17-мавзу.Онг психофизиологик феномен сифатида. Умумий таъриф. Онгнинг физиологик асоси. Асаб тизими онтогенези. Онгнинг феноменалогияси.
18-мавзу. Ҳаракатли фаолиятнинг психофизиологияси. Ҳаракатни бошқаришнинг марказий аппарати Асаб-мускул тизими тўғрисида умумий маълумот. Ҳаракатларнинг бошқарилишида марказий аппаратниниг ўрни. Ҳаракат меъёрлари ҳақида тушунча. Ҳаракат дастурлари. Ҳаракат турлари. Ҳаракат кўникмаларининг шаклланиши. Ҳаракатнинг мувозанати. Тананинг нейрон модели. Тана ички схемаси.
III. Амалий машғулотлари бўйича кўрсатма ва тавсиялар Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Психофизиология предмети, вазифалари ва келиб чикиши ва тарихи.
Психофизиологик тадқиқотларнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Психофизиологияда замонавий тадқиқот усуллари.
Мия ва асаб тизими.
Нейрон. Унинг тузилиши ва вазифалари. Асаб импульсини ўтказиш. Синаптик узатиш. Нейрон тармоқлари.
Амалий машғулотлар мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳга бир профессор-ўқитувчи томонидан ўтказилиши зарур. Машғулотлар фаол ва интерактив усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технологиялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
Лаборатория машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Психофизиологияда замонавий тадқиқот усуллари.