Психология мутахассислиги учун ўқув қўлланма


 Характернинг физиологик асослари



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/55
Sana30.05.2022
Hajmi1,69 Mb.
#620827
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55
Bog'liq
66-UMUMIY-PSIXOLOGIYA-II-kitob-Toshkent-2002-oquv-qollanma-E.-Goziev

2. Характернинг физиологик асослари. 
Характер хислатлари келиб чиқишининг муҳим физиологик 
шароитларидан бири-характер хусусиятларининг физиологик ҳамда 
психологик жиҳатдан ифодаланиши ўртасидаги ўхшашлик бўйича 
тахминий хулоса чиқаришдир. Маълумки, И. П. Павлов илмий 
мактаби материалларида эътироф этилишича, лаборатория шароитида 
овқатланиш орқали, шунингдек, терига электр токи билан таъсир 
қилиш туфайли мустаҳкамлашда айнан бир ҳайвонда бир хил шартли 
қўзғовчига жавобан икки хил динамик стереотиплар ҳосил бўлиши 
мумкин. Ҳаракат стереотиплар ва сўлак ажратишдан иборат ижобий 
ва томозланиш шартли реакциялари билан жавоб қайтаради. Терига 
электр токи билан таъсир қилиш шароитида эса қўзғовчиларнинг 
ўзига мудофаа ҳаракатлари стереотиплари реакцияси билан жавоб 
беради. Бу ҳодисалар негизида ётган физиологик механизм кўчириш 
механизми дейилади. Кўчириш механизмининг моҳияти шуки, 
шароитда боғлиқ тарзда марказий нерв системасида ҳар хил 


46 
функционал 
ҳолат 
пайдо 
бўлади, 
чунончи, 
овқатланишда 
овқатланишнинг марказларида кучли қўзғалиш юзага келади ва 
бундай овқатланиш билан боғлиқ даминанта туғилади. Терига электр 
токи билан таъсир қилишда мудофаа билан боғлиқ ҳаракат 
марказлари кучли қўзғалиши туфайли муҳофаза 9мудофа) 
доминантаси вужудга келади.
Ҳайвонлардаги мазкур ҳодисаларнинг шахс характерининг 
хислатлари намоён бўлиши билан ўхшашлиги мавжуд: 1) улар 
ҳайвонлар ва одамлар учун стереотип хусусиятга эга; 2) шароитга 
боғлиқ ҳолда одамларда ва ҳайвонларда бир қўзғовчига жавобан 
хилма-хил стереотип хусусиятли реакциялар тизими вужудга келади; 
3) функционал ҳолатлар ҳар иккаласида ҳам барқарор ва доимий 
хусусият касб этади. Функционал ҳолатлар ҳосил бўлишининг ташқи 
омилларига асосланиб; ҳарактер хислатлари шакллантиришнинг 
физиологик шароитларидан бири-кўчиш механизми асосида динамик 
стереотипларнинг вужудга келишидир.
Характер хислатларининг динамик стереотипларга боғлиқ нерв 
системасининг шартли рефлектор функционал ҳолати шахснинг 
шароитга нисбатан турлича муносабатига боғлиқдир. Масалан, 
тажрибага нисбатан текширилувчи муносабати ўзгартирилса, унда 
нерв жараёнларининг қўзғолувчанлиги, ҳаракатчанлиги, тўхталиши 
кучаяди, демак нерв системасининг функционал ҳолати ўзгаради. 
Шундай қилиб, характер хислатларининг асоси кўчиши механизми 
инсонларда ҳайвонларникидан кескин тафовутланади, чунки унда 
иккинчи сигнал системаси ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.
Характер хислатларининг намоён бўлиши билан нерв системаси 
қиёсланса, у ҳолда биринчисининг рўёбга чиқиши ўзгача физиологик 
шароитга асосланиши кўриш мумкин. Собиқ совет психологиясида 
таъкидланишича, нерв системаси умумий типининг зид хусусиятлари 
психологик жиҳатдан зид ҳаракат усулларига мос тушади. Б. М. 
Теплов, В. С. Мерлин, Е. А. Климовларнинг тадқиқотларида, ўқиш, 
спорт ва меҳнат фаолиятларида ҳаракат усуслларининг индивидуал 
фарқлари аниқланган. Худди шу боис характер хислатлари пайдо 
бўлишнинг ўзгача физиологик шароити нерв системаси умумий 
типининг хусусиятлари ҳисобланади. Маълумки, нерв системасининг 
умумий типи-бу темпераментнинг физиологик асоси ҳамдир. Шунинг 
учун темперамент типи характернинг индивидуал ўзига хос 
хислатларининг рўёбга чиқишидаги муҳим психологик шароитлардан 
бири бўлиб ҳисобланади. И. П. Павлов тажрибасининг кўрсатишича, 


47 
муайян тизимда ташқи таъсир ҳукм сурганда нерв системаси умумий 
типининг хусусиятларига тааллуқли динамик стереотипнинг 
шаклланишига қулайлик вужудга келтириши ёки, аксинча, халақит 
бериши мумкин.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish