«психология ва социология» кафедраси



Download 2,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/46
Sana22.02.2022
Hajmi2,87 Mb.
#81869
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46
Bog'liq
Spss

«Ширина столбца» устуни фақат маълумотларни кўриш ойнасида 
Данные» режимида) устунлар кенглигини, унинг кўринишини белгилайди 
халос, киритиладиган маълумотлар учун символлар сонига таъсир қилмайди, 
яъни чекламайди (бу устун SPSS дастурининг олдинги версияларида устун 
«столбцы» деб номланган).
Агар бу устуннинг кенглиги жуда катта қилиб белгиланса 
ўзгарувчиларнинг номлари ва маълумотларни тўлиқ кўриш имконини 
беради, лекин SPSS дастури ойнасида бир вақтнинг ўзида кўп устунларни 
кўриш имконини бермайди. Аксинча, устунлар кенглиги кичик бўлса экранда 
бирданига кўп ўзгарувчиларни (устунларни) кўриш имконини туғилади. 
Масалан, устун кенглиги 3 символга тенг бўлганда экранда 33 ўзгарувчини, 
устун кенглиги 8 символ бўлганда бор-йўғи 12 та ўзгарувчини кўриш 
мумкинлиги аниқланган. 
Устун кенглигини белгилашда устундаги маълумотлар неча символдан 
иборатлиги ва уларнинг қанчаси кўриниб турганда тушунарли бўлиши 
ҳисобга олинади.
Устун кенглиги жорий катакнинг ўнг томонида очиладиган 
кўрсаткичлардан фойдаланиб ѐки керакли сонни киритиш орқали 
белгиланади. 
Устунлар кенглиги дастур томонидан автоматик тарзда 8 символга тенг 
равишда ўрнатилади. 
Текислаш («Выравнивание»). Текислаш параметри катак ичидаги 
маълумотларнинг жойлашишини белгилаш имконини беради.
Маълумотларнинг жойлашиши чап томондан («Влево»), ўнг томондан 
Вправо») ва марказда («По центру») бўлиши мумкин. Уни белгилаш ҳам 
олдинги бўлимдагиларга ўхшаб амалга оширилади. 
Ўлчов шкалалари ва уларни белгилаш. Психологик тадқиқотлар 
жараѐнида қайта статистик қайта ишлаш, статистик формулалар, қиѐсий 


43 
меъѐрларни тўғри қўллаш учун маълумотларни маълум категорияларга 
тақсимлашга тўғри келади. Бундай категориялардан бири шкалалардир. SPSS 
дастурида шкалалар турини белгилаш ҳақида сўз юритишдан олдин 
шкалалар ва уларнинг турлари, моҳияти ҳақида маълумот беришни лозим 
топдик. 
Психологик билимларнинг асосий фарқларидан бири уларни 
тавсифлашдан ташқари ўлчаш ҳам мумкин назарда тутилган. Ўлчаш 
имконияти психологияда миқдорий таҳлилга, математик статистика 
методларидан фойдаланиш имкониятини очиб беради.
Ўлчаш – объектлар ѐки уларнинг хусусиятларига маълум қонун-
қоидалар асосида сонлар тақдим қилишдир. Бу қонун-қоидалар 
ўрганилаѐтган объектнинг баъзи хусусиятлари ва сонлар орасидаги 
мутаносибликни белгилаб беради.
Ҳар қандай ўлчаш ўлчов бирлигининг мавжудлигини тақозо қилади. 
Психологиядаги ўзгарувчилар ўз ўлчов бирлигига эга эмас. Психологик 
белгиларнинг моҳияти махсус ўлчов шкалалари ѐрдамида аниқланади, яъни 
эксперимент натижаларига махсус, сон кўринишидаги кодлар берилади. 
Масалан ―аѐл‖ – 1, ―эркак‖ – 2 каби.
С. Стивенс бўйича ўлчов шкалаларининг (ѐки ўлчаш усулларининг) 
тўрт тури фарқланади:
1. номинал (номинатив, номлар шкаласи); 
2. тартибли (ординал ѐки ранг шкаласи); 
3. интервал (оралиқли ѐки тенг оралиқли шкала); 
4. нисбий (нисбат шкаласи ѐки тенг нисбатлар шкаласи).
Унга мос равишда, ўзгарувчиларнинг ҳам тўрт типи мавжуд: 
1. номинал; 
2. тартибли; 
3. интервал; 
4. нисбий.
Уларнинг ҳар бирининг моҳиятига қисқа тўхталиб ўтамиз. 


44 
Номинал шкалалардан ўзгарувчиларни фақат сифат жиҳатидан 
таснифлаш учун фойдаланилади. Бу тоифадаги ўзгарувчилар бир-биридан 
анча фарқ қиладиган, айрим (турли) туркумларга мансублик атамаларида 
ўлчаниши мумкинлигини англатади; бунда тадқиқотчи миқдорни аниқлаш
ѐки мазкур туркумларни тартибга солиш имкониятига эга эмас.
Бошқача қилиб айтганда маълумотлар бир неча гуруҳга ажратилади, 
бир гуруҳнинг ичига кирувчилар бир-бирига ўхшаш, лекин бошқа гуруҳга 
кирганлар булардан фарқ қилади, бошқаларга ўхшаш эмас. Уларни бир-бири 
билан таққослашда тартибга солиш, бири катта иккинчиси кичик, бири 
юқори иккинчиси паст каби тушунчалардан фойдаланиб бўлмайди. 
Номинал шкалада ўлчашга мисол тариқасида текширилувчиларни 
жинсига кўра аѐл ва эркакларга, классик психологиядаги кишиларни 
сангвиник, холерик, флегматик, меланхолик тоифаларига ажратишни 
кўрсатиш мумкин. 

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish