Гельмголц (1820-1894) бу муваффақиятларга янги асрни очди.
XIX асрда уни номи билан физиологик тушунчани тубдан ўзгариши
боғланган. Янги кучли илмий тадқиқот йўналиши нерв толасида қўзғалишни
тарқалишини тезлигини ўлчаш
имкониятига эга бўлади.
Гельмголцни "Эшитиш органларини мусиқа назариясининг физиологик
асоси сифатида ўрганиш"
ва «Физиологик оптика» асарлари ҳозирги
замон
сезги органларининг физиологиясини фундаментини ташкил қилди.
Гельмголцни физиолог сифатида кўрсатган хизмати айниқса, фалсафани
қизиқтириб келаётган баъзи масалаларни тушунтириш принципи ва
методларини физиологияга тарқалишида муҳим аҳамиятга эгa.
Гельмголц табиатшунос сифатида материализмга яқин. Контнинг
фалсафаси И.Мюллер концепцияси билан бирлашиб у ҳам ҳар бир
сезги
органи
аппарат
бўлиб "махсус энергия" билан зардядланган, сезиш шу
энергияни баъзи бир физик сабаб ҳаракатини озод бўлиши натижасида ўтади.
Бу концепциядан келиб чиқиб, Гельмголц органга тааллуқли
бошланиш
сенсор элементлари борлигини қабул қилади. Сезгини "тоза ҳолати"ни
ўрганиш қийин, чунки табиий вазифаси атроф муҳитда ориентация мақсадига
хизмат қилишдан иборат. Шунинг учун сезгини ўзини эмас, предметни сезги
сифати англанади. Унда қандай қилиб сезгини ташқи шароит билан боғлаш
керак, агар сезги у шароитларга тобе бўлмаган органни анатомик тузилишига
солинган деган фикр юритилган бўлса?
Гельмголц фикрича, муаммони символлар назарияси ҳал қилади:
сезгиларни объектив дунёга муносабати символ ёки белги формасига эга. У
сезги органларини табиатшунослик ўрганиши учун Мюллер доктринаси
хавфли эканини назарий жиҳатдан тушуна олмас ва уни физик қўзғалиш, нерв
моддасидаги жараён ва сенсор акти ўртасидаги тўғри сабабли боғланиш деб
ўйлaр эди. Бу Гельмголц назариясини уни сезги органларининг
психофизиологияси тўғрисидаги материалистик йўналишдаги ёзган ишларига
қарама-қарши бўлди. Аммо Мюллер
схемаси Гельмголцни конкрет
экспериментал ишларида бошқаради, методологик томони уни қониқтиради
дейиш хато ҳисобланарди.
Мюллер билан бошқа-бошқа йўлдан келганини, Гельмголц нативизм ва
эмпиризмни ғояларини солиштириб тушунтиради. Мюллер фикри бўйича
сезги органига оддий, сенсор сифат солинган. Асосий детерминант сифатида
бошланғич органик тузилиши берилган. Субъектив дунёни тасвирини қабул
қилишдаги асоси ўзгартирилган ҳолатда бўлади.
Гельмголц унга қарама-қарши буюмни образини, шакллантиришда муҳим
аниқловчи фактор деб тажрибани қўйди. Уни экспериментларида муҳим
дақиқа бўлиб сенсор фаолиятини ташқи объектларга тобелиги бўлиб чиқди.
Қабул қилиш факторларини предметлилигини
физиологик оптикасини
феноменларини кўпини тушунтириб берди. Кўп тажрибалардан бирини деб
ҳар хил кўринишдаги призмалардан фойдаланишни айтиш керак.
Нурларни синиши предметни нотўғри қабул қилинишини айтмаганда
тажриба қатнашчилари призма орқали тўғри кўришни ўрганиб олишди.
Бунга кўп тажрибалар ёрдамида эришилди.
Экспериментлар шуни
тасдиқладики, сезги орқали қабул қилиш сенсор эффектига тобе бўлмасдан,
предметни ўз ҳолатини қабул қилар эди.
Психик кўринишларни детерминация спецификасини ўрганишда
Гельмголц олдида яна бир ҳал қилувчи ҳолат ташқи объектни қабул қилиш
ундан олдинги тажрибага тобелигини кўрсатиш эди. Гельмголц "онгсиз ақлий
хулоса" тўғрисидаги назарияни олдинга суради.
Гельмголц «онгсиз ақлий хулоса»ни структурасини бир неча бор
қайтарилган, шунинг учун ўрганиб олган тушунча ассоциацияси деб топди.
Ақлий хулосани категориясини пайдо бўлиши физиологик ўрганишларда
уларни илмий табиийлигини тебрантириб юборишади, чунки ақлий
хулоса
механизми сенсомотор реакцияси билан тушунтирилади. Масалан, предметни
катта-кичиклиги тўғрисидаги хулоса кўздаги тасвир катта кичиклигига ва кўз
мушакларини куч билан ишга солиш ўртасидаги боғланиш орқали олинади.
"Онгсиз
Do'stlaringiz bilan baham: