«прокуратура тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади: 992 йил декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»



Download 81,84 Kb.
bet25/25
Sana20.07.2022
Hajmi81,84 Kb.
#829498
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Прокура туг конун.

VII БЎЛИМ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
52-модда. Халқаро ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ чет эл давлатларининг тегишли органлари билан прокурор назорати, жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамда бошқа масалалар бўйича ҳамкорлик қилади.
53-модда. Ўзбекистон Республикаси прокуратура муассасалари
Илмий тадқиқотлар ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш мақсадида белгиланган тартибда идоравий илмий муассасалар ва ўқув юртлари ташкил этилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5438-сонли «Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари даврий нашрлар ҳамда махсус адабиётлар чоп этиши мумкин.
54-модда. Прокуратура органларининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Прокуратура органларининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти республика бюджети ҳамда прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.
(54-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январдаги ЎРҚ-512-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон)
55-модда. Прокуратура органларининг муҳри
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва унга бўйсунувчи прокуратуралар Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири ва ўз номи туширилган муҳрга эга бўлади.
56-модда. Ушбу Қонунда қўлланилган айрим атамаларнинг талқини
«Фуқаролар» деган атама замирида Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни тушуниш керак.
«Прокуратура органлари ходимлари» деган атама замирида даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган прокуратура органлари ва муассасаларининг барча ходимларини, шунингдек прокуратура иш ўрганувчиларини тушуниш керак.
5, 6-моддалардаги, 7-модданинг иккинчи қисмидаги, 22, 23, 25, 26-моддалардаги, 31-модданинг иккинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи хатбошиларидаги , 33-моддадаги, 43-модданинг биринчи қисмидаги ҳамда 44-модданинг биринчи қисмидаги «прокурор» деган атама замирида ўз ваколатлари доирасида иш олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, қуйи турувчи барча прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари, бош бошқармалар, бошқармалар ва бўлимларнинг бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бош бошқармалар, бошқармалар ва бўлимларнинг катта ёрдамчилари, ёрдамчилари, катта прокурорлари ва прокурорларини тушуниш керак.
28-модда биринчи қисмининг иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи, тўққизинчи ва ўн учинчи хатбошиларидаги, иккинчи қисмидаги «прокурор» деган атама замирида ўз ваколатлари доирасида иш олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, қуйи турувчи барча прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари, бош бошқармалар, бошқармалар ва бўлимларнинг бошлиқларини тушуниш керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-моддадаги, 7-модданинг тўртинчи қисмидаги, 8-модданинг иккинчи қисмидаги, 28-модда биринчи қисмининг ўнинчи, ўн биринчи, ўн иккинчи, ўн тўртинчи, ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошиларидаги, 29-модданинг иккинчи қисмидаги, 31-модданинг учинчи, тўртинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги, 34, 35, 36, 38, 39, 40, 41, 42-моддалардаги «прокурор» деган атама замирида ўз ваколатлари доирасида иш олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарларини тушуниш керак.
(56-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-181-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 390-модда)
28-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «прокурор» деган атама замирида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини, вилоятлар, Тошкент шаҳри прокурорларини ва уларга тенглаштирилган прокурорларни тушуниш керак.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 168-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2008 й., 39-сон, 390-модда; 2008 й., 52-сон, 509-модда; 2011 й., 16-сон, 160-модда; 2012 й., 38-сон, 433-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда; 2017 й., 13-сон, 194-модда, 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 03/17/448/0126-сон, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон; 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон; 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон) )
Download 81,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish