Психология мутахассислиги учун ўқув қўлланма


 Характер тузилиши ва хусусиятлари



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/55
Sana30.05.2022
Hajmi1,69 Mb.
#620827
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55
Bog'liq
66-UMUMIY-PSIXOLOGIYA-II-kitob-Toshkent-2002-oquv-qollanma-E.-Goziev

3. Характер тузилиши ва хусусиятлари 
Шахснинг характери тузилиши турли хусусиятларнинг 
тасодифий йиғиндисидан иборат эмас, балки ўзаро бирқбирига 
боғлиқ, ҳатто тобе яхлит тизимдан таркиб топади. Характер 
хислатларининг муайян қисмида хабардор бўлишлик нотанишларни 
ташхис қилиш имкониятини яратади. Мисол учун, шахснинг 
шуҳратпарастлиги маълум бўлса, унинг дили (кўнгли) қоралиги 
юзасидан тахмин қилиш мумкин ёки инсон камтар, мўмин, ювош 
хусусиятли бўлса, албатта у кўнгилчан эканлиги кўнглимизга келади. 
Одатда психик хусусиятларнинг ўзаро боғлиқ тизими 
симптомокомплекслар (омиллар) дейилади. «Симптом» юнонча 
symptoma белги, мос тушиш, «комплекс» латинча, алоқа, мажмуа 
деган 
маъно 
англатади. 
Мисол 
учун, 
қарама-қарши 
симптомокомплекслар ҳақида мулоҳаза юритилса, у ҳолда 
инсонларда бу тизим ўзига ишониш, ўзидан мағрурланиш, 
мақтанчоқлик, ўзбирармонлик, уришқоқлик, кексайиши кабилар 
бирикмасида юзага келади. Бошқа тоифадаги шахслар ўзларининг 
камтаринлиги, 
кўнгилчанлиги, 
илтифотлилиги, 
дилкашлиги, 
ҳаққонийлиги билан ажралиб турадилар. Воқеликка шахснинг бир 
хил муносабати характер хислатларининг ўзаро бир-бирига 
боғлиқлигини билдиради.
Шахснинг 
муносабатларини 
акс 
эттирувчи 
характер 
хислатларининг тўртта тизимга ажратиш қонуний ҳолатга айланган: 
1.
Жамоага (гуруҳга) ва баъзи бир инсонларга нисбатан 
муносабатни ифодаловчи хусусиятлар: яхшилик, меҳрибонлик, 
талабчанлик, такабурлик ва бошқалар.
2.
Меҳнатга нисбатан муносабатларни мужассамлаштирувчи 
хусусиятлар: 
меҳнатсеварлик, 
дангасалик, 
виждонлилик, 
маъсулиятлилик, масъулиятсизлик кабилар.
3.
Нарсаларга 
нисбатан 
муносабатни 
акс 
эттирувчи 
хусусиятлар6 озодлик, ифлослик, аяш, аямаслик ва ҳоказо.
4.
Шахснинг ўзига нисбатан муносабатларини ифодаловчи 
хислатлар: 
иззат-нафслилик, 
шуҳратпарастлик, 
мағрурлик, 
такобирлик, димоғдорлик, камтаринлик, самимийлик ва бошқалар.


48 
Шартли равишда қабул қилинган «шахс ва атроф-муҳитдаги 
инсонлар» симптомокомплекси ўз таркибига нафақат бошқа 
шахсларга нисбатан муносабатларни, балки ўзига қаратилган 
муносабатларни мужассамлаштирувчи хислатлар ҳам киради, 
чунончи, ўзига ишонч, ўз бирармонлик, ўзига бино қўйиш, 
мақтанчоқлик ёки аксинча хусусиятлар шулар жумласидандир. 
Шундай қилиб, "«ахс ва атроф-муҳитдаги инсонлар"»деган шартли 
ном берилган хислатлар тизими ўзга кишиларга, жамоа (гуруҳ) 
аъзоларига ва ўзига нисбатан муносабатларни ифодаловчи 
хусусиятларни ьирлаштиради. Турлича муносабатлар ўзаро бир-
бирига боғланган тарзда муайян тизимни ташкил қилади, натижада 
«мен-Биз» муносабати ўзаро ўрин алмаштириб туради, яъни ўзига 
қаратилган муносабат гуруҳий хусусият касб этади.
5.
Шунинг учун шахснинг турлича муносабатлари ўзаро 
боғлиқлиги унинг характери тузилиши хусусиятлари билан 
уйғунлашиб кетади. Умумий ва хусусий муносабатлар характер 
хислатлари билан бирлашган ҳолда муайян аҳамият касб этади. 
Худди шу боисдан инсоннинг характери нисбатан бутун, яхлит 
хусусиятга эга. Шахс муносабатларининг келиб чиқишига асосланиб, 
улар марказий (асосий0 ва уларга тобе, ҳосилавий муносабатларга 
ажратилади. Шахснинг марказий (асосий) муносабатлари ижтимоий 
муносабатлар билан белгиланганлиги туфайли, бундай муносабатлар 
ҳамиша социал-типик хусусиятга эгадир. Масалан, ижобий ҳислатлар 
мужассамлашган шахснинг асосий муносабатлари ўзга одамларга, 
жамоа (гуруҳ)га нисбатан муносабатларида ифодаланади. Шундай 
қилиб, характер хислатларининг индивидуал ўзига хослиги, 
бетакрорлигига қарамай, унинг негизи тузилишида ҳамма вақт 
шахснинг социал-типик марказий (асосий) муносабатлари ётади. 
Характернинг тузилиши қонуниятларидан келиб чиққан ҳолда 
муҳим 
тарбиявий 
хулосалар 
чиқариш 
мумкин. 
Характер 
хислатларининг баъзи нуқсонларини (қўполлик ва ёлғончиликни) 
бартараф қилиш, унинг ижобий хусусиятларини (хушфеъллик ва 
ҳаққонийликни) шакллантириш муддаоси режалаштирилган дастурда 
амалга ошириб бўлмайди. Чунки инсонларга нисбатан тўғри 
муносабатни таркиб топтирмай туриб, иллатга қарши курашиб, 
ижобий фазилатни шакллантира олмаймиз. Шу нарса маълумки, 
шахсда ўзаро бир-бирига боғлиқ хусусиятларнинг яхлит бир 
тизимини мазкур топтириш мумкин, холос. Мазкур жараёнда 
хусусиятлар тизимини шакллантиришнинг муҳим шартларидан бири-


49 
бу 
шахснинг 
марказий 
(асосий) 
муносабатларини 
таркиб 
топтиришдан иборатдир.
Шахс характерининг яхлитлиги бус-бутунлиги мутлоқ нарса 
эмас, албатта, чунки инсоннинг асосий муносабатларидан бири бошқа 
барча муносабатларни тўла белгилай олгандагина характер мутлоқ 
хусусият касб этади. Лекин шахснинг муносабатлари ижтимоий 
муносабатларининг акс эттирилишидан иборатлиги туфайли унинг 
муносабатлари билан характер хислатлари ўртасида зиддият ҳукм 
суради. Бундан хулосага келган ҳолда шахснинг характери нисбий 
жиҳатдан яхлитдирдейишиимз мумкин, бироқ унинг бир бутунлиги 
ҳам индивидуал, ўзиги хос хусусиятга эгадир. Яхлитлик нуқтаи 
назаридан қараганда, турли қарама-қарши хусусиятли шахслар 
қаршиликлар оқибатида ҳаракатларда ва инсон ҳулқида шундай ҳолат 
ҳосил бўлади ва ижтимоий-аҳлоқий меъёрларни бузишини юзага 
келтиради. Бундай вазиятларда ҳаракатдаги камчиликлар билан 
курашишнинг асосий йўли –би шахс характеридаги қарама-
қаршиликларни енгишга ўрганишдир. 
Характернинг 
тузилиши 
баъзи 
ҳислатларининг 
ўзаро 
боғлиқлиги билан эмас, балки унинг яхлитлигига мутаносиб 
хусусиятлар билан тавсифланади. Характер тузилишининг қаторига 
уларнинг чуқурлик даражаси киради ва шахснинг асосий 
муносабатлари билан белгиланади. Инсоннинг бошқа одамларга, 
жамоага, меҳнатга нисбатан фидоий муносабатда бўлишида 
белгиланувчи хусусиятлар чуқурроқ хусусиятлар дейлади. Мазкур 
мезонга қараб шахсларнинг фарқланишини юзаки тасаввур қилмаслик 
керак, 
чунки 
инсонга 
бериладиган 
тавсифнома 
симтомокомплексларни таъкидлаб ўтиши билан чекланмаслиги 
лозим. Акс ҳолда шахснинг психологик қиёфасининг тавсифномаси: 
биринчидан, симтомокомплексларни чуқурроқ жойлаштиришни, 
иккинчидан, муайян даражада чуқурроқ мужасамлаштиришни, 
учунчидан, бир оз юзакироқ тизимни ажратишни тақозо қилади. 
Характер тузилиши хусусиятлари жумласига фаолик ёки 
характер кучи киритилади ва шунга асосан инсонлар кучли ҳамда 
кучсиз характер турларига ажратилади. Шунингдек, характер 
тузилиши хусусиятлари таркибига- унинг барқарорлик ва 
ўзгарувчанлик 
даражаси 
ҳам 
киритилгандир. 
Характернинг 
барқарорлиги ҳам, ўзгарувчанлиги ҳам мослашиши фаолиятининг 
зарурий шартларидан ҳисобланади. Шахснинг характер хусусиятлари 
турлича турмуш шароитларида, қаршилик қилувчи вазиятлари 


50 
учрашига қарамай, унинг хатти-ҳарактларини бошқаради. Шу 
боисдан инсон ташқи вазиятга боғлиқ бўлибгина қолмасдан, балки 
ташқи вазиятни унинг шахссан ўзи яратади, шунингдек, мақсадга 
мувофиқлаштиради.
Бундан ташқари, шахснинг турмушдага зарурий шароитларидан 
бири- бу 
характернинг 
муайян 
даражада 
пластиклигидир. 
Характернинг пластиклиги икки хил маъно касб этади. Характернинг 
пластиклиги унинг барқарорлиги сингари муҳитга фаол таъсир 
ўтказишнинг шартларидан ҳисобланади. Иш-амаллари мақсадга 
мувофиқ ва фойдали кечиши учун улар ўзгарувчан ташқи шароитга 
мослашишлари лозим. Характернинг пластиклиги, мустаҳкамлиги 
уни шакллантиришининг зарурий шарти саналади. Характернинг 
барқарорлиги, пластиклиги ўзига хос индивидуал хусусиятга эга 
бўлиб, уни тузилишининг хислати сифатида мужассамлашади.
Характер хусусиятларининг кучи ва барқарорлилиги марказий 
тизимга 
боқлиқлигига 
биноан 
муайян 
даражада 
шахс 
муносабатларининг мазмуни билан белгиланади. Бироқ улар 
муносабатлар мазмунига боғлиқлигига қарамай, баъзан юзаки 
хусусиятга ҳам эга бўладилар.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish