Психология мутахассислиги учун ўқув қўлланма



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/55
Sana30.05.2022
Hajmi1,69 Mb.
#620827
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55
Bog'liq
66-UMUMIY-PSIXOLOGIYA-II-kitob-Toshkent-2002-oquv-qollanma-E.-Goziev

VII БОБ
ТАФАККУР 
1. Тафаккур психологияси предмети 
Психология фани нимадан баҳс этади, деган традицион савол 
мавжуддир, бироқ ҳозирги даврда тафаккур психологияси предмети 
нима деган савол туғилмоқда. Маълумки, психология фани 
тафаккурни ўрганадиган ягона фан эмас, чунки унинг айрим 
жиҳатларини логика, философия, ҳатто кибернетика тадқиқ қилмоқда. 
Шунинг учун тафаккур психологияси предметини аниқлаш жуда 
муҳим масалалардан бирига айланиб қолмоқда.
Умумий психология дарсликларида тафаккурни берилган 
таъриф турлича бўлиб, иккита ёки учта муҳим хусусияти таъкидлаб 
ўтилади, холос. Жумладан, П. И. Ивановнинг дарслигида «тафаккур 
инсоннинг шундай ақлий фаолиятидирки, бу фаолият ўоқеликни энг 
аниқ (тўғри), тўлиқ, чуқур ва умумийлаштириб акс эттиришга 
(билишга), инсоннинг тағин ҳам оқилона амалий фаолият билан 
шуғулланишига имкон беради» деб таърифланади. Ушбу таърифда 
тафаккурнинг тўла, аниқ ва умумлаштирилган ҳолда акс эттириши 
таъкидлаб ўтилади, холос, лекин унинг характерли хусусиятлари 
бавосита, сўз ёрдами билан ифодаланиши авторнинг диққат 
марказидан четда қолган.
М. В. Гамезо «тафаккур воқеликнинг умумлашагн ҳолда ва сўз 
ҳамда ўтмиш тажриба воситаларида акс эттирилиши» эканлиги баён 
қилади. У тафаккурнинг умумлашагн, сўз воситасида ва воситали 
атроф-муҳит ҳодисаларини акс эттира олишини таъкидлайди. 
Бизнингча, тафаккурга берилган ушбу таъриф унинг предметини тўла 
очиб беришга қурби етмайди, шунинг учун бошқа манбаларга 
мурожаат қилишга тўғри келади.
А. В. Петровский таҳрири остидаги дарсликда тафаккурга ушбу 
шаклда таъриф ўз ифодасини топган: «Тафаккур-социал-сабабий, 
нутқ билан чамбарчас боғлиқ муҳим бир янгилик қидириш ва 
очишдан иборат психик процессдир, бошқача қилиб айтганда, 
тафаккур воқеликни анализ ва синтез қилишда уни бевосита ва 
умумлаштириб акс эттириш процессидир». Таърифдан кўриниб 
турибдики, юқорида келтириб ўтилган таърифлардан бир мунча 
кенгроқ тафаккур хусусиятларни очиб бериш учун хизмат қилади, 
бироқ унинг жиҳатлари тўла камраб олинмаган.


155 
В. В. Богословский таҳриридаги дарсликда ҳам тафаккурга 
берилган таъриф унинг умумлашган ва билвосита акс эттириш 
хусусиятлари ёритилган холос. Худди шунга ўхшаш тафаккур 
хусусиятлари Ф. Н. Гоноболин, К. К. Платонов дарсликларида ҳам 
учрайди.
Бизнингча, тафаккур предметини белгилаш учун тўлароқ 
таъриф О. К. Тихомировнинг дарслигида берилган. Тафаккур 
предметига кирувчи таркибий қисмлар мана бундай ифодаланади: 
«Тафаккур- бу ўз маҳсулоти билан воқеликни умумлаштириб, 
бавосита акс эттиришни характерлайдиган, умумлаштириш даражаси 
ва фойдаланадиган воситаларига ҳамда ўша умумлашмалар 
янгилигига боғлиқ равишда турларга ажратишдан иборат процесс, 
билиш фаолиятидир. «О. К. Тихомиров мазкур таърифда 
тафаккурнинг аксарият жиҳатлари ва хусусиятларини таъкидлаб 
ўтган. Лекин тафаккур проблемасига янгича ёндашишларнинг пайдо 
бўлиши таърифни янада такомиллаштиришни тақозо қилади.
Ҳозирги даврда тафаккурнинг предмети юзасидан психологияда 
турли-туман қараш ва таърифлар мавжуддир. Уларни айримларига 
характеристика бериб ўтамиз. С. Л. Рубинштейн назариясига биноан, 
тафаккурни психологик жиҳатдан ўрганишнинг асосий предмети- 
процесс, фаолият тариқасида намоён бўлишдир. Автор тафаккур 
операциялари, формаларини шакллантиришда-процесс, проблемали 
вазиятни ҳал қилишда эса-фикр юритиш фаолияти сифатида вужудга 
келишини чуқур таҳлил қилиб беради. С. Л. Рубинштейн тафаккур 
тўғрисидаги ғояни ривожлантириб, уни субъект активлигининг пайдо 
бўлиши деб аталади.
А. Н. Леонтьев тафаккур психологияси предмети юзасидан 
мулоҳаза юритиб, тафаккурни турли кўринишларга ажратади, фикр 
юритиш фаолияти эканлигини тан олади, лекин уни предметли-
амалий фаолият деб номлайди. Шунинг билан бирга тафаккурнинг 
структураси, фикр юритиш мотивацияси тўғрисида назарий 
методологик проблемаларни ўртага ташлайди.
П. Я. Гальперин фикрига кўра, тафаккур-бу ориентирлаш-
тадқиқот фаолияти, ориентировка прцессидир, яъни ориентировка-
процесс, 
ориентировка 
фаолият. 
Автор 
психология 
фани 
интеллектуал 
масалаларни 
ячишда 
субъектнинг 
тафаккурга 
ориентировка 
қилиш 
процессини 
ўрганишдан 
иборат 
деб 
тушунтирилади. П. Я. Гальперин тафаккурнинг бошқа жаҳатларини 


156 
ўзининг ақлий ҳаракатларни босқичли шакллантириш назарияисдан 
келиб чиққан ҳолда ёритишга интилади.
А. В. Брушлинский тадқиқотларида тафаккурнинг муҳим 
янгиликни қидириш ва очиш, гипотеза ва назарияларни прогноз 
қилиш, олдиндан пайқаш хусусиятлари алоҳида таъкидлаб ўтилади. 
Юқоридаги авторлардан ўлароқ, А. В. Брушлинский тафаккурнинг 
умумлаштириб, билвосита акс эттиришдан ташқари муҳим янгиликни 
излаш ва очиш, олдиндан прогноз қилиш хусусиятлари мавжудлигини 
далиллаб кўрсатади.
Тафаккур психологияси предмети юзасидан совет психологлари 
томонидан билдирилган мулоҳазаларга якун ясаб, умумий таъриф 
беришнинг мавруди келди. Психологияда тафаккурга нисбатан 
берилган қатор тушунчалар мавжуддир, жумладан, процесс, юритиш 
фаолияти, прогноз қилиш, англашилган билимлар, ақл мезони, 
фаҳмлилик ва бошқалар. Юритилган фикрларга суянган ҳолда, 
тафаккурга қуйидаги шартли таърифни бериш мумкин: Тафаккур 
атроф-муҳитдаги воқеликни 
нутқ 
ёрдами 
билан 
бавосита, 
умумлашагн ҳолджа акс эттириувчи психик процесс, социал сабабий 
боғланишларни англашга, янгилик очишга ва прогноз қилишга 
йўналтирилган ақлий фаолиятдир. Таърифда тафаккурнинг энг муҳим 
хусусиятлари ва функцияси санаб ўтилган, яъни сўз (фикр) билан, 
умумлаштириб, бавосита, социал сабабийлик, янгилик очиш, прогноз 
қилиш, процесс, фаолият ва бошқалар. Бизнингча, берилган 
таърифдан келиб чиққан ҳолда тафаккур предметини аниқлашга 
ҳаракат қилинса, мақсадга мувофиқ иш қилинган бўлар эди. Тафаккур 
предметини белгилаш машаққати унинг муракаб билиш процесси 
эканлигини яна бир қирра тасдиқлаб турибди. +уйидаги тафаккур 
структурасини илова қиламиз.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish