«психология ва социология» кафедраси


Расм 19. Ўзгарувчининг нишони ва унинг номи акс эттирилган кўриниш



Download 2,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/46
Sana22.02.2022
Hajmi2,87 Mb.
#81869
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   46
Bog'liq
Spss

Расм 19. Ўзгарувчининг нишони ва унинг номи акс эттирилган кўриниш. 
Ўзгарувчининг тавсифини («Метка») киритишда қуйидагиларни 
ҳисобга олиш лозим. 
«Метка» (тавсиф, нишон) одатда ўзгарувчининг номи унинг 
моҳиятини тўлиқ акс эттирмаганда қўлланилади. Тавсиф оддий матн 
сифатида киритилади, унинг узунлиги 256 символдан ошмаслиги керак. 
Тавсифни киритишда исталган кўринишдаги символлардан фойдаланиш 
мумкин, унинг шакли, тузилиши чекланмаган. Лекин тавсифнинг ҳам иложи 
борича қисқа бўлиши уни акс эттириш ва ўқишни осонлаштиради. Амалда 
тавсиф учун 20-30 символ етарли бўлиши аниқланган. Агар тавсиф узун 
бўлса устун кенглиги автоматик тарзда унга мослашади ва узаяди. Тавсифни 
тўлиқ кўриш шарт бўлмаса унинг кенглигини катакнинг ўнг томонидаги 


37 
кўрсаткичлардан фойдаланиб ѐки сичқонча ѐрдамида устуннинг ѐн 
чизиқларини тортиш орқали кичрайтириш мумкин.
Расм 20. Ўзгарувчининг нишони (тавсифини) киритиш. 
Юқоридаги расмда (Расм 20) келтирилган маълумотларни киритиш 
қуйидагича амалга оширилади. 
Клавиатура ѐки сичқонча ѐрдамида «test1» ва «Метка» устуни 
кесишган катакка ўтилади, унга ―dilda hisoblash» (тестнинг номи) 
киритилади.
Пастки катакка ўтиб ―sonli qator‖ киритилади ва шу тариқа тўртта 
тестнинг номи киритилади. Шундай қилиб ушбу қатордаги маълумотлар 
қайси тестнинг натижалари эканлигини кўрсатиб туради.
Ўзгарувчиларнинг қийматларини белгилаш. Ўзгарувчиларнинг 
қийматларини белгилаш «Значения» (қиймат) устунида амалга оширилади. 
Психологик ва социологик тадқиқотларда текширилувчиларни турли 
категория (гуруҳ) ларга ажратишга тўғри келади. Масалан, жинсига, касбига, 
қизиқишига, гуруҳига ва бошқаларга кўра. Жинсга доир ўзгарувчи 2 та 
даражага эга: 1 –аѐл ва 2 – эр (эркак). Ёки, психологияда кишилар 
темпераментига кўра 4 га бўлинади, тест саволларига жавоблар ҳам сўз 
бирикмалари шаклида (ҳа, йўқ ѐки тўғри келади, қисман тўғри келади, тўғри 
келмайди ва шу кабилар) бўлиши мумкин. 
Бу маълумотлар матн шаклида бўлгани учун улар устида статистик 
амаллар бажариш мумкин эмас. SPSS дастури бу тоифадаги маълумотларни 


38 
сонли кўринишга келтириш ва улар устида статистик амаллар бажариш 
имконини беради. Албатта, бошқа дастурларда ҳам жумла ўрнига унинг 
кодини киритиш мумкин. Лекин тадқиқотчи ҳар бир сон қайси 
ўзгарувчининг коди эканлигини эслаб қолиши қийин, айниқса маълумотлар 
базасига минглаб кузатишлар киритилган бўлса. 
SPSS дастури қийматларнинг белгиси ѐки унинг маъносини 
маълумотлар файлига киритиш, статистик таҳлилдан кейин уларнинг 
маъносини осон аниқлаш имконини беради. Қийматлар белгисининг 
узунлиги 60 символ билан чегараланган. Амалда 3 тадан 10 тагача символ 
етарли бўлиши аниқланган. 
Демак, қийматларнинг белгисини киритиш амалидан фойдаланиш 
SPSS дастурига матн кўринишидаги ўзгарувчиларни сон сифатида киритиш 
ва улар устида статистик амаллар бажариш имконини берди. Шу билан бирга 
дастурда шу қийматнинг матн кўринишидаги номини ҳам акс эттириш 
имкони сақланиб қолинади. 
Қийматларнинг белгисини киритишни маълумотлар базасини 
шакллантиришдан олдин амалга тавсия қилинади. 
Қийматларнинг белгисини киритиш қуйидаги тартибда амалга 
оширилади. 

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish