайдиган икки йўлдан борган ва ҳайвонот оламининг иккита типида 
ўзининг юксак тараққиёт даражасига эришган. Буғимоёқлилар турида 
хатти-ҳаракатнинг ирсий ўзгаришлари жадал тарзда эволюциялаша 
бошлади, уларнинг юксак тараққий этган вакиллари бўлган ҳашоратларда 
эса ҳаёт тарзининг барча икир-чикирларига мослашган ғоят мураккаб ва 
мукаммал инстинктив фаолиятнинг бу мураккаб ва мукаммал аппарати 
айни чоғда ўта қолоқ ҳамдир, ҳайвонлар муҳитнинг тез ўзгаришларига 
мослаша олмайдилар. Хордалилар турида эволюция бошқа йўлдан боради, 


инстинктив фаолият жуда катта юксакликка эришмаса, ҳам лекин хатти-
ҳаракатни индивидуал тарзда ўзгартириш орқали мослашув жадалроқ 
ривожлана бошлади ва организмнинг ўзгарувчанлигини жуда ҳам ошириб 
юборади. Ирсий мослашувчанлик устида хатти-ҳаракатнинг индивидуал 
тарзда ўзгарувчанлигидан иборат устқурма пайдо бўлади.
Шундай қилиб, эволюцион таълимот хулқ-атворнинг ирсият билан 
программалаштирилган инстинктив шаклларининг ҳам ҳаёт кечириш
давомида шартли рефлекслар мураккаб тизимининг пайдо бўлиши 
натижасида орттириладиган шаклларининг ҳам келиб чиқишини 
тушунтириб бериш имконини туғдиради.
Тиббиёт психологияси асосларини тадқиқ этган клиницист 
психологлар (В.М.Бехтеров, С.П.Боткин, С.С.Корсаков, А.Р.Лурия, 
В.Н.Мясишчев ва бошқалар) тадқиқотларининг киши хулқ-атворида 
психиканинг қандай роль ўйнашини аниқлашдаги ўрни каттадир. 
Психология ва тиббиётнинг туташган жойида бўлган тиббиёт 
психологияси психология фанининг ютуқларини касалликларнинг олдини 
олиш билан боғлиқ масалаларни ўрганишда қўллаб келаётир. 
Касалликнинг зўрайиши бир томондан психик омилларга (тушкунликка 
берилиш васвасага тушуш, ҳадиксираш ва шу кабиларга) боғлиқ бўлса, 
иккинчидан дарднинг ўзи ҳам, жумладан терапевтик муолажанинг 
самарадорлигини пасайтириб юбориши мумкин бўлган алоҳида психик 
ҳолатларни келтириб чиқарадики, бу ҳол врач ва психологнинг куч-
ғайратлари бирлаштирилишини зарурат қилиб қўяди. Шу билан баробар 
мия қобиғининг баъзи бир жойлари, масалан, чакка қисми лат еганда 
психиканинг бузилишини клиник-психологик тадқиқ қилиш натижасида 
идрок ва хотиранинг қонуниятларини тушуниш имконини берадиган янги
маълумотлар олинди. Психолог-клиницист беморнинг оғзаки ёки ёзма 
нутқи психологик жиҳатдан бузилиши хусусиятларини аниқлаб, дарднинг 
манбаи киши бош мияси катта ярим шарларининг муайян бўлмасида 
эканлигини қайд қилади ва бу билан нейрохирургияга ёрдам беради. 
Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, психология 
тиббиёт, табиатшунослик фанлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар 
бир-бирини назарий ва амалий билимлар билан бойитиб боради. 
Умумий психологияни бу соҳалар билан бир қаторда қўйиш нотўғри 
чунки, умумий психология инсон руҳиятининг умумий қонунларини 
турларини методологик ва назарий тамойиллари асосида ўрганиш билан 
шуғулланади. 
Албатта, бугунги кунда психология фани кўплаб фанлар билан узвий 
боғлиқдир. Буни психофизика, психофизиология, психолингивистика,
математик психология ва ҳоказолар мисолида кўриш мумкин. Академик 
Б.М.Кедровнинг классификацияси бўйича барча фанлар 3 гуруҳга 
бўлинади: гуманитар, фалсафий ва табиий фанлар. Психология фанига 
тўхталадиган бўлсак: Б.М.Кедров фикрича, бу катта уч гуруҳдан фанлар 


тизимида психология мустақил фан сифатида намоён бўлади, ҳамда у 
инсон психик фаолиятини табиий- тарихий ва ижтимоий томонини 
ўрганади.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish