Ҳар бир давр ўзидан олдинги давр томонидан тайёрланиб, унинг асосида вужудга келади ва ўз навбатида, ўзидан кейинги даврнинг пайдо бўлиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Бир ёш даврдан 2-ёш даврига ўтиш тинч йўл билан ёки инқирозлар билан кечиши мумкин. Инқироз тараққиётнинг турли босқичларида вужудга келиши мумкин. Энг ёрқин намоён бўладиган инқирозлар қуйидагилар: - Янги туғилган чақалоқлик инқирози.
- Уч ёш инқирози.
- Етти ёшли инқироз
- Ўсмирлик даврига ўтишдаги инқироз.
- Ўрта ёш инқирози.
З.Фрейд назарияси бўйича психосексуал ривожланиш Орал босқич-1-1,5 ёш - Орал босқич-1-1,5 ёш
2.Анал босқич-1,5-3 ёш 3.Фаллик босқичи 3-6 ёш 3.Фаллик босқичи 3-6 ёш 3.1Эдип комплекси 3.2Электра комлекси 4.Латент босқич 6-12ёш 4.Латент босқич 6-12ёш 5. Генитал босқич12-у.к Ҳар бир ёш даври бир қанча хусусиятлар билан характерланади. Булар: - Оилада ва жамоада бола ҳолатининг ўзгариши.
- Таълим-тарбия шаклларининг ўзгариши.
- Бола организми айрим хусусиятларининг вояга етиши.
- Болада янгича фаолият турининг вужудга келиши.
Ҳар бир ёш даврида фаолиятнинг бирор тури етакчилик ролини бажаради. Фаолиятнинг етакчи тури тушунчаси А.Н. Леонтьевнинг асарларида очиб берилган. - Фаолиятнинг етакчи тури – маълум ёш даврида боланинг психикасида, унинг психик жараёнлари ва психик хусусиятларида муҳим ўзгаришларни вужудга келтирувчи фаолият туридир. Ҳар бир ёш даврида фаолиятнинг бир тури учун эҳтиёж сезилади. Масалан: гўдаклик давридаги етакчи фаолият тури – бевосита эмоционал мулоқат бўлиб, унинг асосида ориентировка ва сенсомотор-манипулятив ҳаракатлар, яъни кўриш, эшитиш, мускул-ҳаракат сезгилари, идрок билан бошқариладиган ҳаракатлар шаклланади.
- Бу ёш давридаги энг муҳим янгилик – бошқа кишилар билан бўладиган мулоқотга эҳтиёж ва уларга муайян эмоционал муносабатнинг шаклланишидир.
- Илк болалик даврида фаолиятнинг етакчи тури – предметли ҳаракатлар. У орқали бола катталар билан ҳамкорликда предметлар билан бажариладиган ҳаракатларни ўзлаштиради. Бу даврдаги янгилик – нутқнинг ривожланиши ва кўргазмали ҳаракатли тафаккурининг тараққиётидир
- Мактабгача бўлган ёш даврида ролли ўйинлар фаолиятнинг етакчи тури бўлиб қолади.
- Кичик мактаб ёшида фаолиятнинг етакчи тури – ўқиш фаолияти ҳисобланади. Ўқиш фаолиятида хотира шаклланади, предметлар ва ташқи дунё ҳақидаги билимлар ўзлаштирилади.
- Ўсмирлик даврида – мулоқот етакчилик вазифасини бажаради.
- Илк ўспиринлик даврида етакчи фаолият тури – ўқув касбий фаолияти бўлиб, бу фаолият жараёнида дунёқараш, касбий қизиқишлар, ўз-ўзини англаш, орзу ва идеаллар шаклланади.
Ҳар бир ёш даврининг ичида индивидуал фарқлар ҳам мавжуд. Бу фарқнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин: - Ҳаёт, фаолият ва тарбия шароитлари.
- Табиий индивидуал фарқлар – нерв системасининг типологик хусусиятлари.
Аdabiyotlar: - 1. Ғoзиeв Э. Ғ. Умумий псиxoлoгия. 1-2 тoм. Т., Фан, 2002
- 2. «Психология». Под ред. А.А. Крылова, -М., 1998
- 3. Немов Р.С. «Психология». -Кн.1. - М., 1998
- 4. Каримова В.М., Акрамова Ф.А. Психология. - Т., 2000
- 5. www.psycho.all.ru
Эътиборингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |