Профессионал таълим



Download 211 Kb.
bet2/8
Sana11.07.2022
Hajmi211 Kb.
#777662
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Mustaqil Ish Tartibi

Мустақил таълим аудиторияда олинган билим, кўникма, малакалани мустаҳкамлаш ҳамда фанга оид (хусусий) компетенсияларини ривожлантириш, қўшимча маълумот ёки материални мустақил ўрганиш мақсадида ташкил этиладиган ўқитиш шакли. Мустақил иш ўқитувчининг топшириғи ва унинг раҳбарлигида ўқув вазифасини ҳал этадиган таълимнинг фаол методи. Мустақил иш бу қўйилган мақсад билан боғлиқликда талабаларнинг аниқ фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишдир. Талабанинг мустақил ишлари унинг юқори даражадаги фаоллик, ижодийлик, мустақил таҳлил, ташаббускорликка асосланган фаолиятидир.

  • Мустақил иш тури ва шакли муайян таълим йўналиши (мутахассислик) ҳамда фан(модул)ларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

  • Мустақил ўқиб-ўрганиш учун таклиф этилган мавзулар ҳамда мустақил иш топшириқлари ва уларни бажариш бўйича кўрсатмалар талаба учун ишлаб чиқилган фаннинг ишчи дастури (Силлабус)да ўз аксини топиши лозим. Мустақил иш учун тақдим этилган ўқув топшириқлари вариатив тавсифга эга бўлиши тавсия этилади.

  • Мустақил таълим натижаларини баҳолаш фан (модул)нинг умумий баҳолаш (100 баллик) тизимида акс эттирилади ва ишчи дастур (Силлабус)да баҳолаш мезонлари ва унга ажратилган балл аниқ кўрсатиб қўйилади.

  • Фан(модул) бўйича мустақил таълимга ажратилган соатларнинг мустақил иш тарзида бажарилиши кўзда тутилган ўқув бирлиги ҳажми (кредит) кафедра муҳокамасидан ўтказилиши, йиғилиш қарори билан тасдиқланиши ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан тузилган Силлабусда мустақил иш шакли ва тури мазкур қарорга мос келиши лозим.

  • Дидактик жараёнларни жадаллаштириш, талабаларнинг мустақил таълим олиш самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув даврининг 1-семестрида тюторлар, АРМ ходимлари томонидан мазкур жараённи амалга ошириш тартиби бўйича даврий равишда (шу жумладан, кредит ҳафталиги доирасида) ўқув семинарлар ташкил этилиши мақсадга мувофиқ.

  • Мустақил иш топшириқлари ва уни бажариш муддатлари электрон платформада қатъий белгиланади. Узрли сабабларсиз мустақил ишни бажариш муддатини ўтказиб юборган талабанинг ўқув фаолияти натижалари текширилмайди ва баҳоланмайди. Узрли сабаблар эса, деканат (регистратор офис) томонидан ўрганиб чиқилиши, декан резолюцияси билан инобатга олиниши ҳамда топшириқ бажарилиши учун якуний назорат ўтказилишига қадар қайта топшириш муддати белгиланиши мумкин.

  • Мустақил таълим бўйича ўқув фаолияти натижалари баҳоланмаган талаба якуний назоратларга киритилмайди.

  • Фан (модул) бўйича оралиқ ва якуний назорат саволларининг 1/2 қисми мустақил ўқиб-ўрганиш учун тавсия этилган мавзулар асосида тузилиши тавсия этилади.

  • Фан (модул)нинг аудитория юкламасини бажариш вақтида талабаларнинг мустақил ишлари назорат қилинмайди. Талаба мустақил иш топшириқларини бажариш юзасидан ишчи дастур (Силлабус)да кўрсатилган контакт вақтида оффлайн ёки онлайн тарзда маслаҳат олиши мумкин.

  • Талаба мустақил иш топшириқларини бажаришда академик ва этик талабларга риоя этиши (плагиатга йўл қўймаслик, профессор-ўқитувчилар, талабалар билан толерант муносабатда бўлиши, кичик гуруҳларда ҳамкорликда ишлаш, масъулиятлилик) шарт.

  • Фан(модул) юзасидан талабалар бажарадиган мустақил иш топшириқлари вариатив тавсифга эга бўлиши лозим. Мустақил иш топшириқларининг 1/3 қисми кичик гуруҳларда ҳамкорликда ишлаш (кооперативлик)га мўлжалланган бўлиши керак.

  • Мустақил ўқиб-ўрганиш учун таклиф этиладиган мавзулар ва мустақил иш топшириқлари фан(модул)га ажратилган кредитлар сони ва талабанинг вақт буджетини инобатга олган ҳолда белгиланиши лозим.

  • Талаба томонидан электрон тизим(платформа)га юкланган мустақил иш топшириқлари аниқ белгиланган муддатда профессор-ўқитувчилар томонидан текширилиши ва натижаси талабага маълум қилиниши шарт.

  • Профессор-ўқитувчи фан(модул)нинг ишчи дастури (Силлабус)да белгиланган контакт вақтида мустақил иш бўйича талаба мурожаати асосида маслаҳат ва амалий тавсиялар бериб бориши шарт.

  • Фан(модул)ни қайта ўзлаштириш даврида ўқув режада кўзда тутилган умумий юкламани сақлаб қолинган ҳолда кафедра қарори билан аудитория ва мустақил таълим соатлари 30/70 нисбатгача бўлиши мумкин.

  • Мустақил ишга қўйилган баллар бўйича эътирозлар бўлган тақдирда, талаба белгиланган муддат тугаганидан кейин 24 (йигирма тўрт) соат (1 сутка) давомида деканат(регистратор офис)га электрон платформа орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Бунда кафедра мудири томонидан тузилган аппеляция комиссияси талабанинг мустақил иш натижаларини 2 (икки) иш куни муддатида аппеляциядан ўтказиши ва электрон платформа орқали талабага асосланган хулосани тақдим этиши лозим.

  • Ўқиши кўчирилган ёки тикланган талабалар ўзлаштирилмаган фан(модул)ларни қайта ўқиш тартибида ўзлаштиради. Истисно тариқасида, фаннинг семестрдаги юкламаси 6 (олти) кредитдан ошмайдиган академик фарқли фан(модул)лар талабанинг аризасига кўра, декан розилиги билан 100% мустақил таълим шаклида ўзлаштирилиши мумкин.





    1. Download 211 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish