Психологик хизмат асослари” фанидан 2-ярим йиллик учун сессия топшириғи


Машғулот тавсия этиладиган ҳолатлар



Download 90,69 Kb.
bet5/5
Sana29.05.2022
Hajmi90,69 Kb.
#618883
1   2   3   4   5
Bog'liq
Psix.xiz.asoslari.16-v.Sarvi

Машғулот тавсия этиладиган ҳолатлар: гуруҳий психокоррекцион фаолиятда қўлланилиши мумкин бўлиб эмоционал-ҳиссий соҳадаги бузилишларни, қадриятлар тизимида юзага келган бузилишларни, характер акцентуациясини психокоррекция қилишда, шунингдек мотивацион соҳани ривожлантиришда ва психологик ресурсларни шакллантиришда.
Иштирокчиларга ҳаётда унга доимо олға интилишга, куч ва ғайрат топа олишга, келажакка ишончини кучайтиришга ҳар вақт ёрдам бера оладиган ҳаётий мотивацион (илҳомлантирувчи) шиор ўйлаб топиш топшириғи берилади. Шунга эътибор бериш сўраладики, ўша шиорни сиз доимо кўриниб турадиган жойларга ёзиб қўя оладиган бўлинг ва уни кўрганда сизда беихтиёр ҳаётга нисбатан мотивация(қизиқиш ва интилиш) пайдо бўлсин. Ўйлаб кўриш учун 5-10 дақиқа вақт берилиш мумкин. Ижодий, ўзига хос ёндошиш сўралади. Шундан сўнг ҳамма ўзининг шиорини ўқиб эшиттиради. Иштирокчилардан ушбу шиорларини ёзиб олишлари, доимо ёдда тутишлари тавсия этилади. Чунки ушбу шиор бевосита мазкур тренинг билан боғлиқ барча билим-кўникмаларни ёдга тушишини ва сақланишини таъминлайди. Тренер иштирокчиларнинг шиорларини диққат билан таҳлил қилиши ҳамда ўрни келса уларни психологик таҳлил қилиб ушбу шиор унинг ўзига ёки бошқаларга қандай ижобий ва салбий таъсир қилиши мумкинлигини айтиб ўтиши лозим. Чунки, гоҳида ўқувчиларда деструктив принциплар ҳаётий шиорга айланиб қолиши кўзатилади, психологнинг вазифаси ўқувчилардаги шундай деструктив, шахс шаклланишига салбий таъсир қилувчи омилларни бартараф қилишдан иборат. Бу машғулот орқали ўқувчининг дунёқараши ва тафаккур тарзини ҳам ўзига хос равишда диагностика ва коррекция қилиш имкони юзага келади.

“БОҒДАГИ ГУЛЛАР” психогимнастик тренинг машғулоти.


Машғулот тавсия этиладиган ҳолатлар: гуруҳий психокоррекцион фаолиятда қўлланилиши мумкин бўлиб эмоционал-ҳиссий соҳадаги бузилишларни, шунингдек мотивацион соҳани ривожлантиришда ва психологик ресурсларни шакллантиришда.
Мазкур машғулот иштирокчиларда руҳий енгилликни вужудга келтириш, стрессдан ҳалос қилиш, ижобий кайфиятни ҳосил қилишда яхши самара беради, ҳамда майин ёқимли мусиқа садоси остида ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлиб, шунда машғулот релаксацион хусусият касб этади. Жараён: иштирокчилардан эркин ҳолда туриб олиш сўралади ва уларга қуйидагича буйруқлар берилади: “Кўзларингизни юмиб тасаввурни ишга солинг, сизлар барчангиз боғдаги гулсизлар, ўзингизни ўзингизга энг ёққан нафис, ҳушбўй гул сифатида тасаввур этинг. Фараз қилинг, ҳозир боғ узра қуёш чарақлаб турипти ва гуллар қуёшга қараб кулиб турибдилар ва секин майин шамол эса бошлади, гуллар секин тебранмоқда; шамол тезлаша бориб ёмғирнинг илк томчилари баргларингиз узра оқиб барча сиздаги чанг ва ғуборларни ювиб ерга тушмоқда; шамол жуда тезлашиб гулларни чунонан силкитмоқда; момоқалдироқ ва кескин ёмғир ёға бошлади; боғда гуллар ва ёмғир ёғишидан ҳосил бўлган ҳид об-ҳавони соф ҳолга келтирмоқда; шамол тўхтаб секин ёмғир тиниб булутлар орасидан қуёш ўзининг илк заррин нурларини тарата бошлади; ҳис қилинг гуллар баргларингиздан ёмғирнинг сўнгги томчилари думалабдумалаб енгил оқиб тушмоқда; сиздан ажойиб ҳушбўй ислар таралмоқда ва капалаклар атрофингизда гўзаллигингизга маҳлиё бўлиб учиб юришибти; осмондаги бутун заминга қараб кулиб турган қуёшга сиз ҳам кўзларингизни очиб табассум билан боқиб турипсиз!” Бу машғулотда психолог тренердан чиройли, равон, бир меъёрдаги нутқ, овоз тони яъни унинг баланд пастлигига эътибор қаратиш ва ҳар бир буйруқ орасида 2-3секунд пауза қилиш тўхташ талаб этилади. Ҳар бир машғулот иштирокчисидан нималарни ҳис қилганини таърифлаш, нималарни тасаввур қила олганини айтиб беришни сўраш керак. Машғулот якунида барчадан ушбу ҳис қилган енгилликларини ва юзларидаги табассумни доимо ёдда сақлаш сўралади.

“ Бахтиёр дамлар” машқи


Мақсад: асаб тизимини тинчлантириш, тушкунликка тушган одамларни психологик қўллаб-қувватлаш.
Ўтказиш тартиби: Сокин мусиқа қўйилади, иштирокчилар ўзларини бўш қўйиб, кўзларини юмган ҳолда тренер томонидан айтилган нарсаларни тасаввур қиладилар. Тренер сўзи: Ўзингизни бахтиёр, хурсанд ҳис этган дамни эсланг, ўшанда қаерда, кимлар билан эканлигингизни ёдга олинг, ҳозир ҳам ўзингизни худди ўша жойда деб тасаввур килинг. Сиз буни ёдга олдингиз ва ҳозир ҳам худди шундай нарсаларни хис этяпсиз, сиз ўша пайтдаги ҳолатингизни қандай атардингиз: шодлик, хурсандчилик, бемалоллик, беташвишлик, қувонч, бахт... Ўша бахтиёр дамларингиз ўтмишда қолган бўлиши мумкин, аммо ундаги хурсандчилик, кайфият доимо сиз билан қолади. Ўша пайтдаги туйғуларингизни хис қилган ҳолда ҳозирги ҳолатингизга қайтинг. Тренер сўзини тугатгач иштирокчилар кўзларини очадилар. Ҳоҳлаган ўқувчи ҳис қилган кайфият ҳақида гапириб бериши мумкин.
Download 90,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish