«прокуратура тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади: 992 йил декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»


-модда. Ишларни суддан талаб қилиб олиш ва чақириб олиш



Download 81,84 Kb.
bet19/25
Sana20.07.2022
Hajmi81,84 Kb.
#829498
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25
Bog'liq
Прокура туг конун.

34-модда. Ишларни суддан талаб қилиб олиш ва чақириб олиш
Суднинг ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ва қарори қонуний кучга кирган ҳар қандай ишни прокурор ўз ваколатлари доирасида суддан талаб қилиб олиш ҳуқуқига эгадир. Прокурор ёки унинг топшириғига биноан прокуратура органларининг бошқа ходимлари судларда бундай ишларнинг ҳар қандай тоифасини ўрганиб чиқиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал кодексининг 512-моддаси биринчи қисмига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айблов хулосасини, айблов далолатномасини, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурор ёки юқори турувчи прокурор жиноят иши судда кўриш учун тайинлангунига қадар ишни суддан чақириб олиш ҳуқуқига эга.
(34-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
35-модда. Суд қарорларига протест келтириш
Прокурор процессуал қонунда белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида суднинг ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ва қарорига протест келтиришга ҳақли.
Протест келтириш прокурорнинг ваколат доирасидан четга чиқиб кетадиган ҳолларда у протест келтириш тўғрисидаги тақдимнома билан юқори турувчи прокурорга мурожаат этади.
36-модда. Протестларни ўзгартириш, тўлдириш, чақириб олиш
Суднинг ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ва қарорига нисбатан келтирилган апелляция, кассация, хусусий ва назорат тартибидаги протест ишни судда кўриш бошлангунга қадар протест келтирган прокурор томонидан, шунингдек юқори турувчи прокурор томонидан ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки чақириб олиниши мумкин.
V БЎЛИМ. ПРОКУРОР НАЗОРАТИ ҲУЖЖАТЛАРИ
37-модда. Прокурор назорати ҳужжатларининг турлари
Протест, қарор, тақдимнома, ариза ва огоҳлантирув прокурор назорати ҳужжатларидир.
38-модда. Протест
Қонунга зид бўлган ҳужжатга нисбатан протестни прокурор ана шу ҳужжатни қабул қилган органга ёки юқори турувчи органга келтиради. Мансабдор шахснинг ноқонуний қарорига нисбатан ҳам худди шундай тартибда протест келтирилади.
Протест келиб тушган вақтдан бошлаб ўн кунлик муддатдан кечиктирмай кўриб чиқилиши шарт. Қонунбузарликни дарҳол бартараф этиш талаб қилинган алоҳида ҳолларда прокурор протестни кўриб чиқишнинг қисқартирилган муддатини белгилашга ҳақли. Протестни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида уч кунлик муддат ичида прокурорга ёзма равишда маълум қилинади.
Протест коллегиал орган томонидан кўриб чиқиладиган ҳолларда мажлис куни ҳақида прокурорга маълум қилинади ва у мажлисда иштирок этишга ҳақлидир.
Протест шу ҳужжатни қабул қилган орган (мансабдор шахс) ёки юқори турувчи орган (мансабдор шахс) томонидан рад этилганда, шунингдек протест қонунда белгиланган муддат ичида кўриб чиқилмаган тақдирда, прокурор ана шу ҳужжатни ғайриқонуний деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Судга ариза протест рад этилганлиги тўғрисидаги хабар олинган пайтдан бошлаб ёки протестни кўриб чиқиш учун қонунда белгиланган муддат ўтганидан кейин бир ойлик муддат ичида берилиши мумкин.
Прокурор томонидан судга ариза берилиши протест келтирилган ҳужжатнинг амал қилишини ариза судда кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб қўяди.

Download 81,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish