Қутқарув халқа эстафедаси Мақсад: жамоавийликни шакллантириш, жамоа бўлиб бир мақсад йўлида ишлаш кўникмасини ривожлантириш.
Керакли ресурслар: 4 ёки 6 сантиметр диаметрли иккита бир хил пластмасса ёки қоғоз хақлқачалар ва иштирокчилар сонига мос равишда “тиш ковлагичлар” ёки стерилланган тоза 5-6 сантиметрдаги ёғоч чўплар.
Жараён: барча иштирокчиларни мос равишда иккита гуруҳга бирлаштириб яъни тенг бўлиб олиш керак. Ундан сўнг улардан ўз жамоалари билан нариги жамоага нисбатан қарама қарши туриб, бир қатор сафланиш сўралади. Жамоалар сафлангач ҳар бир иштирокчига биттадан “тиш ковлагичлар” тарқатилади ва ҳар бир жамоа сафида турган биринчи иштирокчига халқа берилади. Шарт шуки, улар халқани қў билан ушламай тиши билан тишиш ковлагичларни тишлаб ва халқани унга илган холда орқадаги шеригига узатиши керак. Ҳамда орқадаги иштирокчилар ҳам уни тиш ковлагични тишлаб унга илган ҳолада қутқарув халқасини қабул қилиб олишлари керак. Ва саф оҳирида турган иштирокчига халқа етиб боргач у саф бошига ўтиб ҳалқани юқоридаги усул билан орқага узатиши лозим. Халқа узатишни биринчи бошлаган иштирокчи ўз навбатида саф олдига қайтиб чиққач, ўша иштирокчи жамоаси ғолиб ҳисобланади. Қўл билан ҳаракат қилиш, халқани ушлаш таъқиқланади. Халқа тушиб кеца тренер томонидан халқа қайтадан саф бошига узатилиши лозим.
Бу ўйинда миллий-етник ҳусусиятларга ҳос жинсий тафовутларни ҳисобга олиб, тиш ковлагичларни тишлаб халқани узатиш ўрнига, шунчаки кичкина жимжилоқ бармоқ билан халқани илиб шеригига узатишни ташкил эца ҳам бўлади.
Қўлқоп ва сақич эстафедаси Мақсад: иштирокчиларда қувноқ кайфиятни пайдо қилиш ҳамда жамоавийликни шакллантириш, жамоа бўлиб бир мақсад йўлида ишлаш кўникмасини ривожлантириш.
Керакли ресурслар: мос равишда ҳар бир иштирокчи учун 1 тадан сақич ва икки жуфт қўлқоп.
Жараён: барча иштирокчиларни мос равишда иккита гуруҳга бирлаштириб яъни тенг бўлиб олиш керак. Ундан сўнг улардан ўз жамоалари билан нариги жамоага нисбатан қарама қарши туриб, бир қатор сафланиш сўралади. Жамоалар сафлангач ҳар бир иштирокчига биттадан сақич берилади ва ҳар бир жамоа сафида турган биринчи бир жуфт қўлқоп берилади. Шарт шуки, иштирокчилар қўлқопни кийиб сақичнинг устидаги (муқовасини) қоғозни олиб ташлаб оғзига солиши керак ва тезда қўлқопни ечиб ортидаги иштирокчига узтиши лозим. Кейинги иштирокчи ҳам шу тарзда қўлқопни ундан кейинги одамга узатиши талаб этилади. Қайсидир бир жамоа сафининг энг оҳирида турган иштирокчи ҳам қўлқопни кийиб сақични оғзига солиб қўлқопни ечса, ўша жамоа ғолиб ҳисобланади.